Get Mystery Box with random crypto!

ОНАЛАР ХАКИДА.. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳб | ал_мисак

ОНАЛАР ХАКИДА..

Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган хар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

Унга сен хар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У хам сени хар куни қучиб, ҳидларингни хуш кўриб завқланганини эсингдан чиқармагин!