Get Mystery Box with random crypto!

Дуолар

Telegram kanalining logotibi duo_yodlash — Дуолар Д
Kanaldagi mavzular:
Арафа
Такбири
Ғафлатда
Diqqat
Долзарб
Дуо
Fakt
Ҳикмат
Тезкор
Фарзанд
All tags
Telegram kanalining logotibi duo_yodlash — Дуолар
Kanaldagi mavzular:
Арафа
Такбири
Ғафлатда
Diqqat
Долзарб
Дуо
Fakt
Ҳикмат
Тезкор
Фарзанд
All tags
Kanal manzili: @duo_yodlash
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 241.00K
Kanalning ta’rifi

#Bismillah...
Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal
🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 53

2023-09-06 12:50:34
КИБР – МЎМИНГА ЁТ СИФАТ

Абдуллоҳ бин Салом бир куни бир боғ ўтин елкалаб бозорга кирди. Уни бу ҳолда кўрганлар “Аллоҳ сени бундай ишга муҳтож қилмагани ҳолда, сени бундай қилишга мажбур этган нарса нима?” деб сўрадилар.
Абдуллоҳ бин Салом шундай жавоб қайтарди: “Мен кўнглимдаги кибр туйғусидан қутулмоқчи бўлдим. Чунки Аллоҳ Расулининг: “Қалбида хантал донасидек кибр бўлган киши жаннатга кира олмайди” деганларини эшитдим”.
Табароний, Асбаҳоний ривояти.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
15.4K viewsedited  09:50
Ochish/sharhlash
2023-09-06 11:09:06
Кимки ўз оға-инилари, опа-сингиллари била ота-она ҳаётлигида бўлсин ёки улардан сўнг бўлсин, кунлик, ҳафталик ёки ойда бир марта жамланиб, кўришиб учрашиб тураркан, ушбу ибодати учун унга саломлар, мақтовлар бўлсин.

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Одамлар агар ўзаро қариндош-уруғчилик алоқаларини сақлаб турарканлар, уларнинг мол-дунёлари зиёда бўлади, уларнинг сонлари, ададлари зиёда бўлади. Энди агар одамлар қариндош-уруғчилик алоқалари(силаи раҳм)ни узар эканлар, уларнинг мол-дунёлари камаяди, уларнинг мол-дунёлари камаяди. Чунки юқоридагиларнинг насибалари кўп бўлиши сабаби, раҳмат, ўзаро меҳрибонликдир. Шунингдек, насибалари кам бўлиши ҳам шундан (яъни, ўзаро муносабат, раҳм-шафқатнинг кам бўлганидандир)".

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
22.6K views08:09
Ochish/sharhlash
2023-09-03 15:59:01 Бир бола билан қиз бир бирини севар экан. Биркун бола 12:00 да бораман чиқасан дебди, қиз йўқ ойим рухсат бермайди деса, унда мани севмас экансан дебди қиз охери рози бўлибди. Бола келиб қизни олиб кетибди, орадан воқт ўтиб қиз соатга қараса 03;05 бўлибди қиз энди нима қиламан кечаси уйга борсам ойим ўлдиради дебди. Шунда бола оқ вароққа бир сўз ёзиб берибди шуни ойинга кўрсат индамайдилар дебди, қиз кетибди таксидан тушиб қараса пули йўқ экан таксис сўкинибди, шунда қиз вароқдаги сўзни кўрсатибди, таксис узр сураб кетибди. Қиз бироз юргач йўлда безори йигитлар йўл тўсибди қиз яна вароқни кўрсатибди безорилар узур сўраб қочиб кетибди. Қиз уйга кирибди ойиси уруша кетибди қиз яна вароқни кўрсатибди, ойиси: қизим яхши айланиб келдингми деб хонасига киргизиб юборибди, қиз хонасига кириб қоғозни ўзихам ўқибди ва ўзини осиб қўйибди.
САВОЛ: қоғозда нима диб ёзилган. (битта сўз 7 та харф.)


