Get Mystery Box with random crypto!

Дуолар

Telegram kanalining logotibi duo_yodlash — Дуолар
Kanaldagi mavzular:
Арафа
Такбири
Ғафлатда
Diqqat
Долзарб
Дуо
Fakt
Ҳикмат
Тезкор
Фарзанд
All tags
Kanal manzili: @duo_yodlash
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 231.68K
Kanalning ta’rifi

#Bismillah...
Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal
🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 5

2024-06-15 18:35:19 #МУТОЛАА_ВАҚТИ

Азоб

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу энг бой саҳобалардан бири бўлган. У зот моли ва жони ила Аллоҳ йўлида хизмат қилди.

Бир куни  у рўза тутди. Кечқурун ифторликка хизматкори таом олиб келди. Абдурраҳмон таомга тикилиб туриб деди: «Мусъаб ибн Умайр мендан яхши эди. У Уҳудда қатл қилинди. Уни ўрашга етарли кафан топа олмадик. Бошини ўрасак оёғи очилиб қолди. Оёғини ўрасак боши очилиб қолди. Сўнгра Аллоҳ бизга неъматларини тўкиб ташлади. Савобларимиз шу дунёда берилдими деб қўрқаяпман».

Сўнгра Абдурраҳмон ибн Авф ҳўнграб йиғлади ва таомни емади.

Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу Маккада Ислом келишидан олдин энг бойвачча йигитлардан эди. Ҳеч ким ишлата олмайдиган мушкларни сепиб юрар эди. Оиласининг эркатойи эди. Мусулмон бўлганидан кейин оиласи уни ҳамма нарсадан маҳрум қилди. Аллоҳ ва Расулининг севгиси у зотни фақирга айлантирди. У зотни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Мадинага мураббий қилиб юбордилар. У ўзининг ҳикмати ва гўзал мавъизалари ила Мадина аҳлининг кўнглидан жой топди. Мадинада жуда кўп кишилар унинг хизмати ила исломга кирди. Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан суҳбатлашиб ўтирган эдилар. Мусъаб келиб қолди. Саҳобалар Мусъабнинг аввалги тўкин-сочинликда юрган пайтларини эсладилар. Ҳозирдаги ҳоли уларнинг қалбларини эзиб ташлади. У эски, ямоқ солинган кўйлак кийиб олган эди. Барчалари йиғлаб бошлари эгилди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Мусъабни кўриб муборак лабларида табассум пайдо бўлди. Кўзлари шодликдан яшнади.

Сўнгра дедилар: "Мен Мусъабни Маккада кўрганман. Ўша пайтда Маккада ота-онаси томонидан ундан кўра неъматга кўмилганроқ йигит йўқ эди. У буларнинг барчасини Аллоҳ ва Расулининг севгиси учун тарк қилди".

У зот Уҳуд жангида шаҳид бўлди.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
26.8K views15:35
Ochish/sharhlash
2024-06-15 18:35:12
Канал админи тарафидан текширилган!!!


Мани фарзандимга мекрасефалия Яни бош миййа йетишмаслиги ташхиси к,уйилган. Чет давлатига олиб борип зудлик Билан апиратсия килиш керелигини айтишти. Лекин бизда апиратсияга йитарли маблаг йук.
Сизлардан илтимос к,улларингдан кеганча Аллох учун йордам берилар
Жажжигина жони азобланяпти.


Узкарт..8600490419692355
Мавжудахон тошболтаева



Хумо...9860160124513401
Мавжуда тошболтаева

Мурожат учун....905648246

Аллох хеч Бир онани фарзанди Билан синамасин екан
Жаннатни хохлап к,илган ехсонларин Аллохим даргохида к,абул к,илсин!!!...
22.6K views15:35
Ochish/sharhlash
2024-06-15 17:30:23
Сизнинг ҳам фарзандингиз интернет ва телефондан бошини кўтармаяптими?

