Get Mystery Box with random crypto!

Дуолар

Telegram kanalining logotibi duo_yodlash — Дуолар
Kanaldagi mavzular:
Арафа
Такбири
Ғафлатда
Diqqat
Долзарб
Дуо
Fakt
Ҳикмат
Тезкор
Фарзанд
All tags
Kanal manzili: @duo_yodlash
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 231.68K
Kanalning ta’rifi

#Bismillah...
Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal
🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 152

2023-09-03 09:49:06
#ҳикмат

Оила муносабатларида ҳам кечиримлик сифатини шиор қилиб олиш лозим. Зеро, эр-хотин муносабатлари фазл устига бино қилинса оила мустаҳкам бўлади.

Одилхон қори Юнусхон ўғли

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
13.8K views06:49
Ochish/sharhlash
2023-09-03 09:09:06
ОЗГИНА ҲАРАКАТ ЕТАРЛИ
Бир неча йиллар бировга чўпонлик қилган Мусо алайҳис саломнинг куни келиб Калимуллоҳ лақабли пайғамбар бўлишини ким ўйлабди дейсиз?!
Арзимаган чақалар эвазига Қурайш бойларининг қўйларини боқиб юрган Муҳаммад алайҳис саломнинг куни келиб пайғамбарлар саййиди ва хотами бўлишларини ким ўйлабди дейсиз?!

Эҳтимол ҳаётингизнинг гўзал онлари ҳали олдиндадир!
Озгина ҳаракат ва Аллоҳдан кўпроқ чиройли гумонда бўлиш етарлидир. Келажагингизни гўзал кўра бошлайсиз иншааллоҳ!

Abdulqodir_Polvonov

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
15.2K views06:09
Ochish/sharhlash
2023-09-03 08:59:04
Жавоби топилмаган «машхур» савол!

Қизнинг исми «5» харф. «1»–харф
олиб ташланса мева номи,
«2»–харф олиб ташланса
спорт номи, «3»–харф олинса инсонга энг керакли нарса,
«4»–харф олинса хайвонларга йоқмайдиган нарса. Савол:
қизнинг исми нима
?

Мана шу саволни жавобини ҳеч ким топа олмаяпти

Ўзингизни синаб кўринг
13.9K views05:59
Ochish/sharhlash
2023-09-03 07:14:10
Ўқув йилини бошлаганлар учун

Қуръон ва суннатдан ўқишни енгиллаштирувчи тўрт дуо

-дуо

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي * وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي * وَاحْلُلْ عُقْدَةً مِنْ لِسَانِي * يَفْقَهُوا قَوْلِي

«Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил. Тилимдаги тугунни ечгин. Сўзимни англасинлар»
(Тоҳа сураси, 25–27-оятлар).

-дуо

رَبِّ زِدْنِي عِلْمًا

«Роббим, илмимни зиёда қилгин»
(Тоҳа сураси, 114-оят).

- дуо

اللَّهُمَّ انْفَعْنَا بِمَا عَلَّمْتَنَا وَعَلِّمْنَا مَا يَنْفَعُنَاوَزِدْنِي عِلْمًا

“Аллоҳим! Билганларимизни фойдали қил! Бизга фойдали нарсаларни билдир! Илмимизни зиёда қил!”
Термизий ва Ибн Можа ривояти

-дуо

اَلَّلهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا، وَرِزْقًا طَيِّبًا، وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

“Аллоҳим! Сендан манфаатли илм, пок ризқ ва қабул бўладиган амал сўрайман”.
Ибн Можа ривояти

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
17.0K viewsedited  04:14
Ochish/sharhlash
2023-08-31 11:39:06 Биласизми?

Ғусл


— Ғуслнинг маъноси нима? 
— Бутун баданни ювиш. 

— Ғусл қай тариқа қилинади? 
— 1. Аввало, истинжо қилинади.
   2. Сўнг қўл ювилади.
   3. Таҳорат қилинади (бундан фақат оёқ ювилиши мустасно).
   4. Ундан сўнг бошга, сўнгра ўнг елкага, сўнгра таннинг бошқа аъзоларига сув етказилиб, ҳамма жой ювилади.
   5. Сўнг яна икки марта шу тариқа ювинилади.
   6. Якунда оёқ ювилади. 

— Ғусл таҳорат ўрнига ўтадими? 
— Ўтади. 

— Ғуслнинг фарзи нечта? 
— Учта:
   1. Оғизга сув солиб ғарғара қилиш.
   2. Бурун ичини ювиш.
   3. Баданнинг ҳамма жойини ювиш. 

