Get Mystery Box with random crypto!

Дуолар

Telegram kanalining logotibi duo_yodlash — Дуолар Д
Kanaldagi mavzular:
Арафа
Такбири
Ғафлатда
Diqqat
Долзарб
Дуо
Fakt
Ҳикмат
Тезкор
Фарзанд
All tags
Telegram kanalining logotibi duo_yodlash — Дуолар
Kanaldagi mavzular:
Арафа
Такбири
Ғафлатда
Diqqat
Долзарб
Дуо
Fakt
Ҳикмат
Тезкор
Фарзанд
All tags
Kanal manzili: @duo_yodlash
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 241.00K
Kanalning ta’rifi

#Bismillah...
Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal
🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 4

2024-06-22 04:52:47 Ҳикмат

Сен нимани яхши кўрсанг, ўшангга қулсан. Аллоҳ таоло эса сени Ўзидан бошқасига қул бўлишингни истамайди.

Аллоҳ таоло муштарак (икки томон ҳам кўзланган) амални яхши кўрмаганидек, шерик қилувчи қалбни ҳам хушламайди.

Хос амалларингдан ва қалб ҳолатларингдан инсонларнинг хабардор бўлишларини яхши кўришинг, холис қуллик қилишда содиқ эмаслигинг белгисидир.

Ибодат ва итоат қилаётган ҳолатингда Аллоҳ таолонинг сенга ғазаб қилмаслигига, маъсият ва фисқ пайтингдагидан кўра кўпроқ муҳтож бўласан.

Ўзинг ҳақиқий бажарувчиси бўлмаган ишга эваз талаб қилма. Ўша амални сендан деб қабул қилиши ва жазоламаслигининг ўзи ҳам сенга етарлича мукофотдир.

Агар амалингга мукофот хоҳласанг, ўша ишни ростмана қилиб, ихлос билан бажар.

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
31.9K views01:52
Ochish/sharhlash
2024-06-22 04:52:20
#Долзарб #диққат

https://wormstop.uz/?stop=46

Юздаги доғлар
Холсизлик
Иштаха йўқлиги
Безовта уйқу
Оғиз қуриши
Оғиздаги хидланиш….

Сизда кузатилса унда албатта бунинг ечими бор

. Сўм эвазига гижжалардан хозироқ буткул халос бўлинг

Ушбу хаволага хозироқ ўтинг


https://wormstop.uz/?stop=46
27.6K views01:52
Ochish/sharhlash
2024-06-22 02:21:09
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

Табассум қилинг

Оила аъзоларингиз билан бўлган чоғда табассумла ўтиринг. Оилали бўлишни орзу қиладиган қанча қанча кимсалар бор.

Табассум қилинг

Зотан, сиз сиҳат-саломатсиз. Қанчадан қанча кимсалар борки, бетоб ва бор пулига саломатликни сотиб олишни орзу қилишади.

Табассум қилинг

Зотан,сизнинг дуоингизни ижобат қиладиган Роббингиз бор!
Қанчадан қанча кимсалар эса сигирга сиғинишмоқда.

Табассум қилинг

Зеро, сиз бу сизсиз.
Сиздек бўлишни орзу қилаётганлар қанча!


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
53.2K viewsedited  23:21
Ochish/sharhlash
2024-06-22 02:20:55
#Диққат #Долзарб

https://sustavgel.goodlifes.uz/?gel=2

Бўғим оғриқларидан табиий йул оркали 3 кунда батамом
ҳалос бўлишни хохлайсизми?

Артрит
Артроз
Остеохондроз
Ревматизм
Ревматоидный артрит
Коксартроз
Подагра
Диск чурраси
Бугим шамоллашлари

Ҳозироқ ушбу усулни қўллаб кўринг

Ушбу линк орқали барчасини билиб олинг


https://sustavgel.goodlifes.uz/?gel=2
https://sustavgel.goodlifes.uz/?gel=2

(Aдминлар ўчириб ташламасидан ёзиб олинг)
32.6K views23:20
Ochish/sharhlash
2024-06-21 19:44:06 ГЎЗАЛ ХОТИМА АЛОМАТЛАР

1. Вафот этаётган пайтида пешонаси терлаб кетади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўминнинг ўлими пешонаси терлаши биландир", деб айтганлар.
(Ибн Можа ва Термизий ривояти).

