Get Mystery Box with random crypto!

Бу дунёда жаннат эшиклари очиладиган вақтлар Абу Ҳурайра роз | «ДУО ВА ЗИКР»

Бу дунёда жаннат эшиклари очиладиган вақтлар

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу ривоят қилади: «Расулуллоҳ дедилар: “Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмаган ҳамма банданинг гуноҳи кечирилади. Факдт ораларида ғазаб ва нафрат бўлган кишилар қолади. Фаришталарга: “Бу иккисини уч кунгача ярашишларини кутиб туринглар!” деб айтилади (Муслим ривояти).Шунинг учун шариатимизда уч кундан ортиқ аразлашиб юриш тақиқланган.

Абу Айюб Ансорий ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ (алайҳиссалом): «Мусулмон ўз биродари билан уч кундан ортиқ алоқани узиши ҳалол бўлмайди. Учрашиб қолишса, бир-бирларидан юз ўгиришади. (Ҳолбуки) Уларнинг яхшилари олдин салом берганларидир», деганлар (Муттафақун алайҳ).

Бошқа ҳадисда Расулуллоҳ (алайҳиссалом): “Садақа қилиш билан мол камаймайди, ким кечиримли бўлса, Аллоҳ уни азиз қилади, ким Аллоҳ учун камтар бўлса, Аллоҳ унинг даражасини юқори қилади”, деганлар (Муслим ривояти). Турли сабабларга кўра оралари бузилган одамларни яраштириш учун ҳатто ёлғон гапиришга ҳам динимизда рухсат берилиши кечиримли ва бир-биримизга муҳаббатли бўлишимиз лозимлигини билдиради.

Абу Ҳурайра (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (алайҳиссалом) дедилар: “Агар рамазон ойи келса, жаннат эшиклари очилади, жаҳаннам эшиклари беркитилиб, шайтонлар занжирбанд қилинади” (Муттафақун алайҳ). Умар ибн Хаттоб (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: Расулуллоҳ (алайҳиссалом): «Сизлардан қайси бирингиз таҳоратни мукаммал қилиб, сўнгра: “Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу” деса, унинг учун жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради”, дедилар (Муслим ривояти).

«Мухтасар фиқҳул исламия» китобидан.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

БОМДОДГА ТУРОЛМАСЛИК.
#САВОЛ: Бомдодга жуда қаттиқ ухлаб қолябман, будилник чалинади, ўчираман яна ухлаб қолябман. Ухлаб қолмаслик учун нима қилиш керак. Илтимос маслаҳат беринг!
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21092