Get Mystery Box with random crypto!

Дуолар

Telegram kanalining logotibi duo_yodlash — Дуолар Д
Kanaldagi mavzular:
Арафа
Такбири
Ғафлатда
Diqqat
Долзарб
Дуо
Fakt
Ҳикмат
Тезкор
Фарзанд
All tags
Telegram kanalining logotibi duo_yodlash — Дуолар
Kanaldagi mavzular:
Арафа
Такбири
Ғафлатда
Diqqat
Долзарб
Дуо
Fakt
Ҳикмат
Тезкор
Фарзанд
All tags
Kanal manzili: @duo_yodlash
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 241.00K
Kanalning ta’rifi

#Bismillah...
Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal
🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 54

2023-08-24 05:59:02
Энди сизнинг қўлингиз ҳам ширин бўлади!

Азиз опа-сингиллар, сизларга хар куни керак бўладиган
@Pazandalar_Kanali ни тавсия қиламан. Бу каналда сиз минглаб маззали таомларни тайёрлашни ўрганиб оласиз.

Асосийси — бепулга, уйдан чиқмай!

Марҳамат обуна бўлинг

@Pazandalar_Kanali
@Pazandalar_Kanali
12.7K views02:59
Ochish/sharhlash
2023-08-24 05:47:08 “Яхшилик ҳақида ўйлаш ўша яхшиликка амал қилишга ундади. Ёмонликка надомат эса ўша ёмонликни тарк этишга чорлайди”.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
13.2K viewsedited  02:47
Ochish/sharhlash
2023-08-23 18:02:10 АЁЛ КЎНГЛИГА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЙЎЛ ТОПИШ МУМКИН?

– Суҳбaтлaшaётгaндa ижoбий сўзлaрни ишлатинг, сaлбийлaридaн сaқлaнинг;
– Аниқ гaпиринг, гaпингизни яxши aнглaб oлгуничa тaкрoрлaнг;
– Аёлингизни чирoйли исмлaр билaн чaқиринг.
– Бўш вaқтингизни aёлингиз билaн суҳбaтлaшишгa сарфланг;
– Унгa яxши янгиликлaрни еткaзинг;
– Энг яxши xoтирaлaрингиз aёлингиз билaн биргa бўлишини ҳaр дoим ёддa сaқлaнг;
– Аёлингиз билaн меъёрни билган ҳолда ҳaзиллaшинг;
– Спoрт ёки бoшқa бирoр нaрсaдa aёлингиз билaн ўзaрo мусoбaқaлaшинг;
– Аёлингизнинг сиз учун муҳим қaрaшлaри тўғрисидa ўз фикрингизни билдиринг;
– Унинг фикрлaрини диққaт билaн ўргaниб чиқинг;
– Ўз фикрлaри билaн сизгa ёрдaм бeргaни учун aёлингизгa миннaтдoрчилик билдиринг;
– Мaъқул тoпмaгaн кишини бориб кўришгa aёлингизни мaжбурлaмaнг;
– Эҳтиёжлaригa етaдигaн дaрaжaдa пул билaн тaъминлaнг;
– Қaердa бўлишингиздaн қaтъи нaзaр aёлингиз билaн xaбaрлaшиб туринг;
– Илoжи бoричa тeзрoқ уйга қaйтишгa ҳaрaкaт қилинг;
– Аёлингизгa ҳaдя oлиб кeлишни унутмaнг;
– Дoим тoзa-пoк бўлинг;
– Аёлингиз учун xушбўйлaнинг;
– Тўшак сирлaрини, aёлингиз муaммoлaрини, бoшқa шaxсий мaълумoтлaрни ўзгалaргa aйтманг;
– Oтa-oнaсини зиёрaт қилишгa аёлингизни oлиб бoринг;
– Aёлингизни келиб кўришга уларни тaклиф этинг;
– Аёлингиз нoмaҳрaм эркaклaрга бемалол aрaлaшиб юришигa йўл қўймaнг;
– Ортиқчa рaшкдaн сaқлaнинг;
– Сизгa нисбaтaн қилгaн xaтoлaрини кeчиринг;
– Энг aввaл бир нeчa мaртa билвoситa, кейин бeвoситa нaсиҳaт қилинг;
– Аёлингизнинг фaқaт кaттa xaтoлaринигинa ҳисoбгa oлиб қўйинг;
– Хaтo қилишидaн қaтъи нaзaр, унинг бaрчa яxшиликлaрини ёддa тутинг;
– Аёлингизни яxши oвқaт қилмaгaни учун тeргaмaнг, чунки Расулуллoҳ соллаллоҳу алайҳи ва
саллам тaoм ҳaқидa ёмон гапирмaгaнлaр;
– Хaтoсини aйтишдaн oлдин унгa билвoситa билдиришгa ҳaрaкaт қилинг. Тўғридaн-тўғри
aйтишдaн кўрa мана шуниси aфзaл;
– Аёлингизга қaттиқ бoтадиган сўзлaрни гапирманг;
– Ғaзaбингиз кeтишини кутинг. Чунки бу, ўзингизни мувoзaнaтдa тутиб туришгa ёрдaм бeрaди.