Изоҳ: Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Мўминда гуноҳларидан бирортаси қолса, ўлим пайтида унга жазо сифатида пешонаси терлайди», деганлар. Яъни, бу гуноҳи оз қолгани ва бор бўлса ҳам, у шу туфайли ювилиб кетганини билдиради. Суфён Саврий раҳматуллоҳи алайҳ: «Саҳобалар жон бераётган одамнинг терлаганини яхши кўрар эдилар», деб айтган.

2. Жума кечаси ёки жума кундузи вафот қилади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бирор мусулмон киши жума куни ёки жума кечаси вафот қилса, Аллоҳ уни қабр фитнасидан сақлайди", дедилар.
(Имом Термизий ва Аҳмад ривояти)

3. Ўлишидан олдин шаҳодат калимасини айтишга муваффақ бўлади. Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Кимнинг дунёдаги охирги сўзи "Лаа илаҳа иллаллоҳ" бўлса, жаннатга киради", дедилар.
(Абу Довуд ривоятлари).

4. Ҳадисда зикри келган шаҳидларнинг бири бўлмоқ.
Ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шаҳидлар беш хил: вабодан ўлган, қорин оғриғидан ўлган, ғарқ бўлган, қулаган нарсанинг остида қолиб ўлган ва Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган», дедилар. (Муттафақун алайҳ).

5. Ибодат устида, масалан намоз ўқиётган, рўзадор ҳолида ёки диний илм мажлисларига бориш, қатнашиш асносида вафот топиши.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қачон Аллоҳ таоло бир бандага яхшиликни ирода қилса, ўлимидан олдин поклаб қўяди", деганларида, саҳобалар: "Бандани поклаб қўйиши нима?" дейишди. Шунда у зот: "Солиҳ амал бўлиб, унга ўша амални бажаришда илҳом беради ва ўша амал устида жонини қабз қилади", дедилар.
(Табароний ривояти).


@arabicuz

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
44.3K views16:44
Ochish/sharhlash
2024-06-21 19:29:43
Қорайиб қолган қултиқ таги, (интим зона) икки сон ораси, тизза ва тирсакларим қорайиб қолган, буни эрим кўриб қолиб мендан кўнгли қолганди, жуда уялдим. Косметолог ҳам ёрдам беролмаганди…

Эрим мен учун табибдан,
қорайган жойларимни оқартириш учун малҳам олиб келибди, уни тўғри тайёрлаб, суртиб ишлатгандим қорайган жойларим 10 кунда қордак оппоқ бўлди, қўйди

Буни уй шароитида тайёрлаш имкони бор. Ушбу рецепт сизга 100% натижа кўрсатади, эримга раҳмат дейсиз!

Рецептини ёзиб олинг
- 1 дона туҳум оқи
- 20 томчи…
Батафсил ўқиш
35.2K views16:29
Ochish/sharhlash
2024-06-15 22:50:22
«ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ» МУБОРАК БЎЛСИН!

Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ» муборак бўлсин!

Ўтиб бораётир муборак кунлар
Аллоҳнинг раҳмати ёғилмиш тунлар
Кўзларда ёш ила тилаймиз тилак
ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ бўлсин муборак

АЛЛОҲИМ, ҚУРБОН ҲАЙИТИ КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва
Барча яқинларимизни
ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ!
Амийн!
Амийн!
Амийн!

ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
9.1K viewsedited  19:50
Ochish/sharhlash
2024-06-15 21:59:10 ​​​​ДУО (ҚУРБОНЛИК)

بسم الله والله أكبر اللهم منك ولك اللهم تقبل مني
Ўқилиши: Бисмиллаҳи. Валлоҳу акбар. Аллоҳумма минка ва лака. Аллоҳумма тақоббал минний.
Маъноси: Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳ улуғдир. Аллоҳим, бу Сендан ва Сен учундир. Аллоҳим, мендан қабул эт.