ЖАВОБ
12.6K views12:59
Ochish/sharhlash
2023-09-03 12:24:51
Саҳобалар билан бир жаннатга кирамиз шундайми? Иншаа Аллоҳ.
Айтингчи, саҳобалар бомдод намозига,
- телефон ёрдамида уйғонишармиди?
- будилниклари бормиди?
- ёки уларни довул чалиб уйғотишармиди?
Учаласи ҳам нотўғри. Улар намозга муккасидан кетишган эди. Чунки улар Аллоҳга ва Аллоҳга олиб борадиган нарсаларга қаттиқ муккасидан кетишганди.
Бомдод намозига уйғонмаган кунларини тобутга қўйиладиган (ўлган) кунлари деб ҳисоблашарди.

Нуриддин Йилдиз ҳафизаҳуллоҳ
Таржимон: Абдуллоҳ Раҳим

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
16.3K viewsedited  09:24
Ochish/sharhlash
2023-09-03 11:55:22
Вақтнинг нима айби бор?

Бугунги кунда ҳаммамиз вақт етишмаслигидан шикоят қиламиз, лекин вақтдан унумли фойдалана олмаётганимиздан шикоят қилмаймиз. Вақтнинг нима айби бор?

Ҳар куни 30 саҳифа китоб ёзган Имом Тобарийнинг ихтиёрида ҳам 24 соат бор эмасмиди? Аммо Имом Тобарий вақтнинг ҳокимига айландилар, маҳкумига эмас! У зот вақтни ўзлари бошқардилар. Натижада Аллоҳ у зотнинг вақтига баракот берди. Имом Шофеъ ҳам 55 йил яшаганлар. Аммо ҳамма ҳам 55 йил яшаб, ўзидан кейингиларга бир мазҳаб, минглаб издош қолдиряптими?

"Аллоҳга чинакам бандалик" китобидан олинди.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
15.6K views08:55
Ochish/sharhlash
2023-09-03 11:29:01
Чақалоқ ўз онасини еб қўйди...

2019 йили, 23 ёшли америкалик аёлнинг қорни, тўсатдан жуда қаттиқ оғриб қолди. УЗИда, аёл, хомиладорлиги аниқланди, оғриқ эса кундан кунга кучаяверди, қорнининг размери эса дахшатли тарзда катталашаверди. Аёлнинг қорин оғриши тўхтаганидан сўнг, шифокорлар зудлик билан Кесерово орқали аёлнинг қорнини очишди.
Аёлнинг қорнини врачлар очишганида, хомиладор аёл, қорнидаги мавжудодни кўриб, хушидан кетди, врачларни эса кўнгли айниб ғалати бўлиб кетишди. Аёл қорнида, хомила дахшатли тарзда...
Батафсил ўқиш...
13.8K views08:29
Ochish/sharhlash
2023-09-03 11:09:06
Иймонни кучайтириш учун бир кунлик режа

1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.

2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.

3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.

4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.

5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).

6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.

7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.

8. Хуфтондан кейин (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
14.0K views08:09
Ochish/sharhlash
2023-09-03 10:59:06
Qizlajonla

Kiyim tiktirmoqchisiz lekin fason topolmayabsizmi? Unda sizga quyidagi kanalni tavsiya qilaman

https://t.me/Fasonlar_Uz1

Eng sònggi urfdagi milliy va zamonaviy fasonlar olami
  @Fasonlar_Uz1 
13.0K views07:59
Ochish/sharhlash
2023-09-03 09:49:06
#ҳикмат

Оила муносабатларида ҳам кечиримлик сифатини шиор қилиб олиш лозим. Зеро, эр-хотин муносабатлари фазл устига бино қилинса оила мустаҳкам бўлади.

Одилхон қори Юнусхон ўғли

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
13.8K views06:49
Ochish/sharhlash
2023-09-03 09:09:06
ОЗГИНА ҲАРАКАТ ЕТАРЛИ
Бир неча йиллар бировга чўпонлик қилган Мусо алайҳис саломнинг куни келиб Калимуллоҳ лақабли пайғамбар бўлишини ким ўйлабди дейсиз?!
Арзимаган чақалар эвазига Қурайш бойларининг қўйларини боқиб юрган Муҳаммад алайҳис саломнинг куни келиб пайғамбарлар саййиди ва хотами бўлишларини ким ўйлабди дейсиз?!

Эҳтимол ҳаётингизнинг гўзал онлари ҳали олдиндадир!
Озгина ҳаракат ва Аллоҳдан кўпроқ чиройли гумонда бўлиш етарлидир. Келажагингизни гўзал кўра бошлайсиз иншааллоҳ!

