Get Mystery Box with random crypto!

Дуолар

Telegram kanalining logotibi duo_yodlash — Дуолар Д
Kanaldagi mavzular:
Арафа
Такбири
Ғафлатда
Diqqat
Долзарб
Дуо
Fakt
Ҳикмат
Тезкор
Фарзанд
All tags
Telegram kanalining logotibi duo_yodlash — Дуолар
Kanaldagi mavzular:
Арафа
Такбири
Ғафлатда
Diqqat
Долзарб
Дуо
Fakt
Ҳикмат
Тезкор
Фарзанд
All tags
Kanal manzili: @duo_yodlash
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 241.00K
Kanalning ta’rifi

#Bismillah...
Ilmiy-ma'rifiy, ishonchli kanal
🤲 Kunlik Duolar
📿 Zikrlar
🔊 Suralar
۞ Oyatlar
📄 Hadislar
📚 Hikoyalar
📖 Hikmatlar
🌹 Rivoyatlar

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 14

2024-04-19 14:14:06 ​​ ОИЛА - АЪЗОЛАРГА ТАЪРИФ

Ота...

Ундан пайдо бўлдингиз.
Сизнинг аслингиз.
Ризоси хотиржамлик, итоати сакинат, хизмати саодат, оқ қилиши шақоват - бадбахтликдир.
Уни рози қилиш Роббни рози қилиш йўлларидан бири.

Она...

Жаннатни унинг оёқлари остидан қидир.
Унинг дуоси боқий хазина.. Ризоси офатсиз бахт,
Бағрига бош қўйиш, роҳат, Хизмати бош устидаги тождир.
У фазилатларнинг энг буюги, саодатнинг калити.

Эр...

Уйнинг ҳимоячиси, ҳам камони ҳам ўқи, улфат қўрғони, муҳаббат дарёси, ҳузури бахт, йўқлиги машаққат.
Тонг у билан мунаввар, борлиги шараф, қайинлар, қариндош - уруғ ўрасида обрўдир.
Хонадон у билан обод, йўқ бўлса барбоддир.

Аёл...

Сизга паноҳ, маскан.
Қуршаб олувчи бахт.
Беркитувчи сатр,
Ўз бағрига олувчи ин, Муаттар қилувчи атир, унга қараш билан ғамлар арийди.
Борлиги меҳр - муҳаббат... у сен, сен эса у - сан.

Ўғил...

Ўзингни кўрсатгувчи кўзгу, ўз аксинг!
Болалиги қувонч,
Йигитлиги фахр,
Белинг букилганда суянч, Қаҳр етганда мададдир.

Қиз...

Тарбиясини гўзал қилсанг, дўзахдан қалқон.
Меҳри жозибали.
Фарзандлар ичида энг яқини, Сен учун энг куйинчаги.
Сенга нима кераклигини яхши билади.

Ака - ука...
Сенинг соянг! Душманларинг сенга зарар беришидан доим хавотир олади. Болалигингда энг яқин дўстинг! Улғайганда белинг қуввати!

Опа - сингил...

Насиҳати малҳам... Унга боғланиб (силаи раҳм) савоб қозонасан!
Эрининг олдида фахрисан. Ҳожатлари олдида мададкорсан!

Қариндошлик алоқаларини асло узманг! Уни мустаҳкамланг! Фоний дунёда улар сабаб боқий бахтни қўлга киритинг!!!

Умму Абдуллоҳ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
21.4K views11:14
Ochish/sharhlash
2024-04-19 13:59:01
Хитойлик Эркак ўзининг Гўзал Хотинини ҳунук болалар Туққани учун Хиёнаткорликда айблади

Ўзи чиройли бўлса хотини чиройли бўлса болалари ҳунук бўлиши мумкин эмас деб ДНК текширувидан ўтишди аммо барчаси ўринсиз бўлиб чиқди. Орадан 7 дақиқа ўтгач эркакни дарҳол ҳибсга олишди ва бутун умр озодликдан маҳрум қилишди. Сабаби у еркак....
18.7K views10:59
Ochish/sharhlash
2024-04-19 12:31:57 ​​НАЖОТ БЕРУВЧИ 7 КАЛИМА!