Ўсмир фарзандим пабжи деган ўйинга муккасидан кетиб, куну тун телефондан бўшамай қолди.

Дадаси урушсаям, психологга оборсам ҳам фойда бўлмади.

Бир хафта аввал эса телеграмдаги Фарзанд Тарбияси деган каналга кириб муаммойимга ечим топдим!

Бу каналда айни фарзанд тарбиясида керакли тавсиялар кўп экан. Шу сабаб Сизга ҳам илингим келди.
26.0K views14:30
Ochish/sharhlash
2024-06-15 14:14:06 ​​ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!

... Ҳурматли азиз муслим ва муслима биродарлар

АРАФА куни уйни тозалаш куни эмас.

АРАФА куни маркетларда юриш куни эмас.

АРАФА куни ётиб дам олиш куни эмас.

АРАФА куни роҳатланадиган кун эмас.

Арафа куни: Бандалар ўтдан озод қилинадиган кун.

Арафа куни: Дин комил бўлган кун.

Арафа куни: Аллоҳ таоло дунё осмонига нозил бўлиб, фаришталарга Арофат аҳли билан фахрланадиган кун.

Арафа куни: Ҳаж қилувчилардан ташқари қолган мусулмонлар рўза тутишни унутмасинки, у кундаги рўза ўтган ва келаси йилги гуноҳлар учун каффорат бўлади.

Арафа куни: Дуога шўнғийдиган, зикрга бериладиган кун.

Арафа куни: Ҳаж қилувчилар Арофатда турадиган кун.

Арафа куни: Такбирлар айтиладиган кун.

Арафа куни: Дунёдаги энг яхши кун.

АЛЛОҲ у кунни шарафли қилди, у кунда тоатни кўпайтирган кишиларни иззатли қилди.
АРАФА куни дуо, ибодат, тоат кунидир.
Бу кунни ҒАНИМАТ билайлик ...

Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
48.1K views11:14
Ochish/sharhlash
2024-06-15 13:59:02
ПУЛЛАР БИЛАН КУМИЛГАН ОНАХОНГА.

Бир ёши ўтиб қолган онахон нафақа пулларини олиб ўзи ўтирган кўрпачасининг ичига тикиб қўяр экан. Фарзандларига мени ушбу кўрпача билан қўшиб кўминглар, мени сизларга васиятим деб айтиб юрар экан. Орадан вақтлар ўтиб онахоннинг куни битибди. Ўғиллари онамизнинг васиятини бажарайлик деб ўша кўрпача билан қабрга қўйибди. Орадан озроқ вақт ўтгандан кейин ўғиллари кўрпача ичида пул борлигини билиб қолибдию нима қилишини билмай имомнинг олдига маслаҳат сўрагани боришибди. Бу воқеадан воқиф бўлган имом бир сесканиб тавба қилиб онахоннинг гуноҳидан ўтишини Аллоҳдан сўрабди ва ўғилларига қабрни очмасликни маслаҳат берибди. Агар қабрни очсаларинг яна бир аза бўлишлигидан огоҳлантирибди. Бу ишнинг фарқига бормаган нодон ўғил укасини олиб қабр очишга борибди ва қабрни очиб қараса...

#ДАВОМИ
30.2K views10:59
Ochish/sharhlash
2024-06-15 11:39:03 САБРНИНГ ФОЙДАЛАРИ:

