Get Mystery Box with random crypto!

Дуолар

Telegram kanalining logotibi duo_yodlash — Дуолар
Kanaldagi mavzular:
Арафа
Такбири
Ғафлатда
Diqqat
Долзарб
Дуо
Fakt
Ҳикмат
Тезкор
Фарзанд
All tags
Kanal manzili: @duo_yodlash
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 231.68K
Kanalning ta’rifi

#Bismillah...
Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal
🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 153

2023-08-30 19:23:53
Ким шу дуони ўқиса ғам-ташвиши кетади...

“Лаа илааҳа иллаа анта. Субҳаанака. Инний кунту миназ зоолимийн”
(«Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим») дуосини кўп қилишимиз керак.
Аллоҳ таолога барча мусулмонларни ғамдан қутқаришини сўраб дуо қиламиз. Албатта, У барча нарсага қодирдир!

ㅤㅤㅤ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
19.2K viewsedited  16:23
Ochish/sharhlash
2023-08-27 19:26:58 *АЛЛОҲ УЧУН СЕВИМЛИ АМАЛЛАРДАН 10 ТАСИ:*

Ота-она ҳаққига қилинган дуо.

Ота-онага яхшилик қилиш.

Вақтида ўқилган намоз.

Қиз фарзанднинг тарбияси.

Савдодаги ҳалоллик.

Силаи раҳм.

Давомли эҳсон.

Муҳтожга ёрдам бериш.

Жониворларга ғамхўрлик.

Биродарининг қалбига хурсандчилик киритмоқ.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
16.3K viewsedited  16:26
Ochish/sharhlash
2023-08-27 18:45:57
Фикрларингизга эътибор беринг

• фикрларингизга эътиборли бўлинг, чунки улар сўзларингизга айланади.

• сўзларингизга эътиборли бўлинг, чунки улар ҳаракатга айланади.

ҳаракатларингизга эътиборли бўлинг, чунки улар одатга айланади.

• одатларингизга эътиборли бўлинг, чунки улар сизнинг характерингизни шакллантиради.

• характерингизга эътиборли бўлинг, у сизнинг тақдирингизни белгилайди.

Ташқаридан кўринадиган муваффақиятли ҳаёт аслида ичкаридаги муваффақиятли ва соғлом фикрлардан бошланади.


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
17.5K views15:45
Ochish/sharhlash
2023-08-27 18:17:25 ​​#Мулоҳаза

​КЕЧИККАН УЧРАШУВ

Қирқни қоралаган эски таниш икки инсон, эркак ва аёл шаҳар бекатларидан бирида учрашиб қолишди.

- Яхшимисан?
Эркакакка сўзсиз бош ирғаб жавоб берди аёл.

Вақт имиллар, олам сув қуйгандек жим. Дунёда бекатдаги икки кишининг юрак зарбидан бошқа садо йўқдек.

-Менам яшаб юрибман, сўз бошлади эркак.
-Учта ўғлим бор. Уй-жой, мол-дунёдан камим йўқ. Фақат ўқишга киролмадим. «Маълумоти» деган жойига ёзиладиган сўзлар ёқимсизроқ. Аёлимам тузук. Лекин дунёқараши унчамас. Онамга меҳр кўрсатмайди. Ўшанда хато қилдим. Бойни қизини танладим. Бой отаям йил ўтмай қазо қилди. Дилингни оғритдим. Узр сўраш учун битилган вақт 20 йилда келдия. Мени кечир.

Аёл кўзларига инган ёшни ютиб, биринчи келган автобусга ўзини урди.
Эркак орқасидан шивирлади:
-Ўзингни эҳтиёт қил.

Аёл титроқ қўлларини безовта юраги устига босган кўйи эркакнинг сўзларини хаёлан тахлил қила кетди:

-Яшаяпди. Унда уч ўғил. Менда эса учта қиз. Маълумоти ўрта. Мен эса фан номзоди. Мол-дунёдан ками йўқ. Мен эса ўртаҳол. Аёлининг дунёқараши ўртача. Қайнонага меҳрибон эмас. Менга эса қайнонам. Нега бундай? Унда бори менда йўқ, менда бори унда? Тақдиримиз бир бўлганида тўкис яшармидик? Нима деяпман. Бу дунё бир камлигини билмайсанми?
Бирга яшаб турган аёлидан кўчада шикоят қиладиган эр билан бахтли бўлармидинг?! Шу инсонни 20 йил унутмабмана. Бугун унинг бир гапи билан ўз оиламни қанчалар тўкислигини, ўзим эса қанчалар ношукрлигимни ҳис қилдим. Шуни англашим учун 20 йил керак бўлдими?!

Барибир, Аллоҳ билгувчи, бизларга фақат яхшисини раво кўргувчидир.