Ким ушбу 7 калимани ёдласа, у одам Аллоҳнинг наздида улуғ бўлади. Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради, агарчи денгизнинг кўпигидек бўлса ҳам.
Тоатнинг ҳаловатини топади, ҳаёти ҳам, мамоти ҳам яхши ҳолда бўлади.

Ҳар ишни «БИСМИЛЛАҲ» билан бошласа!

Ҳар нарсани қилиб бўлгандан кейин «АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ» деса!

Агар тилига озми кўпми лағв келса ёки ёмон амал қилса, ўшандан кейин «АСТАҒФИРУЛЛОҲ» деса!

Агар бу ишни эртага қиламан деса, кетидан «ИН ШАА АЛЛОҲ» сўзини айтса!

Агар унга ёмон иш рўбарў бўлса, «ЛА ҲАВЛА ВА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИЛ АЛИЙЙИЛ АЪЗИМ» деса!

Ўзига ва молига кўпми ёки камми бир мусибат етса, «ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН» деса!

Ва кеча-ю кундуз тилидан «ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ» калимаси тушмаса!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
26.2K viewsedited  09:31
Ochish/sharhlash
2024-04-19 12:31:08
Гижжалар сизни еб битиришига йўл қўйманг...
https://doctorneo.uz/medus-glist21

Гижжалардан батамом қутилиш учун ҳар кеча...
https://doctorneo.uz/medus-glist21

Оҳиргача шошмай ўқинг. Ўзингиздан 10 дақиқа вақт аяманг
22.7K views09:31
Ochish/sharhlash
2024-04-19 12:09:06 КЎК ЧОЙНИНГ ФОЙДАЛАРИ

ЯҚИНЛАРИЗ ҲАМ БИЛИШСИН, ТАРҚАТИНГ!!!

Кўк чой кўп касалликлар олдини олишда, уларни даволашда қўлланади. Кўк чойнинг шифобахш хусусиятлари жуда кўп.
Жумладан:

– Кўк чой қора чойга нисбатан микробларга қарши кучлироқ таъсир қилади;

– хотирани яхшилайди, фикрни равонлаштиради;

– нафас олишни яхшилайди, нафас йўлларини тозалайди;

– қишда тана ҳароратини оширади, ёзда салқин бўлишини таъминлайди;

– кўк чой овқатни осон парчалайди, ҳазм бўлишига ёрдам беради;

– чанқоқни босади, тана ҳароратини бир маромда ушлаб туради;

– асабни тинчлантиради, чарчоқни олади, кишига ҳузур бағишлайди;

– қонни суюлтиради, томирларда қон юришини яхшилайди, қондаги хилтларни тозалайди;

– кўк чой қон томирларини кенгайтиради, ундаги ёғларни эритади, қон босимини туширади;

– организмнинг эрта қариши олдини олади;

– нурланиш билан боғлиқ хавфли хасталикни бартараф этади;

– япон олимлари аниқлашича, ҳар куни юз граммли ўнта пиёлада кўк чой ичиш саратон касаллигига чалиниш хавфини камайтиради;

– ичак инфекциялари касалликларини даволайди;

– қанд касаллигини даволайди;

– бадан териси рангини тиниқлаштиради;

– кўк чой тери касалликларини даволашда самарали воситадир.

Кўк чойда витамин Р кўп. Бу витамин инсон қон томири деворлари эгилувчанлигини, қайишқоқлигини оширади, томирлар мўрт бўлиб қолишидан асрайди, артериал босимни туширади.
Кўк чой таркибида С витамини қора чойдагига қараганда ўн баравар кўп. Шунингдек, кўк чойда кофеин, танин, кахетин, микроэлементлар, ифор мойлари, бошқа биологик актив моддалар бор. Улар организмдаги оксидловчи жараёнларга яхши таъсир қилади, сув, туз алмашинувини меъёрлаштиради, юрак-томир тизими фаолияти тонусини оширади.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
29.6K views09:09
Ochish/sharhlash
2024-04-19 08:49:47
"Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн".

Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен Поксан. Мен эса золимлардан бўлдим.

Ушбу дуони доимо айтинг, чунки унинг аввали тавҳид, ўртаси тасбеҳ, охири эса истиғфордир!