اللهم تقبل هذا منى كما تقبلت من حبيبك محمد و خليلك إبراهيم عليهما السلام
Ўқилиши: Аллоҳумма тақоббал ҳаазаа минний кама тақоббалта мин Ҳабийбика Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Халийлика Иброҳим алайҳимассалом.
Маъноси: Аллоҳим! Бу қурбонлигимни ҳабибинг Муҳаммад, халилинг Иброҳим алайҳимассаломдан қабул қилганингдек қабул қилгин.

إِنِّي وَجَّهْتُ وَجْهِيَ لِلَّذِي فَطَرَ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ حَنِيفًا وَمَا أَنَا مِنَ الْمُشْرِكِينَ
Ўқилиши: Инний важжаҳту важҳий лиллазий фаторос самааваати вал арз ҳанийфан ва маа анаа минал мушрикийн.
Маъноси: Мен тўғри йўлни танлаган ҳолимда юзимни осмонлар ва Ерни ихтиро этган Зотга қаратдим. Мен мушриклардан эмасман.

قُلْ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحْيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ
Ўқилиши: Қул инна солаатий ва нусукий ва маҳйаая ва мамаатий лиллаҳи Роббил ъаламийн.
Маъноси: Айтинг: “Албатта, намозим, ибодатим ва ҳаёту мамотим оламлар Рабби бўлмиш Аллоҳ учундир”.

لَا شَرِيكَ لَهُ وَبِذَلِكَ أُمِرْتُ وَأَنَا أَوَّلُ الْمُسْلِمِينَ
Ўқилиши: Лаа шарийка лаҳу ва бизаалика умирту ва анаа аввалул муслимийн.
Маъноси: Унга (ҳеч қандай) шерик йўқдир. Мана шу (ақида)га буюрилганман ва мен (Аллоҳнинг буйруқларига) таслим этувчиларнинг аввалиман.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
11.0K viewsedited  18:59
Ochish/sharhlash
2024-06-15 18:35:19 #МУТОЛАА_ВАҚТИ

Азоб

Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу энг бой саҳобалардан бири бўлган. У зот моли ва жони ила Аллоҳ йўлида хизмат қилди.

Бир куни  у рўза тутди. Кечқурун ифторликка хизматкори таом олиб келди. Абдурраҳмон таомга тикилиб туриб деди: «Мусъаб ибн Умайр мендан яхши эди. У Уҳудда қатл қилинди. Уни ўрашга етарли кафан топа олмадик. Бошини ўрасак оёғи очилиб қолди. Оёғини ўрасак боши очилиб қолди. Сўнгра Аллоҳ бизга неъматларини тўкиб ташлади. Савобларимиз шу дунёда берилдими деб қўрқаяпман».

Сўнгра Абдурраҳмон ибн Авф ҳўнграб йиғлади ва таомни емади.

Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу Маккада Ислом келишидан олдин энг бойвачча йигитлардан эди. Ҳеч ким ишлата олмайдиган мушкларни сепиб юрар эди. Оиласининг эркатойи эди. Мусулмон бўлганидан кейин оиласи уни ҳамма нарсадан маҳрум қилди. Аллоҳ ва Расулининг севгиси у зотни фақирга айлантирди. У зотни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Мадинага мураббий қилиб юбордилар. У ўзининг ҳикмати ва гўзал мавъизалари ила Мадина аҳлининг кўнглидан жой топди. Мадинада жуда кўп кишилар унинг хизмати ила исломга кирди. Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан суҳбатлашиб ўтирган эдилар. Мусъаб келиб қолди. Саҳобалар Мусъабнинг аввалги тўкин-сочинликда юрган пайтларини эсладилар. Ҳозирдаги ҳоли уларнинг қалбларини эзиб ташлади. У эски, ямоқ солинган кўйлак кийиб олган эди. Барчалари йиғлаб бошлари эгилди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Мусъабни кўриб муборак лабларида табассум пайдо бўлди. Кўзлари шодликдан яшнади.