"Бахтли ҳаёт cари" китобидан

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
20.5K views15:02
Ochish/sharhlash
2023-08-23 16:19:29
Айтишларича, қиёматда эркаклар опа-сингилларидан хабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан хабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан қабристоннинг олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйдилар.
Шу қабрдаги одам қабрда азобланябти, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.

Саҳобалар бу одам қандай гуноҳ қилган деб пайғамбаримиздан сўрасалар:-
Бу йигитнинг бутун танаси ёнябти фақатгина ўнг қўли ёнмаябти дейишди.

Сабаби: у опа-сингилларидан хабар олмаган. Бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаябти. Шунчаки кўрсатиб қўйгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан
қутқарди.

Икки дона нон олиб бориб кўрганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.

Сизни ака-укангиз сиздан хабар олиб туришадими?

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
28.9K views13:19
Ochish/sharhlash
2023-08-23 15:59:28
САВОЛНИ УДАРИ

«СВЕЖИЙ» СЎЗИНИНГ МАЪНОСИ НИМА?

Бу сўзни хар куни ишлатамиз лекин, маъносини кўпчилик билмас экан

Балки сиз биларсиз? лекин буни текшириб кўриш керак

ТЎҒРИ ЖАВОБ
19.1K views12:59
Ochish/sharhlash
2023-08-23 12:03:56
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга биров бир нарсадан – чақами, жароҳатми – шикоят қиладиган бўлса, кўрсаткич бармоқларини ерга қўйиб, сўнгра кўтариб, қуйидаги дуони ўқир эдилар:

بِسْمِ اللهِ تُرْبَةُ أرْضِنَا بِرِيقَةِ بَعْضِنَا يُشْفَى بِهِ سَقِيمُنَا بِإِذْنِ رَبِّنَا

«Бисмиллаҳи турбату ардина бирийқоти баъзинаа йушфа биҳи сақиймунаа би-изни роббинаа»
.
Маъноси: Аллоҳнинг исми билан, ерларимизнинг тупроғи билан, баъзиларимизнинг тупуги билан Роббимизнинг изни ила касалларимиз шифо топади.

Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва бошқалар ривоят қилишган.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
20.7K viewsedited  09:03
Ochish/sharhlash
2023-08-23 11:39:07 ДЎСТЛИКНИНГ 30 ТА ҲАҚҚИ.