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
37.8K viewsedited  05:49
Ochish/sharhlash
2024-04-19 07:43:45
Дуолар ижобати бериладиган кун - ЖУМА аҳли - Азизларим!
Сизларнинг орангизда қалбига Аллоҳнинг назари тушган покиза қалблилар бор...

Дуоси мустажоблар бор...

Сўрагани қайтарилмайдиганлар бор...

Очиқ кафти - Очиқ Қуръонга ҳамроҳ инсонлар бор...


ДУО ҚИЛИНГ:

Умид билан қалбан Аллоҳга ёлбораётганлар...

Шифосини кутаётганлар...

Кўнглини дунёда қолдириб кетаётганларидан узилишни истамаётганлар...

Шу дуойингиз сабабли- енгиллик топсин, ҳузур, шифо, осойишталик, сокин қалб, рози-ризолик уларнинг қалбига ором берсин...

Маҳзун кишини кўрсангиз унга ҳам Аллоҳдан бахт-саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар хар дуонгизда
"Сенга ҳам бўлсин" деб айтади...

Мўмин-мўминнинг дуои-жонини қилади, қилса-савоб олади...
Ўзи ҳам шу дуодан униб-ўсади...

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
45.5K viewsedited  04:43
Ochish/sharhlash
2024-04-19 07:42:47
#Диққат #Долзарб

http://samarali.site/sustavgel?gel=46

Бўғим оғриқларидан 3 кунда батамом
ҳалос бўлиш йўллари

Ҳозироқ ушбу усулни қўллаб кўринг

Ушбу линк орқали барчасини билиб олинг


http://samarali.site/sustavgel?gel=46
http://samarali.site/sustavgel?gel=46

(Aдминлар ўчириб ташламасидан ёзиб олинг)
31.5K views04:42
Ochish/sharhlash
2024-04-19 06:54:05
Дуолар ижобати бериладиган кун - Жума ахли - қадрдонларим,

 АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Жума айёмингиз муборак бўлсин! Бу кунинг файзу барокати сизга бўлсин!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
41.8K viewsedited  03:54
Ochish/sharhlash
2024-04-19 06:53:16
Жуда озиб кетиш усулини топишибди
https://www.doctorneo.uz/monafit21

Мeни жуда оздириб юборди
https://www.doctorneo.uz/monafit21

Сиз ҳам кўринг балки сизга тўғри келар
https://www.doctorneo.uz/monafit21
28.0K views03:53
Ochish/sharhlash
2024-04-19 06:14:06 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим".
Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
36.0K views03:14
Ochish/sharhlash
2024-04-19 05:59:01
ЗАКОВАТНИ ПОРТЛАТГАН САВОЛ

7 - синф ўқувчиси берган саволга, 92% одамлар тўғри жавоб бера олмади, хатто заковатчилар хам!

ИНСОННИНГ ҚАЙСИ ОРГАНИ, ИНСОН ВАФОТИДАН КЕЙН ХАМ ЎСА ОЛАДИ? (яъни бу орган, инсон қабрда ётканида ҳам ишлаб туради ва ўсади )

Жавоби бу ерда
30.3K views02:59
Ochish/sharhlash
2024-04-19 05:38:20
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
39.3K viewsedited  02:38
Ochish/sharhlash
2024-04-19 05:37:56
#Диққат #Долзарб

https://wormstop.uz/?stop=46


Организмдаги курт ва гижжалардан
3 кун ичида
буткул холос болинг

Хозирок ушбу усулни коллаб куринг

Бунинг учун ушбу хаволага киринг…..


https://wormstop.uz/?stop=46
https://wormstop.uz/?stop=46

Админлар ўчириб ташламасидан ёзиб олинг

.
31.4K views02:37
Ochish/sharhlash
2024-04-19 02:01:44
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Яхши амал жаннатга йўлак,
Савобларнинг совғаси бўлак.
Чин юракдан билдирай тилак,
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