Сўнгра дедилар: "Мен Мусъабни Маккада кўрганман. Ўша пайтда Маккада ота-онаси томонидан ундан кўра неъматга кўмилганроқ йигит йўқ эди. У буларнинг барчасини Аллоҳ ва Расулининг севгиси учун тарк қилди".

У зот Уҳуд жангида шаҳид бўлди.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
26.8K views15:35
Ochish/sharhlash
2024-06-15 18:35:12
Канал админи тарафидан текширилган!!!


Мани фарзандимга мекрасефалия Яни бош миййа йетишмаслиги ташхиси к,уйилган. Чет давлатига олиб борип зудлик Билан апиратсия килиш керелигини айтишти. Лекин бизда апиратсияга йитарли маблаг йук.
Сизлардан илтимос к,улларингдан кеганча Аллох учун йордам берилар
Жажжигина жони азобланяпти.


Узкарт..8600490419692355
Мавжудахон тошболтаева



Хумо...9860160124513401
Мавжуда тошболтаева

Мурожат учун....905648246

Аллох хеч Бир онани фарзанди Билан синамасин екан
Жаннатни хохлап к,илган ехсонларин Аллохим даргохида к,абул к,илсин!!!...
22.6K views15:35
Ochish/sharhlash
2024-06-15 17:30:23
Сизнинг ҳам фарзандингиз интернет ва телефондан бошини кўтармаяптими?

Ўсмир фарзандим пабжи деган ўйинга муккасидан кетиб, куну тун телефондан бўшамай қолди.

Дадаси урушсаям, психологга оборсам ҳам фойда бўлмади.

Бир хафта аввал эса телеграмдаги Фарзанд Тарбияси деган каналга кириб муаммойимга ечим топдим!

Бу каналда айни фарзанд тарбиясида керакли тавсиялар кўп экан. Шу сабаб Сизга ҳам илингим келди.
26.0K views14:30
Ochish/sharhlash
2024-06-15 14:14:06 ​​ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!

... Ҳурматли азиз муслим ва муслима биродарлар

АРАФА куни уйни тозалаш куни эмас.

АРАФА куни маркетларда юриш куни эмас.

АРАФА куни ётиб дам олиш куни эмас.

АРАФА куни роҳатланадиган кун эмас.

Арафа куни: Бандалар ўтдан озод қилинадиган кун.

Арафа куни: Дин комил бўлган кун.

Арафа куни: Аллоҳ таоло дунё осмонига нозил бўлиб, фаришталарга Арофат аҳли билан фахрланадиган кун.

Арафа куни: Ҳаж қилувчилардан ташқари қолган мусулмонлар рўза тутишни унутмасинки, у кундаги рўза ўтган ва келаси йилги гуноҳлар учун каффорат бўлади.

Арафа куни: Дуога шўнғийдиган, зикрга бериладиган кун.

Арафа куни: Ҳаж қилувчилар Арофатда турадиган кун.

Арафа куни: Такбирлар айтиладиган кун.

Арафа куни: Дунёдаги энг яхши кун.

АЛЛОҲ у кунни шарафли қилди, у кунда тоатни кўпайтирган кишиларни иззатли қилди.
АРАФА куни дуо, ибодат, тоат кунидир.
Бу кунни ҒАНИМАТ билайлик ...

Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
48.1K views11:14
Ochish/sharhlash
2024-06-15 13:59:02
ПУЛЛАР БИЛАН КУМИЛГАН ОНАХОНГА.

