Get Mystery Box with random crypto!

ГУНОҲИ КАБИРАНИНГ АДАДИ ТУРЛИЧА Ҳадиси шарифларда келган умум | «ДУО ВА ЗИКР»

ГУНОҲИ КАБИРАНИНГ АДАДИ ТУРЛИЧА

Ҳадиси шарифларда келган умумий кабира гуноҳлар йигирмата бўлиб, уларнинг тўрттаси қалбга тегишлидир. Улар:

1) Аллоҳ таолога ширк келтириш.
2) Гуноҳ ишларда бардавом бўлиш.
3) Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид бўлиш.
4) Аллоҳ таолонинг азобидан қўрқмаслик.

Яна тўрттаси тилга тегишли. Улар:
1) Ёлғон гувоҳлик бериш.
2) Покдомонларга туҳмат қилиш.
3) Ёлғондан қасам ичиш.
4) Сеҳр.

Учтаси қоринга тегишли. Улар:
1) Хамр ичиш.
2) Етимнинг молини ейиш.
3) Рибо молини ейиш.

Иккитаси фаржга тегишли:
1) Зино қилиши.
2) Ливота.

Бештаси қўлга тегишли: Улар:
1) Ноҳақдан одам ўлдириш.
2) Ўғрилик қилиш.
3) фарзандларини ўлдириш.
4) Йўлтўсарлик қилиш.
5) Омонат ва ўлжа молларига хиёнат қилиш.

Биттаси оёққа тегишли.
1) У урушдан қочишлик.

Яна бири бутун баданга тегишли.
1) У ота-онага оқ бўлиш.

Аллома Жалолиддин Даввоний раҳматуллоҳи алайҳ «Шарҳи Ақоиди Аздий»да ва Ибн Нужайм раҳматуллоҳи алайҳ «Баҳрур-роиқ»да бошқа кабира гуноҳларни ҳам қайд қиладилар. Ибн Аббос розияллоху анҳумо гуноҳи кабиралар етмишга яқин деганлар. Саид ибн Жубайр розияллоҳу анҳу уларни етти юзта деган эканлар.

"Мишкот ал-масобиҳ" китобидан.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

БОМДОДГА ТУРОЛМАСЛИК.
#САВОЛ: Бомдодга жуда қаттиқ ухлаб қолябман, будилник чалинади, ўчираман яна ухлаб қолябман. Ухлаб қолмаслик учун нима қилиш керак. Илтимос маслаҳат беринг!
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21092