Abdulqodir_Polvonov

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
15.2K views06:09
Ochish/sharhlash
2023-09-03 08:59:04
Жавоби топилмаган «машхур» савол!

Қизнинг исми «5» харф. «1»–харф
олиб ташланса мева номи,
«2»–харф олиб ташланса
спорт номи, «3»–харф олинса инсонга энг керакли нарса,
«4»–харф олинса хайвонларга йоқмайдиган нарса. Савол:
қизнинг исми нима
?

Мана шу саволни жавобини ҳеч ким топа олмаяпти

Ўзингизни синаб кўринг
13.9K views05:59
Ochish/sharhlash
2023-09-03 07:14:10
Ўқув йилини бошлаганлар учун

Қуръон ва суннатдан ўқишни енгиллаштирувчи тўрт дуо

-дуо

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي * وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي * وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي * يَفْقَهُوا قَوْلِي

«Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар»
(Тоҳа сураси, 25–27-оятлар).

-дуо

رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا

«Роббим, илмимни зиёда қилгин»
(Тоҳа сураси, 114-оят).

- дуо

اللَّهُمَّ انْفَعْنَا بِمَا عَلَّمْتَنَا وَعَلِّمْنَا مَا يَنْفَعُنَاوَزِدْنِي عِلْمًا

“Аллоҳим! Билганларимизни фойдали қил! Бизга фойдали нарсаларни билдир! Илмимизни зиёда қил!”
Термизий ва Ибн Можа ривояти

-дуо

اَلَّلهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

“Аллоҳим! Сендан манфаатли илм, пок ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман”.
Ибн Можа ривояти

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
17.0K viewsedited  04:14
Ochish/sharhlash
2023-08-31 11:39:06 Биласизми?

Ғусл


— Ғуслнинг маъноси нима? 
— Бутун баданни ювиш. 

— Ғусл қай тариқа қилинади? 
— 1. Аввало, истинжо қилинади.
   2. Сўнг қўл ювилади.
   3. Таҳорат қилинади (бундан фақат оёқ ювилиши мустасно).
   4. Ундан сўнг бошга, сўнгра ўнг елкага, сўнгра таннинг бошқа аъзоларига сув етказилиб, ҳамма жой ювилади.
   5. Сўнг яна икки марта шу тариқа ювинилади.
   6. Якунда оёқ ювилади. 

— Ғусл таҳорат ўрнига ўтадими? 
— Ўтади. 

— Ғуслнинг фарзи нечта? 
— Учта:
   1. Оғизга сув солиб ғарғара қилиш.
   2. Бурун ичини ювиш.
   3. Баданнинг ҳамма жойини ювиш. 

— Ғуслнинг суннатлари нечта? 
— Ўнта:
   1. Истинжо қилиш.
   2. Нажас бор ерни ювиш.
   3. Қўлни ювиш.
   4. Ўн саккизта суннатга амал қилиб таҳорат қилиш. Лекин оёқлар ювилмай турилади.
   5. Аввал бошга, сўнг ўнг елкага, сўнг таннинг қолган барча аъзоларига бир маротаба сув етказиб ювиш.
   6. Қўл етган жами жойларни бир маротаба ишқалаб ювиш.
   7. Ҳар бир аъзога уч бора сув етказиш.
   8. Ўнг тарафни чап тарафдан олдин ювиш.
   9. Сувни кераклича сарфлаш.
   10. Ғусл вақти қиблага олдини ўгирмаслик, яъни терс туриш лозим. 

— Соч ва соқолнинг ҳар бир толасига сув етказиш фарзми? 
— Эркакларга фарз. Аммо аёлларнинг соч остиларига сув етса, бас. Ўрилган сочларни ёйиш лозим эмас. 

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
13.3K views08:39
Ochish/sharhlash
2023-08-31 07:31:15
Икки нарса борки, уни амалга оширсанг икки дунё саодатига эришасан:

Яхши кўрмаган нарсангни Аллоҳ севгани учун бажаришинг;
Севган нарсангни Аллоҳ
хушламагани учун тарк этишинг.
Фузайл ибн Ниёз.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
12.8K views04:31
Ochish/sharhlash
2023-08-31 07:07:21 Ҳасани Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар.
1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
15.0K viewsedited  04:07
Ochish/sharhlash
2023-08-31 06:14:06 Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтдилар:

“Бандалар уч тоифадирлар. Ҳар тоифанинг учтадан аломатлари бўлиб, улар ана шу аломатидан билиб олинади. Биринчи тоифа Аллоҳдан қўрқиб ибодат қилади. Иккинчи тоифа Аллоҳдан умид қилиб ибодат қилади. Учинчи тоифа Аллоҳнинг муҳаббатини талаб қилиб ибодат қилади.