ЖУМА МУБОРАК!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
99.1K views23:01
Ochish/sharhlash
2024-04-17 09:02:26
Атрофга назар солинг, синовга учраган кишидан бошқасини кўряпсизми, қийналганлардан бошқага шоҳид бўляпсизми, ҳар бир ҳовлида аза учун йиғловчилар бор, ҳар бир яноқда кўз ёши бор ва ҳар бир водийда Бану Саъд қабиласи бор. Мусибат фақат сизнинг атрофингизда ўралашмайди, маҳзунлик фақат сизнинг ортингиздан қувмайди ва йўқчилик ҳам фақат ўзингизга келмайди.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
14.7K viewsedited  06:02
Ochish/sharhlash
2024-04-17 09:02:10
Гижжалар сизни еб битиришига йўл қўйманг...
https://doctorneo.uz/medus-glist21

Гижжалардан батамом қутилиш учун ҳар кеча...
https://doctorneo.uz/medus-glist21

Оҳиргача шошмай ўқинг. Ўзингиздан 10 дақиқа вақт аяманг
13.0K views06:02
Ochish/sharhlash
2024-04-17 07:52:34 ​​ДУО  ҚИЛАЙЛИК

Етса раҳмат етмаса узр дедилар
Яхши дуо дилга ҳузур дейдилар.
Еттининг биттаси Ҳизр дейдилар
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Ўзидан ўзгага қилмасин муҳтож
Топмасак ёрдам беришга илож
Дуо учун ахир олинмайди бож,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Қилингунча бору~йўқлигимиз ҳал,
Тўплагунимизгача кўп яхши амал.
Танисак ҳам бир-бирларимизни сал,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Дуо қилмоқдикни айласак одат,
Бўлсакда меҳнатда, қилсак ибодат.
Шу сабаб айбимизни кечирса шояд,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни.

Ижобат дейдилар, кўпнинг дуоси,
Дуо қилганларнинг бўлай фидоси.
Сўзимнинг боши-ю, ҳам интиҳоси,
Дуо қилиб турайлик бир-биримизни!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
23.7K viewsedited  04:52
Ochish/sharhlash
2024-04-17 07:52:01
#Диққат #Долзарб

http://samarali.site/sustavgel?gel=46

Бўғим оғриқларидан 3 кунда батамом
ҳалос бўлиш йўллари

Ҳозироқ ушбу усулни қўллаб кўринг

Ушбу линк орқали барчасини билиб олинг


http://samarali.site/sustavgel?gel=46
http://samarali.site/sustavgel?gel=46

(Aдминлар ўчириб ташламасидан ёзиб олинг)
15.6K views04:52
Ochish/sharhlash
2024-04-17 07:12:57
Айб ошкор қилинмайди

Ҳазрати Умар ибн Ҳаттоб розияллоҳу анҳу: "Айбларимни ўзимга ҳадя қилганга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин", деганлар.

Мисъар ибн Кидом раҳматуллоҳи алайҳ айтади: "Менга айбларимни ўзи билан менинг орамдаги сир қилиб ҳадя этган кишига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин".

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
17.7K viewsedited  04:12
Ochish/sharhlash
2024-04-17 07:11:34
Жуда озиб кетиш усулини топишибди
https://www.doctorneo.uz/monafit21

Мeни жуда оздириб юборди
https://www.doctorneo.uz/monafit21

Сиз ҳам кўринг балки сизга тўғри келар
https://www.doctorneo.uz/monafit21
17.3K views04:11
Ochish/sharhlash
2024-04-17 06:13:38 Намоз


5 махал намоз ўқийдиган одам бир кунда:

- 25 маротаба “Бисмаллаҳ”
- 32 маротаба “Фотиҳа сураси”
- 64 маротаба “Ар-Раҳмон”
- 64 маротаба “Ар-Роҳийм”
- 213 маротаба “Аллоҳу Акбар”
- 96 маротаба “Субҳана Роббий Ал-Азийм”
- 192 маротаба “Субҳана Роббий Ал-Ъало”
- 11 маротаба “Субҳанака”ни яъни “Сано дуоси”
- 32 маротаба “Самъи Аллоҳу лиман ҳамидаҳ”
- 32 маротаба “Роббана лакал ҳамд”
- 32 маротаба “Омийн (Эй Аллоҳ дуоимни қабул қил)”
- 25 маротаба “Зам сура”
- 17 маротаба “Ташаҳҳуд”ни ўқиб Пайғамбаримизга саловат
- 17 маротаба “Ташаҳҳуд”ни ўқиб Шаходат калимаси
- 11 маротаба Фаришталарга ва мўминларга салом
- 11 маротаба “Аллоҳумма антас Салам”
- 11 маротаба “Роббана атина” дуоси
- 11 маротаба “Роббана иғфирлий” дуоси
- 11 маротаба “Аллоҳумма солли ва салим” дуоси
- 11 маротаба “Аллоҳумма барик” саловати
- 11 маротаба “Шайтон” дан панох тилайди.
Шуни билингки, энг хайрли амалингиз “Намоз”дир!