1. Янглишса кечиради;
2. Куз ёшига раҳм қилади,
3. Сирини яширади.
4. Узрини қабул килади.
5. Унга дўсти ғийбат қилинса рад этади.
6. Керак пайтда насиҳат қилади.
7. Дўстлигини ҳимоя қилади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади.
9. Касал бўлса бориб кўради.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул этади.
12. Совғасини қабул қилади.
13. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшилигига миннатдорчилик изҳор қилади.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Зарур эҳтиёжини қондиради.
17. Номуси обрўсини ҳимоя қилади.
18. Орзуларини руёбга чиқишида кўмакдош бўлади.
19. Илтимосини қабул қилади.
20. Хоҳиш истакларини инкор этмайди.
21. Аксирганда ЯРҲАМУКАЛЛОҲ дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради.
23. Саломига алик олади.
24. Сухбатини хушлайди (соғинади).
25. Яхшиликларини кўпайтиради.
26. Қасамларини тасдиклайди.
27. Хар қандай ҳолатда ҳам ёрдам беради.
28. Дўст бўлиб душманнинг ишини қилмайди.
29. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлғиз ташлаб қўймайди.
30. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса дўстига ҳам илинади ва раво кўради.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
22.9K views08:39
Ochish/sharhlash
2023-08-23 11:29:01
ЖАВОБИ ТОПИЛМАГАН МАШХУР САВОЛ?

Бир йигит билан бир қиз бир- бирини севар экан. Бир куни йигит кечги вақт да келиб қизни олиб кетибди. Орадан вақт ўтгач, қиз соатга қараса 03:05 бўлибди. Қиз энди нима қиламан, кечаси уйга кириб борсам онам ўлдиради дебди. Шунда йигит оқ қоғозга «БИТТА СЎЗ» ёзиб берибди. Қиз таксига ўтириб кетибди. Таксидан тушиб қараса пули йўқ экан таксист жахли қилибди. Шунда қиз қоғоздаги сўзни кўрсатибди. Таксист узр сўраб кетибди. Қиз бироз юриб безори йигитларга дуч келибди. Қиз яна қоғозни кўрсатибди. Безорилар узр сўраб қочиб кетишибди. Охири қиз уйига келибди. Онаси қизни урушиб кетибди. Қиз йигит берган қоғозни кўрсатгач, Онаси қизни хонасига кузатиб қўйипди. Қиз хонасига киргач қоғоздаги ўша сўзни ўқиб ўзини осиб куйипди.

САВОЛ: ҚОҒОЗДА НИМА ДЕБ ЁЗИЛГАН ЭДИ?
(Битта сўз еттита ҳарф)


Жавоблар
16.2K views08:29
Ochish/sharhlash
2022-10-13 11:13:02Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган саккиз ҳолат

Биринчиси: Жамоат намозида биринчи сафда ҳозир бўлганингда.
Иккинчиси: Намоз тамом бўлгандан сўнг масжидда дуо қилиб ўтирганингда.
Учинчиси: Касал кўргани борган вақтингда.
Тўртинчиси: Аллоҳ йўлидаги дўстингни зиёрат қилганингда.
Бешинчиси: Биродарингни ғоибда эслаб, унинг ҳаққига дуо қилганингда.
Олтинчиси: Инсонларга яхшиликни таълим берган вақтингда.
Еттинчиси: Таҳоратли ҳолда уйқуга ётган вақтингда.
Саккизинчиси: Саҳарлик тановул қилаётган вақтингда.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Duo_yodlash
167 views08:13
Ochish/sharhlash
2022-10-12 08:10:05
Расулуллоҳ (С.А.В) дедилар:

"Ким қарзини тўлашга қурби етмаган кишига, тўлаши учун муҳлат берса ёки, кечиб юборса,
Аллоҳ таоло бирор соя йўқ кунда (қиёмат кунида) Аршдаги Ўз сояси ила соялантиради!"