Бир ёши ўтиб қолган онахон нафақа пулларини олиб ўзи ўтирган кўрпачасининг ичига тикиб қўяр экан. Фарзандларига мени ушбу кўрпача билан қўшиб кўминглар, мени сизларга васиятим деб айтиб юрар экан. Орадан вақтлар ўтиб онахоннинг куни битибди. Ўғиллари онамизнинг васиятини бажарайлик деб ўша кўрпача билан қабрга қўйибди. Орадан озроқ вақт ўтгандан кейин ўғиллари кўрпача ичида пул борлигини билиб қолибдию нима қилишини билмай имомнинг олдига маслаҳат сўрагани боришибди. Бу воқеадан воқиф бўлган имом бир сесканиб тавба қилиб онахоннинг гуноҳидан ўтишини Аллоҳдан сўрабди ва ўғилларига қабрни очмасликни маслаҳат берибди. Агар қабрни очсаларинг яна бир аза бўлишлигидан огоҳлантирибди. Бу ишнинг фарқига бормаган нодон ўғил укасини олиб қабр очишга борибди ва қабрни очиб қараса...

#ДАВОМИ
30.2K views10:59
Ochish/sharhlash
2024-06-15 11:39:03 САБРНИНГ ФОЙДАЛАРИ:

1. Сабр оғир вазиятларда нафсни тутишга ёрдам беради.
2. Сабр моддий ва маънавий талабларни амалга оширишда шошилишга ва қўполликнинг олдини олишга ёрдам беради.
3. Сабр ғазабни қўзғайдиган нарсалар содир бўлганда ўзини тутиб олишга ёрдам беради.
4. Сабр хавф туғилганда ўзини ўнглаб олишга ёрдам беради.
5. Сабр тамагирлик қўзийдиган вазиятларда ўзини ўнглаб олишда асқотади.
6. Сабр моддий ва маънавий яхшиликларга эришиш йўлидаги жисмоний ва руҳий аламларга чидашда ёрдам беради.
7. Сабр иймон баркамоллиги ва Ислом гўзаллиги далилидир.
8. Сабр қалбда ҳидоят ҳолис қилишга ёрдам беради.
9. Сабрнинг самараси Аллоҳ таолонинг ва одамларнинг муҳаббатидир.
10. Сабр ер юзида тамкин топиш сабабчисидир.
11. Сабр жаннатга эришиш ва дўзахдан қутулишдир.
12. Сабр Аллоҳ таоло билан бирга бўлишдир.
13. Сабр қиёмат кунидаги катта қўрқинчдан омонликдир.
14. Сабр мардлик ва яхши оқибатнинг аломатидир.
15. Сабр Аллоҳ таолонинг раҳмати ва баракотидир.

"Рухий тарбия" китобидан

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
37.1K views08:39
Ochish/sharhlash
2024-06-15 10:39:06
АЛЛОҲИМ «АРАФА» КУНИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИГАН, ДУОЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИГАН МУБОРАК КУНДА ХАЙРЛИ АМАЛЛАРИМИЗ ҲАМ ҲУДДИ ШУ ДАРАХТ ЯПРОҚЛАРИ КАБИ БЕҲИСОБ АЖРЛАР ОЛИБ КЕЛСИН!

«АРАФА» куни муборак энг яқин инсоним!!!


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
45.3K viewsedited  07:39
Ochish/sharhlash
2024-06-15 09:31:02 АСЛО БУНДАН ДУО ҚИЛМАНГ!

• Дунёдаги барча яхшиликни тилайман деманг
Дунё ва Оҳиратдаги барча яхшиликни тилайман денг

• Бошинг тошдан бўлсин деманг
Аллоҳ паноҳида бўлгин денг

• Топганинг тўйларга буюрсин деманг
Кўп ҳайр-эҳсон қилувчи бойлардан бўлгин денг

• 100 йил, 1000 йил яша деманг
Оҳирги нафасингда Аллоҳ сени иймонли, ибодатли ҳолатингда қилсин денг

• Қўша қаринг деманг
Жаннатда ҳам бирга бўлинг денг

• Тагингдан шамол ўтсин деманг
Аллоҳ ризқингга барака берсин денг

• Қўчқордай ўғил сўраманг
Аллоҳдан қўрқадиган тақволи ўғилни сўранг

• Фарзандимни бешик тўйини кўрай деманг
Фарзандларимни никоҳ тўйини кўрай денг. Исломда бешик тўйи йўқ!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
44.5K views06:31
Ochish/sharhlash
2024-06-15 09:18:26
#Мулоҳаза

Чиройли бўлишинг учун гўзал бўлишинг шарт эмас.
Суюкли бўлишинг учун мақтовда бўлишинг зарур эмас.
Бахтиёр бўлишинг учун бой бўлишинг керак эмас.
Чиройлик, суюкли ва бахтиёр бўлишинг учун Роббингни рози қилишинг кифоя....