1. Сабр оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради.
2. Сабр моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилишга ва қўполликнинг олдини олишга ёрдам беради.
3. Сабр ғазабни қўзғайдиган нарсалар содир бўлганда ўзини тутиб олишга ёрдам беради.
4. Сабр хавф туғилганда ўзини ўнглаб олишга ёрдам беради.
5. Сабр тамагирлик қўзийдиган вазиятларда ўзини ўнглаб олишда асқотади.
6. Сабр моддий ва маънавий яхшиликларга эришиш йўлидаги жисмоний ва руҳий аламларга чидашда ёрдам беради.
7. Сабр иймон баркамоллиги ва Ислом гўзаллиги далилидир.
8. Сабр қалбда ҳидоят ҳолис қилишга ёрдам беради.
9. Сабрнинг самараси Аллоҳ таолонинг ва одамларнинг муҳаббатидир.
10. Сабр ер юзида тамкин топиш сабабчисидир.
11. Сабр жаннатга эришиш ва дўзахдан қутулишдир.
12. Сабр Аллоҳ таоло билан бирга бўлишдир.
13. Сабр қиёмат кунидаги катта қўрқинчдан омонликдир.
14. Сабр мардлик ва яхши оқибатнинг аломатидир.
15. Сабр Аллоҳ таолонинг раҳмати ва баракотидир.

"Рухий тарбия" китобидан

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
37.1K views08:39
Ochish/sharhlash
2024-06-15 10:39:06
АЛЛОҲИМ «АРАФА» КУНИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИГАН, ДУОЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИГАН МУБОРАК КУНДА ХАЙРЛИ АМАЛЛАРИМИЗ ҲАМ ҲУДДИ ШУ ДАРАХТ ЯПРОҚЛАРИ КАБИ БЕҲИСОБ АЖРЛАР ОЛИБ КЕЛСИН!

«АРАФА» куни муборак энг яқин инсоним!!!


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
45.3K viewsedited  07:39
Ochish/sharhlash
2024-06-15 09:31:02 АСЛО БУНДАН ДУО ҚИЛМАНГ!

• Дунёдаги барча яхшиликни тилайман деманг
Дунё ва Оҳиратдаги барча яхшиликни тилайман денг

• Бошинг тошдан бўлсин деманг
Аллоҳ паноҳида бўлгин денг

• Топганинг тўйларга буюрсин деманг
Кўп ҳайр-эҳсон қилувчи бойлардан бўлгин денг

• 100 йил, 1000 йил яша деманг
Оҳирги нафасингда Аллоҳ сени иймонли, ибодатли ҳолатингда қилсин денг

• Қўша қаринг деманг
Жаннатда ҳам бирга бўлинг денг

• Тагингдан шамол ўтсин деманг
Аллоҳ ризқингга барака берсин денг

• Қўчқордай ўғил сўраманг
Аллоҳдан қўрқадиган тақволи ўғилни сўранг

• Фарзандимни бешик тўйини кўрай деманг
Фарзандларимни никоҳ тўйини кўрай денг. Исломда бешик тўйи йўқ!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
44.5K views06:31
Ochish/sharhlash
2024-06-15 09:18:26
#Мулоҳаза

Чиройли бўлишинг учун гўзал бўлишинг шарт эмас.
Суюкли бўлишинг учун мақтовда бўлишинг зарур эмас.
Бахтиёр бўлишинг учун бой бўлишинг керак эмас.
Чиройлик, суюкли ва бахтиёр бўлишинг учун Роббингни рози қилишинг кифоя....

Агар 99 та тўғри иш қилиб бир марта хато қилсанг шу биргина хато билан сени айблаб 99 тадан воз кечадилар.
Одамлар мана шундай.

Агар 99 та хато қилиб бир марта тўғри иш қилсанг Аллоҳ ўша 99 тани кечиб юборади.
Мана бу менинг Роббимдир.
Холимизга нима бўлганки одамлар ва миш-мишларга ташна бўлиб Аллоҳдан узоқлашамиз?!

Шайх Али Тантовий

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
36.2K views06:18
Ochish/sharhlash
2024-06-15 08:29:01
Сиз қайси ойда туғулгансиз. Туғилган ойингизни танлангчи сизга қандақа мошина чиқар екан

Билиш учун пасдаги туғилган
ойингизни танланг

Январь. Февраль.

Март. Апрел.

Май. Июн.

Июл. Август.

Сентиябр Октябр.

Ноябр. Декабрь.

Кимга қанақа мошина чиқди билиб
олиш
36.6K views05:29
Ochish/sharhlash