САВОБ УЧУН ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

@Duo_yodlash
1.2K views05:10
Ochish/sharhlash
2022-10-09 18:20:09 САВОБ ДАРАЖАСИ БЕХИСОБ БЎЛГАН ГЎЗАЛ ДУО

Ибни Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Росулуллоҳ ﷺ: “Аллоҳнинг бандаларидан бир банда:

Я робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник” деди.

Бу нарса икки фариштага(савобини ёзиш) қийин бўлди. Савобини қандай ёзишни билмай қолдилар.

Аллоҳнинг хузурига кўтарилиб: “Эй Роббимиз бир банданг бир сўзни айтди, уни қандай ёзишни билмаяпмиз” дейишди. Аллоҳ бандасининг айтганини билгувчи бўлсада : “Бандам нима деди” деди. Икки фаришта : “Эй Роббимиз у :

Я робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник”.

Шунда Аллоҳ таоло иккисига : “У калимани бандам айтганидек ёзиб қўяверинглар, менга йўлиққанда ўзим мукофотини бераман” деди”

Ибни Можа ривоят қилган

Маъноси: «Эй Роббим! Улуғлигингга ва қудратингнинг буюклигига мос келадиган даражада Сенга ҳамд бўлсин».


@Duo_yodlash
2.8K views15:20
Ochish/sharhlash
2022-10-07 04:05:55
Albatta bir Jumangiz Makkada bo'lsin.

Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.
Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.
Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.

@Duo_yodlash
4.3K views01:05
Ochish/sharhlash
2022-10-06 18:20:15 БУЮК БИДЪАТЛАР

БУЛАРНИ БИЛИШЛИГИМИЗ ЛОЗИМ!

БУ АМАЛЛАРНИ БАЖАРСА, ЁМОН БЎЛАДИ ДЕГУВЧИЛАР АДАШУВЧИЛАРДИР.

Супургини тик қилиб қўйса, қиблага қаратса;
Меҳмон кетгандан кейин орқасидан супурилса;
Қалампир, супурги каби нарсаларни қўлдан қўлга берса;
Олдидан қора мушук кесиб ўтса;
Остонада кўришилса ёки ўтирилса;
Чап қовоқ учса; Чап кафт қичиса;
Хўроз бемаҳал қичқирса;
Бир кунда икки келин туширган ҳовлига иккала келин бир вақтда, битта дарвозадан кириб борса;
Бойўғли сайраса;
Дуо қилинаётганда дастурхон устида қалампир ёки пичоқ турган бўлса;
Ҳовлига мажнунтол экилса;
Сафар ойида тўй қилинса;
Анжир дарахтининг ўтини ёқилса;
Супрадаги унни кафтининг орқаси билан тўпласа;
Супрани ёзган одамдан бошқаси йиғиштирса;
Шомдан кейин сўраб чиққанга сигир сути берилса;
Биров тишлаган нарсани еса;
Пиёладаги чой тугамасдан, устига чой қуйилса;
Бахт ёки бахтсизлик Пешонанинг кенглиги;
Қўлнинг узунлиги;
Тана аъзоларининг шакли, ҳажми; Кўзнинг ранги;
Чиптадаги рақамларнинг мутаносиблиги;
Синиқ ойнага қараш;
Хонтахта ёки столнинг бурчагига ўтириш;
Супурги ёки ўқлов учида туртиш билан даромад ва баракага юзага келмайди!
Чойнинг устидаги пуфакчаларни сочга суртиш;
Ўнг кафт қичиши;
Биринчи сотилган нарсанинг пулини барча матоларга теккизиб чиқиш;
Дам урилган пулни ҳамёнда асраш;
Эрталабда ҳеч кимга, ҳатто оила аъзоларига ҳам пул бермаслик, туғруқнинг оғир ёки енгил кечиши асос бўлолмайди!
Кўрпа-тўшакларнинг астар томони билан тахланганига;
Ҳомиладорлик даврида ғўзапоя ўтини тандирга илдиз томони билан солинганига;
Касалхонага кетаётиб, кийимларни илгичлардан чиқариб ёки кир ёйиш учун боғланган дорларни ечиб ёхуд шкаф каби жиҳозларнинг эшикларини очишга;
Сувда қайнатилган мошнинг тез очилиши НАЗАРДАН сақламайди.
Дарвоза тепасига, ҳовлидаги устунларга осиладиган ҳайвон калла суяги, тақа, исириқ, қалампир каби нарсалар;
Буржга қараб тавсия қилинадиган турли рангли тошлар;
Қўлга, бўйинга осилган кўзмунчоқ, кийимга қадаб қўйилган дўлана.
Кимнингдир ўлимига Юлдуз учиши;
Идиш-товоқларни қозоннинг ичига солиб ювиш;
Гўдакни деразадан узатиш, олиш;
Бешикни икки киши кўтариши;
Пичоқ дамининг тепага қараб туриб қолиши;
Одамнинг эгнида кийим чатилиши, тикилиши сабаб бўлмайди!