— Ғуслнинг суннатлари нечта? 
— Ўнта:
   1. Истинжо қилиш.
   2. Нажас бор ерни ювиш.
   3. Қўлни ювиш.
   4. Ўн саккизта суннатга амал қилиб таҳорат қилиш. Лекин оёқлар ювилмай турилади.
   5. Аввал бошга, сўнг ўнг елкага, сўнг таннинг қолган барча аъзоларига бир маротаба сув етказиб ювиш.
   6. Қўл етган жами жойларни бир маротаба ишқалаб ювиш.
   7. Ҳар бир аъзога уч бора сув етказиш.
   8. Ўнг тарафни чап тарафдан олдин ювиш.
   9. Сувни кераклича сарфлаш.
   10. Ғусл вақти қиблага олдини ўгирмаслик, яъни терс туриш лозим. 

— Соч ва соқолнинг ҳар бир толасига сув етказиш фарзми? 
— Эркакларга фарз. Аммо аёлларнинг соч остиларига сув етса, бас. Ўрилган сочларни ёйиш лозим эмас. 

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
13.3K views08:39
Ochish/sharhlash
2023-08-31 07:31:15
Икки нарса борки, уни амалга оширсанг икки дунё саодатига эришасан:

Яхши кўрмаган нарсангни Аллоҳ севгани учун бажаришинг;
Севган нарсангни Аллоҳ
хушламагани учун тарк этишинг.
Фузайл ибн Ниёз.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
12.8K views04:31
Ochish/sharhlash
2023-08-31 07:07:21 Ҳасани Басрий раҳимаҳуллоҳ қалб касаллиги олти нарсадан пайдо бўлади деганлар.
1. Тавба умидида гуноҳ қилавериш.
2. Амал қилмаган ҳолда таълим олавериш.
3. Амал қилганда ҳам ихлоссиз бўлиш.
4. Аллоҳнинг ризқини шукр қилмасдан еявериш.
5. Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлмаслик.
6. Ўликларни кўмиб ибратланмаслик.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
15.0K viewsedited  04:07
Ochish/sharhlash
2023-08-31 06:14:06 Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу айтдилар:

“Бандалар уч тоифадирлар. Ҳар тоифанинг учтадан аломатлари бўлиб, улар ана шу аломатидан билиб олинади. Биринчи тоифа Аллоҳдан қўрқиб ибодат қилади. Иккинчи тоифа Аллоҳдан умид қилиб ибодат қилади. Учинчи тоифа Аллоҳнинг муҳаббатини талаб қилиб ибодат қилади.

Биринчи тоифанинг учта аломати бордир:
– нафсини паст ҳисоблайди;
– яхшиликларини оз деб билади;
– ёмонликларини кўп деб билади.

Иккинчи тоифанинг ҳам учта аломати бор:
– ҳар қандай ҳолатда инсонларга намуна бўлади;
– ҳаётлик пайтида моли билан инсонларнинг сахийи бўлади;
– махлуқларнинг ҳар бири ҳақида Аллоҳга чиройли гумонда бўлади.

Учинчи тоифа учун ҳам учта аломат бордир:
– яхши кўрган нарсасини беради, Робби рози бўлганидан кейин ҳеч нарсага аҳамият бермайди;
– Робби рози бўлгандан кейин нафсининг ғазабини келтирган нарсага амал қилаверади;
– ҳамма ҳолатда: буйруғида ҳам, қайтарган нарсаларида ҳам саййиди билан бирга бўлади”.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
13.9K views03:14
Ochish/sharhlash
2023-08-31 05:59:02
Овга кетган эр уйга қайтгач:
- Дадаси ов қалай бўлди?
- Зўр! Бир ой гўшт сотиб олмаймиз энди.
- Нима бало, фил овладингизми...?
- Йўқ...


Давоми
13.6K views02:59
Ochish/sharhlash
2023-08-30 19:59:06 РОЗИЛИГИНГ – ҲИКМАТ, ҒАЗАБИНГ ИЗЗАТДУР

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ўқиб турган эдилар, бир мусулмон киши мунофиқнинг ёнидан ўтиб қолди. Мунофиққа:
– Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намоз ўқиётган бўлсалар, сен ўтирибсанми? – деди.
– Бор, ишингдан қолма! – жавоб берди мунофиқ қўполлик билан.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) намозларидан фориғ бўлганларидан сўнг бўлиб ўтган гап-сўзни айтишди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мусулмон кишига:
– Бўйнига урмадингми? – дедилар (калласини олиш маъносида).
Умар (розияллоҳу анҳу) бу сўзни бажариш учун ўрнидан турган эди, Жаноб (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
– Эй Умар, қайт. Сенинг розилигинг ҳикмат, ғазабинг иззатдур, – дедилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
17.7K views16:59
Ochish/sharhlash