Биринчи тоифанинг учта аломати бордир:
– нафсини паст ҳисоблайди;
– яхшиликларини оз деб билади;
– ёмонликларини кўп деб билади.

Иккинчи тоифанинг ҳам учта аломати бор:
– ҳар қандай ҳолатда инсонларга намуна бўлади;
– ҳаётлик пайтида моли билан инсонларнинг сахийи бўлади;
– махлуқларнинг ҳар бири ҳақида Аллоҳга чиройли гумонда бўлади.

Учинчи тоифа учун ҳам учта аломат бордир:
– яхши кўрган нарсасини беради, Робби рози бўлганидан кейин ҳеч нарсага аҳамият бермайди;
– Робби рози бўлгандан кейин нафсининг ғазабини келтирган нарсага амал қилаверади;
– ҳамма ҳолатда: буйруғида ҳам, қайтарган нарсаларида ҳам саййиди билан бирга бўлади”.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
13.9K views03:14
Ochish/sharhlash
2023-08-31 05:59:02
Овга кетган эр уйга қайтгач:
- Дадаси ов қалай бўлди?
- Зўр! Бир ой гўшт сотиб олмаймиз энди.
- Нима бало, фил овладингизми...?
- Йўқ...


Давоми
13.6K views02:59
Ochish/sharhlash
2023-08-30 19:59:06 РОЗИЛИГИНГ – ҲИКМАТ, ҒАЗАБИНГ ИЗЗАТДУР

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ўқиб турган эдилар, бир мусулмон киши мунофиқнинг ёнидан ўтиб қолди. Мунофиққа:
– Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ўқиётган бўлсалар, сен ўтирибсанми? – деди.
– Бор, ишингдан қолма! – жавоб берди мунофиқ қўполлик билан.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намозларидан фориғ бўлганларидан сўнг бўлиб ўтган гап-сўзни айтишди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мусулмон кишига:
– Бўйнига урмадингми? – дедилар (калласини олиш маъносида).
Умар (розияллоҳу анҳу) бу сўзни бажариш учун ўрнидан турган эди, Жаноб (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
– Эй Умар, қайт. Сенинг розилигинг ҳикмат, ғазабинг иззатдур, – дедилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
17.7K views16:59
Ochish/sharhlash
2023-08-30 19:23:53
Ким шу дуони ўқиса ғам-ташвиши кетади...

“Лаа илааҳа иллаа анта. Субҳаанака. Инний кунту миназ зоолимийн”
(«Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим») дуосини кўп қилишимиз керак.
Аллоҳ таолога барча мусулмонларни ғамдан қутқаришини сўраб дуо қиламиз. Албатта, У барча нарсага қодирдир!

ㅤㅤㅤ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
19.2K viewsedited  16:23
Ochish/sharhlash
2023-08-27 19:26:58 *АЛЛОҲ УЧУН СЕВИМЛИ АМАЛЛАРДАН 10 ТАСИ:*

Ота-она ҳаққига қилинган дуо.

Ота-онага яхшилик қилиш.

Вақтида ўқилган намоз.

Қиз фарзанднинг тарбияси.

Савдодаги ҳалоллик.

Силаи раҳм.

Давомли эҳсон.

Муҳтожга ёрдам бериш.

Жониворларга ғамхўрлик.

Биродарининг қалбига хурсандчилик киритмоқ.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
16.3K viewsedited  16:26
Ochish/sharhlash
2023-08-27 18:45:57
Фикрларингизга эътибор беринг

• фикрларингизга эътиборли бўлинг, чунки улар сўзларингизга айланади.

• сўзларингизга эътиборли бўлинг, чунки улар ҳаракатга айланади.

ҳаракатларингизга эътиборли бўлинг, чунки улар одатга айланади.

• одатларингизга эътиборли бўлинг, чунки улар сизнинг характерингизни шакллантиради.