БУ НАРСАЛАРГА ИШОНCАНГИЗ...
Адашасиз!!!

Кечқурун тирноқ олса (ёки сешанба, шанба ва ҳоказо кунлари) тирноқ олса, бир ёмонлик келади;
-хато, бидъат.

Чақалоқни жума куни чўмилтириб бўлмайди, савобини кўтара олмайди;
-хато, бидъат.

Дуо қилинаётганда дастурхон устида пичоқ турса, уйдан барака учади;
-хато, бидъат.

Шомдан кейин сут, қатиқ сотилса ёки берилса, сигирнинг сути камаяди;
-хато, бидъат.

Азали хонадон аъзолари марҳумнинг “қирқи чиққунича” тухум ейишлари гуноҳ; -хато, бидъат;

Таом аввалини гўшт билан бошласа, бош фарзанди ўғил бўлади;
-хато, бидъат.

Таомнинг қирмочини еган ёки қозон тагини ялаган қизнинг тўйида ёмғир ёғади;
-хато, бидъат.

Эркак киши уйдан чиқаркан, йўлини аёл киши кесиб ўтса ўша куни иши юришмайди;
-хато, бидъат.

Тирик одамнинг бўйини қаричлаб ёки бошдан оёғигача метрлаб ўлчаб бўлмайди, ўликни ўлчагандек бўлади;
-хато, бидъат.

Янги туғилган чақалоқни “қирқи чиқмасдан” ювинтириб, соч ва тирноқларини олиб бўлмайди;
-хато, бидъат.

Шанба куни қўлдан пул кетса, фақирлик келади, аксинча, пул келса, бойлик келади;
-хато, бидъат.

Супургини қўшнига бериб бўлмайди, уйдан барака қочади;
-хато, бидъат.

Қўшнидан супурги, игна сўраб бўлмайди, йўқсиллик келтиради;
-хато, бидъат.

Нонни дастурхонга тоқ қўйиб бўлмайди, азали жойда тоқ қўйилади;
-хато, бидъат.

Чоршанба куни соч-соқол олиб бўлмайди, чунки, у куни ҳатто тўнғиз ҳам тук ташламас экан;
-хато, бидъат.
.
Тўқ кўк рангли либосни кийиб бўлмайди, чунки у азадорларнинг либоси ҳисобланади????
-хато, бидъат.

Огоҳ бўлинг: булар БИДЪАТ ва ЗАЛОЛАТдир.

••┄┄┄┄┄❅┄┄┄┄┄•••
@Duo_yodlash
4.9K views15:20
Ochish/sharhlash
2022-10-05 19:21:01 ​​АЛЛОҲ: «...БАНДАМ НИМАНИ СЎРАСА, БЕРАМАН», – дейди.

Намозда Фотиҳа сурасини шошиб ўқиманг. Бунинг сабаби нимада эканига бир қаранг:

Аксар одамлар намозда сураи Фотиҳани (“Алҳамду”ни) худди ортларидан бўри қуваётгандек шошиб ўқишади, маъноларига ҳам эътибор қилишмайди.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дейдилар:
“Аллоҳ таоло: «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман».