Ўзингга шукур!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
13.0K viewsedited  15:17
Ochish/sharhlash
2023-08-27 17:39:06
АЛЛОҲ БИЛАН ҚОЛДИРИНГ...

Имтиҳондан ўтди фитратим
Айро бўлди ёлғону чини
Мағфиратим сўраб олайин
Аллоҳ билан қолдиринг мени

Машраб каби девонасифат
Ишқдан топсам ҳузуру роҳат
Қурмоқчиман бир ҳоли суҳбат
Аллоҳ билан қолдиринг мени

Кўзим қаъри уммон очганда
Ёноғимга дурлар сочганда
Ҳароратим қирқдан ошганда
Аллоҳ билан қолдиринг мени

Томоғимда титрайди жоним,
Тўхтагандек  томирда қоним.
Саждаларда етишган оним,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Ҳисоб дафтар кунда ёзилиб,
Гуноҳларим кетди тизилиб.
Омонат жон қолмай узилиб,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Нечук қисмат нотовон дилман,
Йўқлик сари сочилган гилман.
Танийману топмаган қулман,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Йўлдан чиқсам бир четга суриб,
Ўтаверинг телбадай туртиб.
Эй, одамлар, буткул унутиб,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Кўзёшларим ундирса чечак,
Жойномозга тўкилса юрак.
Бир гапим бор айтишим керак,
Аллоҳ билан қолдиринг мени.

Қурмоқчиман бир ҳоли суҳбат...


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
13.4K views14:39
Ochish/sharhlash
2023-08-27 16:09:06
Фарзанд тарбияси дегани улар билан ўзингизни ҳам тарбия қилиш деганидир:

Нафсингизни тиясиз. Хоҳлаб турган нарсаларингиздан воз кечасиз;
Фарзандларимга юқмасин дея ёмон одатларингизни тарк этасиз;
Ўрнак бўлай дея яхши хулқлар билан сифатланасиз;
Ўзингизни босиб, болани қаноатлантириб суҳбатлашишни ўрганасиз;
Овқатланиш, кийиниш тарзингизни яхшилайсиз;
Ҳар бир саволга жавобингиз тўғри ва рост бўлиши керак;

Фарзандларингизга тарбия беришингиз сизни яхши томонга ўзгартирмаса, демак уларни тарбия қила олмаяпсиз!

Обидхон ҳафизуллоҳ


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
15.9K views13:09
Ochish/sharhlash
2023-08-27 15:59:31
Японларнинг фикрича қон гуруҳингиз деярли 100% эҳтимол билан сиз ҳақингизда айтиб беради...

Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат.
Қон гуруҳингизни танланг ва қонингиз сиз ҳақингизда нималарни айтишини билиб олинг.

Танланг
13.4K views12:59
Ochish/sharhlash
2023-08-27 13:30:26
АЛЛОҲНИНГ АРҚОНИНИ МАҲКАМ ТУТИНГ

Др. Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
15.8K viewsedited  10:30
Ochish/sharhlash
2023-08-27 11:41:08
ГЎРКОВ  ХИКОЯСИ

— Бир куни дўстимни қабристонга олиб кирдим. Биттагина қабр кавлаб, кейин унинг иши билан бир жойга ўтиб келишимиз керак эди. Гўрковларда битта одат бор, буюртма бўлмасидан аввал шошиб қолмаслик учун гўр қазиб қўйилади. Ана шундай «номаълум одам»га қабр қазиётган эдим, дўстим уч-тўрт марталаб, бу ерга ким келар экан, кимга кавлаяпсан, олдиндан бирор нарса аён бўладими, деган бемаза саволларни бераверди. Охири сабрим чидамай: «Сенга кавлаяпман, сени эртага олиб келишади шу аён бўлди!» деб юбордим.
Қаерданам гапирдим шу сўзларни. Ўша куни кечқурун дўстим автоҳалокатга учраб, ҳалок бўлибди. Эртасига пешин намози ўқилаётган пайтда тобути кўтариб олиб келинди. Жой эса уни кутарди...
Ҳар доим хушниятли, офиятли ва фаросатли бўлайлик. Мукаррам яратилган зот эканлигимизни унутмайлик. Лафзимизнинг оқибатлари ҳақида ўйланайлик... Қаттиқ ўйланайлик...

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
16.5K views08:41
Ochish/sharhlash
2023-08-27 11:29:01
Қозоғистонлик миллионер ким унинг қизига уйланса, 25 миллион доллар тўлайди

Қозоғистондаги энг бой одамлардан бири бўлган умидсиз ота мана неча йилдирки қизига эр тополмайди. Ворисга уйланган куёв учун, у ҳатто куёвга пул тўлашга тайёр. Аммо ҳеч ким унга уйлана олмади. Чунки унинг қизи...
14.1K views08:29
Ochish/sharhlash