Агар 99 та тўғри иш қилиб бир марта хато қилсанг шу биргина хато билан сени айблаб 99 тадан воз кечадилар.
Одамлар мана шундай.

Агар 99 та хато қилиб бир марта тўғри иш қилсанг Аллоҳ ўша 99 тани кечиб юборади.
Мана бу менинг Роббимдир.
Холимизга нима бўлганки одамлар ва миш-мишларга ташна бўлиб Аллоҳдан узоқлашамиз?!

Шайх Али Тантовий

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
36.2K views06:18
Ochish/sharhlash
2024-06-15 08:29:01
Сиз қайси ойда туғулгансиз. Туғилган ойингизни танлангчи сизга қандақа мошина чиқар екан

Билиш учун пасдаги туғилган
ойингизни танланг

Январь. Февраль.

Март. Апрел.

Май. Июн.

Июл. Август.

Сентиябр Октябр.

Ноябр. Декабрь.

Кимга қанақа мошина чиқди билиб
олиш
36.6K views05:29
Ochish/sharhlash
2024-06-15 05:59:01
MATEMATIKADAN O'ZINGIZNI SINAB KO'RING!

USHBU MISOL JAVOBINI TOG'RI TOPA OLASIZMI?
40.1K views02:59
Ochish/sharhlash
2024-06-15 00:47:06
Қутлуғ «ЗУЛҲИЖЖА» ойининг улуғ «АРАФА» кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «АРАФА» айёмингиз муборак бўлсин!

Шайтон куйган кун бугун,
Мўмин суйган кун бугун.
Оддий кунлардан устун,
Арафа муборак бўлсин!

«АРАФА» кунидан кўра дўзахдан кўп озод бўладиган кун йўқ!

АЛЛОҲИМ, АРАФА КУНИДА, Бизларни, Ота-Оналаримизни, Фарзандларимизни, Аёлларимизни, Дўстларимизни ва
Барча яқинларимизни
ДЎЗАХДАН ОЗОД ҚИЛ!
Амийн!


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
397.6K viewsedited  21:47
Ochish/sharhlash
2024-06-14 23:20:04 ​​АРАФА КУНИ ИМКОН ТОПГАНЛАР УЧУН РЕЖА
(АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН СИЗЛАРДАН!)

1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!

2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг.

3. Ҳеч йўқ 4 ракаат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига ҳамдлар айтинг!

4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!

5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг таҳоратингизнинг охирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти.

6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!

7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг!

8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг...

9. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!

10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , ухламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг!

11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг!

12. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракаат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса:

«Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг.

13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг!

14.Арафа ҳутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг!

15. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг!

16. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг!

17. «Эй, Роббим шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг!

18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!

19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!!
Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади!

20. Бу хатни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!

Эслатиб ўтамиз, 15-июн Арафа куни, 16-июн Қурбон ҳайит куни.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
86.2K viewsedited  20:20
Ochish/sharhlash
2024-06-14 21:53:41 ​​#ҒАФЛАТДА\_ҚОЛМАНГ!
АРАФА КУНИ ТУТИЛГАН РЎЗА
2 ЙИЛЛИК ГУНОҲЛАРГА КАФФОРАТ

2024 йил 15 июнь шанба куни зулҳижжа ойининг 9-куни – арафа кунидир.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан):
Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:04
Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:00

Саҳарлик дуоси:
Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим.