Агар у (банда): «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн», – деса,

Аллоҳ: «Бандам менга ҳамд – шукр айтди», – дейди.

Банда: «Ар-Роҳманир Роҳийм», – деса,

Аллоҳ: «Бандам менга сано – мақтов айтди», – дейди.

Банда: «Малики явмиддин», – деса,

Аллоҳ: «Бандам мени улуғлади», – дейди.

Банда: «Иййака наъбуду ва иййака настаъийн», – деса,

Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман», – дейди.

Агар банда: «Иҳдинас сиротол мустақим, сиротоллазийна анъамта аълайҳим ғойрил мағдуби алайҳим валад дооллийн», – деса,

Аллоҳ: «Бу бандамга хос, сўраганини бердим», – дейди.

Изоҳ: (Ҳадиси қудсий – оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга ривоятдир. Унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўъжизалик хусусияти йўқ).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Duo_yodlash
3.1K views16:21
Ochish/sharhlash
2022-10-04 13:15:04
#duo

Har bir ishingizni boshlashdan oldin ushbu duoni o'qing:

"Robbi yassir va la tuassir va tammim bil xoyr."

Ma'nosi: Ey Robbim! Ishimni oson qilgin, qiyinlashtirmagin va natijasini xayrli qilgin.

@Duo_yodlash
3.0K views10:15
Ochish/sharhlash
2022-10-04 07:25:26
Энг гўзал дуолардан бири

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Duo_yodlash
5.4K views04:25
Ochish/sharhlash
2022-10-02 19:21:01НАЖОТ БЕРУВЧИ 7 КАЛИМА!

Ким ушбу 7 калимани ёдласа, у одам Аллоҳнинг наздида улуғ бўлади. Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради, агарчи денгизнинг кўпигидек бўлса ҳам.
Тоатнинг ҳаловатини топади, ҳаёти ҳам, мамоти ҳам яхши ҳолда бўлади.

1. Ҳар ишни ''БИСМИЛЛАҲ'' билан бошласа!

2. Ҳар нарсани қилиб бўлгандан кейин ''АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ'' деса!

3. Агар тилига озми кўпми лағв келса ёки ёмон амал қилса, ўшандан кейин ''АСТАҒФИРУЛЛОҲ'' деса!

4. Агар бу ишни эртага қиламан деса, кетидан ''ИН ШАА АЛЛОҲ'' сўзини айтса!

5. Агар унга ёмон иш рўбарў бўлса, ''ЛА ҲАВЛА ВА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИЛ АЛИЙЙИЛ АЪЗИМ'' деса!

6. Ўзига ва молига кўпми ёки камми бир мусибат етса, ''ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН"' деса!

7. Ва кеча-ю кундуз тилидан ''ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ" калимаси тушмаса!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Duo_yodlash
4.3K views16:21
Ochish/sharhlash
2022-10-01 19:21:02
Фарзлар
Бомдодда 2 ракат + Пешинда 4 ракат + Асрда 4 ракат + Шомда 3 ракат + Хуфтонда 4 ракат = Жами 17 ракат.

Равотиб суннатлар
Бомдоддан аввал 2 ракат + Пешиндан аввал 4 ракат + Пешиндан кейин 2 ракат + Шомдан кейин 2 ракат + Хуфтондан кейин 2 ракат = Жами 12 ракат.
Қиёмул лайл- таҳажжуд
Таҳажжуд 8 ракат + витр 3 ракат = Жами 11 ракат.
Ҳаммасини жамлаганда: 40 ракат бўлади.

Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам риоя қилиб, ўз вақтида адо этиб юрган бир кеча-кундузлик намозлардир. Мана шу 40 ракат ҳаётингни бутунлай ўзгариши кафолатидир.
«Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур»,
(Зориёт сураси, 55-оят).

