Get Mystery Box with random crypto!

Кўп марта қайнатилган сув хавфлими? Хитойлик олимлар бир қато | DXN BILAN SOG'LOM OZAMIZ...SOG'LOM TURMUSH TARZI....

Кўп марта қайнатилган сув хавфлими?

Хитойлик олимлар бир қатор тажрибалар орқали икки ва ундан ортиқ марта қайнатилган сувнинг зарари ҳақидаги кенг тарқалган маълумотлар нотўғри эканини аниқлади. Бу ҳақда Journal of Water and Health хабар берди. 

Бир неча марта қайнатилган сувнинг зарари ва ҳатто хавфлилиги ҳақида кўплаб даъволар мавжуд. Сув биринчи марта қайнатилаётганда унда зарарли кимёвий бирикмалар ҳосил бўла бошлайди, агар такроран қайнатилса, уларнинг концентрацияси кўп марта ортади, деб ишонилади. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, сув ҳатто «оғир» бўлиб қолади - гўё унда дейтерий водород изотопини ҳосил қилади. Оғир сув одатда ядровий реакторларда ишлатилади. 

Ушбу даъволарни текшириш учун хитойлик олимлар сувни қайта-қайта қайнатиб, тажриба ўтказдилар. Ҳар сафар улар сувдан намуна олиб, магний, рух, алюминий, темир, хром, симоб, қўрғошин, мис, селен, кадмий, сурма, хлор кўрсаткичларини ўлчадилар, шунингдек, ранги, ҳиди, шаффофлигини, ичак таёқчаси мавжудлигини текширишди. 

Фақат pH даражаси бироз ошган - 8,95 гача (Россияда қабул қилинган стандартлар - 6,5 дан 8,5 гача). Бундай сувни ичиш хавфсиз бўлиб чиқди. Фақат қайта-қайта қайнатилган сувнинг таъми оддий сувдан анча ёмонроқ экани аниқланди холос. 

Олимларнинг фикрига кўра, қайнаган сувни совитиб ёки илиқ ҳолда ичиш жўмракдан оқувчи сувга қараганда саломатлик учун фойдали. Чунки, қайнатилган сув патоген микроорганизмларни самарали ўлдиради ва дезинфекция воситалари қолдиқларини камайтиради.  


Murojat uchun:
@wellnes_psixodietolog
+998913963575

@soglom_xayot_dxn
@dxn_Fargona_margilon