Get Mystery Box with random crypto!

ОНАМНИ ЙЎҚОТГАЧ... Онамдан сўнг дўстларим Хувиллаб колди | «ДУО ВА ЗИКР»

ОНАМНИ ЙЎҚОТГАЧ...

Онамдан сўнг дўстларим
Хувиллаб колди уйим,
Тарк этди кўп кувончлар
Фаромуш бўлди ўйим.

Онам эдилар мисли
Каъбатуллоҳ Мадинам,
Мўътабар гузал юзли
Хам офтобим хазинам.

Ахли Қуръон эрдингиз
Ибодатларга махкам,
Болажоним дердингиз
Ҳар бир сўзингиз малҳам.

Дуолар тушмас эрди
Тилингиздан доимо,
Оҳиста тўғрилардиз
Гар килсак бизлар хато.

Уйимиз фариштаси
Сиз ўзингиз эрдингиз,
Саранжом сариштаси
Сиз ўзингиз эрдингиз.

Мана бугун турибман
Сизсиз, отамсиз ўзим,
Зўрға чидаб юрибман
Аллохим берсин тўзим.

Она экан азизим
Дуогўй вафодорим,
Ота экан азизим
Куч қувватим мадорим.

Онам борида мен хам
Хушбўй атир гул эдим,
Отам борида беғам
Сўзга бой булбул эдим.

Онамла бўлган чоғим
Энг бахтиёр мен эдим,
Юзларга киринг онам
Мехрибоним дер эдим.

Аммо ажал шароби
Якинлигин билмабман,
Ўзимни ўйлаб факат
Сизга парво килмабман.

Дилда колди армоним
Суюклигим онажон,
Менга фидо дармоним
Жонажоним онажон.

Ёд этай сизни энди
Покиза виждон билан,
Рухингизни ҳамиша
Тиловат қуръон билан.

Дуо қилинг онажон
Сиздек фидоий бўлай,
Куним битса ўшал он
Имону исломла ўлай.

Покиза рухингиз пойига
Келай ёруғ юз ила,
Охират манзил жойига
Дилда имон сўз ила.

Қиёмат кун Аллоҳим
Рахматига ғарк этсин,
Фазлу карами бирлан
Жаннат сизга барқ этсин.

Тилагим кўп роббимдан
Дийдорингиз курсатса,
Жумла мўъминни жамлаб
Ўз дийдорин кўрсатса!

Сиз ва отам ортидан
Мен хам рахматин кўрсам,
Пойингиз кўзга суртиб
Жаннатга қадам қуйсам.

Илохо улуғ роббим
барча оналарни қил рахмат,
Насиб эт жумлага ўзинг,
Росулингдан шафоат.

Истагим шу дўстларим
Онангиз дуосин олинг,
Ўтган бўлсалар агар
Доимо ёдга олинг.

Ўргатинг фарзандларга
Ота-она кадрини,
Тополмайсиз бир куни
Хатто изи гардини.

Армонда колманг дейман
Мендек бўлиб мосуво,
Сўзим маъқул келса гар
Онамни айланг дуо....

Мухаммаджон Мадазимов.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21031