Get Mystery Box with random crypto!

​​#АЛВИДО • Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам | «ДУО ВА ЗИКР»

​​#АЛВИДО

• Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бу дунёдаги энг охирги сўзлари ушбулар эди:
• Эй инсонлар!
• Сизлар билан ваъдалашган жойим бу дунё эмас, балки Ҳавзнинг олдидир.
• Аллоҳга қасамки, шу ўрнимдан худди уни кўриб тургандекман!
• Эй инсонлар!
• Аллоҳга қасамки, сизларнинг фақир бўлиб қолишингиздан қўрқмайман, лекин бой бўлиб, дунё учун мусобақалашиб кетишингиздан қўрқаман!
• Сиздан олдингилар ҳам дунё учун мусобақа қилиб, ҳалокатга учради, агар сиз ҳам ўша йўлдан кетсангиз ҳалокатга учрайсиз!
• Эй инсонлар!
• Намоз! Намоз! Намоз! Намоз!
• Намоз борасига Аллоҳни эслатаман!
• Эй инсонлар!
• Аёллар борасида Аллоҳдан қўрқинглар!
• Аёллар борасида Аллоҳдан қўрқинглар!
• Аёллар борасида яхшиликни сизларга васият қиламан!
• Эй инсонлар!
• Бандага Аллоҳ дунё ва Аллоҳ ҳузуридаги нарсани танлаш ихтиёрини берди ва банда Аллоҳ ҳузуридагини танлади.
• Аллоҳ сизларга имкон берсин!
• Аллоҳ сизларни асрасин!
• Аллоҳ сизларга нусрат берсин!
• Аллоҳ сизларни собит қилсин!
• Аллоҳ сизларни қўлласин!
• Эй инсонлар!
• Қиёматга қадар менга эргашувчи ҳар бир умматимга саломимни етказинглар!

Таржима Аброр Мухтор Алий

• Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу, эй оламлар Сарвари Ҳабибуллоҳ!
• Соллаллоҳу алайка я Росулаллоҳ!


САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21031