• характерингизга эътиборли бўлинг, у сизнинг тақдирингизни белгилайди.

Ташқаридан кўринадиган муваффақиятли ҳаёт аслида ичкаридаги муваффақиятли ва соғлом фикрлардан бошланади.


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
17.5K views15:45
Ochish/sharhlash
2023-08-27 18:17:25 ​​#Мулоҳаза

​КЕЧИККАН УЧРАШУВ

Қирқни қоралаган эски таниш икки инсон, эркак ва аёл шаҳар бекатларидан бирида учрашиб қолишди.

- Яхшимисан?
Эркакакка сўзсиз бош ирғаб жавоб берди аёл.

Вақт имиллар, олам сув қуйгандек жим. Дунёда бекатдаги икки кишининг юрак зарбидан бошқа садо йўқдек.

-Менам яшаб юрибман, сўз бошлади эркак.
-Учта ўғлим бор. Уй-жой, мол-дунёдан камим йўқ. Фақат ўқишга киролмадим. «Маълумоти» деган жойига ёзиладиган сўзлар ёқимсизроқ. Аёлимам тузук. Лекин дунёқараши унчамас. Онамга меҳр кўрсатмайди. Ўшанда хато қилдим. Бойни қизини танладим. Бой отаям йил ўтмай қазо қилди. Дилингни оғритдим. Узр сўраш учун битилган вақт 20 йилда келдия. Мени кечир.

Аёл кўзларига инган ёшни ютиб, биринчи келган автобусга ўзини урди.
Эркак орқасидан шивирлади:
-Ўзингни эҳтиёт қил.

Аёл титроқ қўлларини безовта юраги устига босган кўйи эркакнинг сўзларини хаёлан тахлил қила кетди:

-Яшаяпди. Унда уч ўғил. Менда эса учта қиз. Маълумоти ўрта. Мен эса фан номзоди. Мол-дунёдан ками йўқ. Мен эса ўртаҳол. Аёлининг дунёқараши ўртача. Қайнонага меҳрибон эмас. Менга эса қайнонам. Нега бундай? Унда бори менда йўқ, менда бори унда? Тақдиримиз бир бўлганида тўкис яшармидик? Нима деяпман. Бу дунё бир камлигини билмайсанми?
Бирга яшаб турган аёлидан кўчада шикоят қиладиган эр билан бахтли бўлармидинг?! Шу инсонни 20 йил унутмабмана. Бугун унинг бир гапи билан ўз оиламни қанчалар тўкислигини, ўзим эса қанчалар ношукрлигимни ҳис қилдим. Шуни англашим учун 20 йил керак бўлдими?!

Барибир, Аллоҳ билгувчи, бизларга фақат яхшисини раво кўргувчидир.

Ўзингга шукур!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
13.0K viewsedited  15:17
Ochish/sharhlash
2023-08-27 17:39:06
АЛЛОҲ БИЛАН ҚОЛДИРИНГ...

Имтиҳондан ўтди фитратим
Айро бўлди ёлғону чини
Мағфиратим сўраб олайин
Аллоҳ билан қолдиринг мени

Машраб каби девонасифат
Ишқдан топсам ҳузуру роҳат
Қурмоқчиман бир ҳоли суҳбат
Аллоҳ билан қолдиринг мени

Кўзим қаъри уммон очганда
Ёноғимга дурлар сочганда
Ҳароратим қирқдан ошганда
Аллоҳ билан қолдиринг мени

Томоғимда титрайди жоним,
Тўхтагандек  томирда қоним.
Саждаларда етишган оним,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Ҳисоб дафтар кунда ёзилиб,
Гуноҳларим кетди тизилиб.
Омонат жон қолмай узилиб,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Нечук қисмат нотовон дилман,
Йўқлик сари сочилган гилман.
Танийману топмаган қулман,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Йўлдан чиқсам бир четга суриб,
Ўтаверинг телбадай туртиб.
Эй, одамлар, буткул унутиб,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Кўзёшларим ундирса чечак,
Жойномозга тўкилса юрак.
Бир гапим бор айтишим керак,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Қурмоқчиман бир ҳоли суҳбат...