Ифторлик дуоси:
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

Ғафлатда қолманг! Арафа куни рўзасини тутишни ўтказиб юборманг! Буни бошқаларга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз сабабли бошқалар ҳам рўза тутар.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
64.7K viewsedited  18:53
Ochish/sharhlash
2024-06-14 18:20:11
#Арафа
#Такбири_ташриқ
Такбири ташриқ айтишни унутманг:

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд.

Маъноси:
Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир.

Такбири ташриқ арафа куни, яъни 15 июнь бомдод намозидан бошлаб Ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади:
15 июнь – 5 маҳал,
16 июнь – 5 маҳал,
17 июнь – 5 маҳал,
18 июнь – 5 маҳал,
19 июнь – 3 маҳал.
Жами 23 маҳал намозда Такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.
Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ қилгандан кейин такбири ташриқни айтади.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
77.2K viewsedited  15:20
Ochish/sharhlash
2024-06-14 17:39:11
#Ғанимат_фурсатлар
Эртага арафа куни
Арафа куни Аллоҳ таоло бандаларига жуда яқин бўлади ва дуоларини қабул қилади!


Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
53.6K views14:39
Ochish/sharhlash
2024-06-14 15:39:06
​Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг марузаларида қуйидаги ҳикояни келтирганлар:

“Бир киши қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш ўрнига уни қийматини бева - бечораларга садақа қилар эди. Бир кеча туш кўрди. Қарасаки, қиёмат қоим бўлибди. Сирот кўприги қоим қилинган. Нариги томони жаннат, жуда кўпчилик ўз уловларига миниб, сирот кўпригидан ўтиб жаннатга кирмоқдалар. У киши эса, ҳайрон, қандай ўтишни ва нимага минишни билмас эди. Одамларга уловлар қаердан келаётганини тушунмай ҳайрон ҳолатда турганида ғоибдан овоз келиб, бу уловлар уларнинг бу дунёда тайёрлаб қўйган уловларидир. Сиз қурбонлик қилмаганингиз учун уловдан маҳрумсиз, деган овоз келди. Уйқудан уйғонгач тавба қилди".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Ёш, навқирон, бақувват жонворларни қурбонлик қилинглар. Чунки, улар (қиёмат куни) сирот устидаги уловларингиздир”


"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
46.1K views12:39
Ochish/sharhlash
2024-06-11 19:37:48
#ЭСЛАТИНГ
БИР КУНДА БИР ЙИЛГА БАРОБАР РЎЗА ТУТИШНИ ИСТАЙСИЗМИ?

ЕЧИМ: Зулҳижжанинг дастлабки ўн кунидаги ҳар бир куннинг рўзаси, бир йилга баробар.

ДАЛИЛ:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан кўра Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробар. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробар», дедилар». Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган.

Сиз
ҳам қодир бўлсангиз, рўзадорлар карвони билан бирга бўлинг! Агар қодир бўла олмасангиз – бошқа диндошларимизга эслатинг!

Саҳарлик ва ифторлик вақти:
12.06.2024 (Тошкент вақти билан)

Саҳарлик тугаши: 03:00
Ифторлик бошланиши: 20:02

Ният: Ният қилдим холис Аллоҳ учун нафл рўзасини тутмоқликни. (қазо бўлган фарз рўзалар нияти ҳам жоиз).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
21.1K viewsedited  16:37
Ochish/sharhlash
2024-06-11 18:41:46 УЛАР ЁРДАМ БЕРИШМАЙДИ!

   Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
   "Аллоҳ таоло сахийдир, саховатни .севади. Буюк ахлоқларни яхши кўради, арзимас ва паст ишларни ёмон кўради!".

   Мақсадингиз буюк бўлсин. Қуръонни тўлиқ ёд оламан денг. Ўз мутахассислигим бўйича энг зўри бўламан денг. Миллатимнинг савиясини кўтараман денг!