@Duo_yodlash
4.0K views16:21
Ochish/sharhlash
2022-10-01 10:12:01 ЧЕТИ БУКЛАНГАН ЖОЙНАМОЗ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! шайҳ ҳазратлари. Ҳонадонларда намозни ўқиб бўлиб жойнамозни олд тамонидан бир четини қайтариб қўйиш одати тўғрими? Жавоб ун олдиндан раҳмат!


ЖАВОБ:
Тўғри эмас.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Уланиш: @Duo_yodlash
3.3K views07:12
Ochish/sharhlash
2022-09-30 19:21:02
Nasibini kutayotganlar uchun go’zal du’a:
Sen tog’larni tog’lar bilan uchrashtirursan Robbim, qalbim kabi bir kimsa bilan uchrashtirish Qiyomatga qolmasin, shu yerda bo’lsin. Bu dunyo yetmaydi, ohiratligim ham u bo’lsin…
آمين

@Duo_yodlash
3.3K viewsedited  16:21
Ochish/sharhlash
2022-09-30 10:12:02 МАСЖИД ИЧИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Баъзи соҳибларимиз айтишадики:
«Ким масжидга кириб, таҳорати йўқлиги ёки иши зарурлиги туфайли «Таҳийятул масжид» намозини ўқий олмаса, тўрт марта «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар», деб айтиши мустаҳабдир.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор»

Улашинг: @Duo_yodlash
3.1K views07:12
Ochish/sharhlash
2022-09-30 05:10:36
Albatta bir Jumangiz Makkada bo'lsin.
Juma ayyom muborak bo‘lsin

Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.
Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.
Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad.

@Duo_yodlash
4.3K viewsedited  02:10
Ochish/sharhlash
2022-09-29 19:25:43Истиғфор

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки:

أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қаййум ва атубу илайҳи», деб айтса, (Аллоҳ ҳатто) урушдан қочгандаги гуноҳини ҳам кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Барҳаёт, тирик Аллоҳдан авф этишини сўрайман ва Унга тавба қиламан.)

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, «Вой гуноҳларим, вой гуноҳларим», деб икки ёки уч марта айтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

«Аллоҳумма мағфиратука авсаъу мин зунубий ва роҳматука аржа ъиндий мин ъамалий», деб айт», дедилар. У бу дуони ўқиди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такрорла, дедилар. Бас, у такрорлади. Сўнгра яна такрорла, дедилар. У яна такрорлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тур, батаҳқиқ мағфират қилиндинг», дедилар.

(Маъноси: Аллоҳим, мағфиратинг гуноҳимдан кенгроқдир. Раҳматинг ҳузуримдаги амалимдан умидлироқдир.)

Имом Ҳоким ривоятлари.


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Duo_yodlash
3.0K views16:25
Ochish/sharhlash
2022-09-27 19:21:02
Оятул Курсий

ОЯТАЛ КУРСИ ФАЗИЛАТЛАРИ

«Қуръон оятларининг саййиди Оятул Курсийдир» (Ҳоким ривояти, санад: саҳиҳ )

«Агар тўшагингга ётсанг, Оятул-Курсий – «Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал-ҳаййул-қоййувм»ни бошидан охиригача ўқи. Шунда сенга Аллоҳ тарафидан бир қўриқчи (фаришта) тушиб, шайтон тонггача сенга яқинлашмайди» (Бухорий)

«Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятул Курсийни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлими тўсиб туради» (Насоий ривояти: санад: саҳиҳ)

«Ким ҳар бир фарз намозидан кейин Оятул Курсийни ўқиса, келаси намозгача у (банда) Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади» (Табароний ривояти: санад: ҳасан )

«Аллоҳнинг исми аъзами мана шу икки оятдадир: «Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал-ҳаййул-қоййувм ҳамда «Ва илааҳукум илааҳув-вааҳид»
(Доримий ривояти.санади: ҳасан)

«Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар» (Бухорий)

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Duo_yodlash
3.8K views16:21
Ochish/sharhlash
2022-09-26 05:07:02 МУШКИЛИ БОР ОДАМНИ ДУОСИ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушкул вақтда: «Лаа илаҳа иллаллоҳул Азиймул Ҳалийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббул аршил азийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббус самавати ва Роббул арзи ва Роббул аршил карийм», дер эдилар».

(Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган).

Шарҳ:

Бу ривоятда дуо маъносидаги гаплар йўқ. Аммо таҳлил ва Аллоҳ таолонинг улуғ сифатларининг зикри бор. Ана шу зикрларни ихлос билан такрорлаш баъзи сўзларни айтиб дуо қилишдан кўра, мушкулни кушойиш қилишда катта ўрин тутади.
Имом Термизий ривоят қилган «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳ таоло «Кимни Қуръон ва Менинг зикрим Мендан сўрашдан тўсган бўлса, унга сўровчиларга берган нарсамдан афзалини берурман», дедилар» деган мазмундаги ҳадиси шариф шу ерда амалга ошади. Мушкулнинг номини айтмай, уни аритишни ҳам тилга олмай, фақат ушбу ривоятда келган иборалар ихлос ила такрорлайверилса, Аллоҳ таоло албатта кушойиш беради.

@Duo_yodlash
3.5K viewsedited  02:07
Ochish/sharhlash
2022-09-25 19:21:02
НАМОЗ:

5 маҳал намоз ўқийдиган одам бир кунда:

- 40 маротаба “Бисмалаҳ”
- 40 маротаба “Фотиҳа сураси”
- 80 маротаба “Ар-Раҳмон”
- 80 маротаба “Ар-Роҳим”
- 213 маротаба “Аллоҳу Акбар”
- 120 маротаба “Субҳана Робби Ал-Азийм”
- 240 маротаба “Субҳана Робби Ал-Ало”
- 15 маротаба “Субҳанака” ни яъни “Сано дуоси”
- 40 маротаба “Самъи Аллоҳу лиман ҳамидаҳ”
- 40 маротаба “Роббана лакал ҳамд”
- 40 маротаба “Омийн (Эй Аллоҳ дуоимни қабул қил)”
- 33 маротаба “Зам сура”
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Пайғамбаримизга саловат
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Шаҳодат калимаси
- 26 маротаба Фаришталарга ва мўминларга салом
- 13 маротаба “Аллоҳумма антас Салам”
- 13 маротаба “Роббана атина” дуоси
- 13 маротаба “Роббана иғфирлий” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма солли ва салим” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма барик” саловати
- 15 маротаба “Шайтон” дан паноҳ тилайди.
Шуни билингки, энг хайрли амалингиз “Намоз” дир.
•••
Яақинларингизга ҳам улашинг!

@Duo_yodlash
5.5K views16:21
Ochish/sharhlash
2022-09-25 13:15:05
Bo‘ydoqlar uchun Imom Sha‘roviyning
noyob nasihatlari bor!

Uylanmoqchi bo‘lsangiz yahshi ayollarni axtarmang,
balki, yaxshi erkaklarni axtaring,
yaxshi erkaklarning uylarida,
yaxshi ayollar bo‘ladi.
Bu so‘zning ma‘nosini faqat ozchilikgina insonlar tushunadilar,
qizlaringizni nazorat qiling,
Zero Arslonlar qo‘riqlagan daraxtga,
maymunlar osila olmaydi.

Imom Sha‘roviy

@Duo_yodlash
3.0K views10:15
Ochish/sharhlash
2022-09-25 05:07:02
Болага Қур‘он ўргатишнинг ажойиб услуби

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Duo_yodlash
3.3K views02:07
Ochish/sharhlash