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
13.4K views14:39
Ochish/sharhlash
2023-08-27 16:09:06
Фарзанд тарбияси дегани улар билан ўзингизни ҳам тарбия қилиш деганидир:

Нафсингизни тиясиз. Хоҳлаб турган нарсаларингиздан воз кечасиз;
Фарзандларимга юқмасин дея ёмон одатларингизни тарк этасиз;
Ўрнак бўлай дея яхши хулқлар билан сифатланасиз;
Ўзингизни босиб, болани қаноатлантириб суҳбатлашишни ўрганасиз;
Овқатланиш, кийиниш тарзингизни яхшилайсиз;
Ҳар бир саволга жавобингиз тўғри ва рост бўлиши керак;

Фарзандларингизга тарбия беришингиз сизни яхши томонга ўзгартирмаса, демак уларни тарбия қила олмаяпсиз!

Обидхон ҳафизуллоҳ


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
15.9K views13:09
Ochish/sharhlash
2023-08-27 15:59:31
Японларнинг фикрича қон гуруҳингиз деярли 100% эҳтимол билан сиз ҳақингизда айтиб беради...

Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат.
Қон гуруҳингизни танланг ва қонингиз сиз ҳақингизда нималарни айтишини билиб олинг.

Танланг
13.4K views12:59
Ochish/sharhlash
2023-08-27 13:30:26
АЛЛОҲНИНГ АРҚОНИНИ МАҲКАМ ТУТИНГ

Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
15.8K viewsedited  10:30
Ochish/sharhlash
2023-08-27 11:41:08
ГЎРКОВ  ХИКОЯСИ

— Бир куни дўстимни қабристонга олиб кирдим. Биттагина қабр кавлаб, кейин унинг иши билан бир жойга ўтиб келишимиз керак эди. Гўрковларда битта одат бор, буюртма бўлмасидан аввал шошиб қолмаслик учун гўр қазиб қўйилади. Ана шундай «номаълум одам»га қабр қазиётган эдим, дўстим уч-тўрт марталаб, бу ерга ким келар экан, кимга кавлаяпсан, олдиндан бирор нарса аён бўладими, деган бемаза саволларни бераверди. Охири сабрим чидамай: «Сенга кавлаяпман, сени эртага олиб келишади шу аён бўлди!» деб юбордим.
Қаерданам гапирдим шу сўзларни. Ўша куни кечқурун дўстим автоҳалокатга учраб, ҳалок бўлибди. Эртасига пешин намози ўқилаётган пайтда тобути кўтариб олиб келинди. Жой эса уни кутарди...
Ҳар доим хушниятли, офиятли ва фаросатли бўлайлик. Мукаррам яратилган зот эканлигимизни унутмайлик. Лафзимизнинг оқибатлари ҳақида ўйланайлик... Қаттиқ ўйланайлик...

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
16.5K views08:41
Ochish/sharhlash
2023-08-27 11:29:01
Қозоғистонлик миллионер ким унинг қизига уйланса, 25 миллион доллар тўлайди

Қозоғистондаги энг бой одамлардан бири бўлган умидсиз ота мана неча йилдирки қизига эр тополмайди. Ворисга уйланган куёв учун, у ҳатто куёвга пул тўлашга тайёр. Аммо ҳеч ким унга уйлана олмади. Чунки унинг қизи...
14.1K views08:29
Ochish/sharhlash
2023-08-27 11:09:06
- Онаси, сенга нима совға қилай тўйимизни ўн йиллигига?

- Сўраманг, барибир топиб беролмайсиз...

- Ие, бирор марта айтганингни олиб бермадимми? Айт, дарров муҳайё қиламан.

- Истаган нарсамними?? Алдамайсизми?

- Биласанку, йигит битта гапиради ва сўзида туради!

- Яхши... Ўзингиздан кўринг...
- Нима экан, жуда қизиқтирдингку?

- Вақт совға қилинг. Бошқа ҳеч нима керакмас.

- Нима деганинг бу? Қанақа вақт?...

- Ҳар куни мана шу қўлиздаги телефонни кавлаб ўтиришга кетган вақтиздан бир соатгинасини...
Оилангиз учун...
Оддийгина эътибор...
Болларизга...
Менга...


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
15.2K views08:09
Ochish/sharhlash
2023-08-27 10:59:06
​​​​ Алцгеймер касаллигини аниқлаш тести

Суратда нечта чеҳра тасвирланган. Жавобни танланг ва натижаси ҳайратда қолдиради.
13.4K views07:59
Ochish/sharhlash