   Ўз ҳаётингизда яшанг. Қайсидир тиктокернинг ейдиган овқати ёки қайсидир ютубернинг кийими, қайсидир хонанданинг соч турмаги сизга хавас бўлмасин.
   Фалончи қаерга сафар қилди, пистончи кимга уйланди, фалончи аёл нега ажрашди, булар сиз учун мухим эмас. Булар арзимас ишлар...
   Биз булар учун яратилмадик. Бу заминда бизнинг ғоямиз бу эмас.
   Узоқ ётадиган қабримизни гўзал амаллар, буюк мақсадлар билан обод қилайлик. У ерда ёлғиз бўламиз. Қайсидир тиктокер ёки ютубер у ерда ўзи билан ўзи овора бўлади, бизга қабрда улар ёрдам бера олмайди!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
22.2K viewsedited  15:41
Ochish/sharhlash
2024-06-11 18:41:33
Канал Админи тарафидан текширилган.

Аллохга карз берилар

Ассалому алайкум Ватандошларим
Имконингиз борича Йордам берилар

Мани фарзандими бошида кистаси бор Хозир хам ахволи огир. Хали хайот нималигини билмай жажжигина жонига шунча азоблар куряпти
Мани Фарзандимга кулларингдан кеганча йордам беряпсизлар Аллох рози болсин. Лекин хали йетарли маблаг йигилгани йук Илтимос йордам берилар. Фарзандими хайотини саклаб колиш учун. Аллох хич кимга фарзанд догини курсатмасин. Фарзандим учун бошим егиб халкдан йордам сурайман Илтимос дори дармонларига Яна млион зарур Яна имконингиз борича йордам берилар
АХЛИ МУСУЛМОНЛАР Аллохим фарзанд догини курсатмасин
Сахий инсонлар фарзандим согайиши учун Ехсон килиб йордам берилар Дуоларингизда хам еслаб куйинг

Уз кард:8600120420293329
Усманов. Ю

Хумо:9860160124913916
Усманов. Ю

Мурожат учун тел: 991234049

Аллох Жаннатни хохлаб килган яхши амалларини ажрини Жаннати билан сийласин.
17.1K views15:41
Ochish/sharhlash
2024-06-11 17:58:12 Пул билан топиб бўлмайдиган нарсалар


Пулингга диван сотиб олишинг мумкин, аммо уйқуни сотиб ололмайсан.

Пулингга соат сотиб олишинг мумкин, лекин вақтни сотиб ололмайсан.
Пулингга дори сотиб олишинг мумкин, аммо шифони сотиб ололмайсан.

Пулингга китоб сотиб олишинг мумкин, бироқ ахлоқни сотиб ололмайсан.

Пулингга таом сотиб олишинг мумкин, аммо иштаҳа сотиб ололмайсан.

Пулингга кенг уй сотиб олишинг мумкин, лекин сокинлик, хотиржамлик сотиб ололмайсан.

Азизлар, пул билан топиб бўлмайдиган нарсалар қаторига ота-она, ака-ука, опа-сингил, қариндош-уруғ, содиқ дўст, меҳр-муҳаббат, ҳурмат, обрў, ишонч, вафоли ёр кабиларни ҳам топиб бўлмайди. Шу нарсаларга эга бўлган инсонлар уларнинг қадрига етишлари ва ҳурматини жойига қўйишлари керак.

Эй Роббим! Бизга Сенга яқинлашишимизга, ризоингни топишимизга сабаб бўладиган ва Сенга ибодат қилишимиз учун бизга кўмак берадиган ҳалол мол ато этгин! Яқинларимизни паноҳингда асрагин!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
21.5K views14:58
Ochish/sharhlash
2024-06-11 17:41:47
4 та болани сотиб олган кишига ушбу хотин қўшиб берилади…

Ню Жерсий штатидан ўтар эканман ушбу 4 бола ва 1 аёл сотилаётганига кўзим тушди улар атиги 4 долларга сотилаётган эди. Бундай виждонсизликка чидаб тура олмадим ва уларни сотиб олиб уйимга олиб келдим. Аммо эртасига мен ҳам уларни сотиш ҳақида эълон беришга мажбур бўлдим негаки... давоми
14.4K views14:41
Ochish/sharhlash