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин,

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
28.5K viewsedited  03:13
Ochish/sharhlash
2024-04-17 05:59:01
Эр уйга келиб, хотинини суратга олди, бир қанча вақт ўтгач, улар ажрашишди. Бунга эса айнан ўша сурат сабаб бўлди

Суратга эътибор беринг улар нима сабабдан ажрашиб кетишди

жавоб
22.7K views02:59
Ochish/sharhlash
2024-04-17 04:10:06
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Тонг отаётган вақтда бир унга боқинг! Унда гўзаллик, буюклик ва ёришиш манзараси бўлиб, сизга орзу ва яхши гумон қилиш эшикларини очади.

Яшаётган ҳар бир кунингиз Аллоҳнинг сизга ҳадясидир. Сиз у ҳадяни ўтган кунларга ҳасрату надомат, келажакка нисбатан безовталик билан зое қилманг! Нима бўлса ҳам “Аллоҳга таваккул қилдим” деб айтинг!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
37.7K viewsedited  01:10
Ochish/sharhlash
2024-04-16 19:10:07 Ла ҳавла ва ла қуввата

Муҳаммад ибн Исҳоқ ва Ибн Абу Ҳотимлар р.а. дан  ривоят қилинади:
- “Молик ал-Ашжаъий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
- “Ўғлим Афв асирга тушиб қолди” -  деди. “Унга одам юбориб, “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга,  “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи” ни кўп айтишни амр қилмоқдалар” -  деган хабарни етказ, дедилар.  Хабарчи бориб, унга ҳалиги гапни етказди.  Афв тинмасдан  “Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи”  ни айтишда бардавом бўлди. Унинг ўғлини қайиш билан боғлаб қўйишган эди. Қайиш ундан ечилиб тушди. У чиқиб қараса, бир туя турибди. Уни миниб олди. Ташқарига чиқиб, қавмнинг қўрасини кўрди ва у ердаги бор жонлиқни ҳайдаб кетди. Эшик олдига келиб, чақиргандагина ота - онаси унинг келганини билиб олдилар. Отаси хурсанд бўлиб:
- “Каъбанинг Робби ила қасам! Афв” -  деди. Онаси эса:
- “Вой, шўрим! Афв қайишда боғланиб азоб чекибди” -  деди. Ота билан ходим унинг олдига шошиб бордилар. Қарашса, Афв ҳовлини туяга тўлдириб юборибди. У отасига бўлган воқеани айтиб берди. Отаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, Афв ва туялар ҳақидаги хабарни берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Уларни нима хоҳласанг, ўшандай қил,  ўз туянгга нима қиладиган бўлсанг,  шундай қил” -  дедилар.
(Ибн Касийр ва имом Суютий ривояти)

Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин,

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
49.8K views16:10
Ochish/sharhlash
2024-04-16 19:00:06
ҲАР ҚАНДАЙ НИЯТИНГИЗ АМАЛГА ОШИШИ УЧУН ушбу амални 7 кун ихлос билан бажаринг, Иншааллоҳ жуда тез фурсатда ниятларингизга етасиз.

Ўзим ихлос билан бажариб, тажрибаларимдан қўллаб, жуда чиройли натижаларга эришган энг кучли дуо, 7кунлик ибодатни сиз билан бўлишмоқчиман. Ожизангизни хам дуо қилишни унутманг...

Қандай бажарилишини кўриш
43.3K views16:00
Ochish/sharhlash
2024-04-16 18:08:45
Уйингиз нурга тўлсин

Каъбул Аҳбор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Аллоҳнинг зикри билан уйингизни нурга тўлдиринг. Албатта, зикр қилувчилар ҳақида фаришталар: "Фалончи уйини Аллоҳнинг зикри билан обод қиляпти", дейишади".

Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
45.4K viewsedited  15:08
Ochish/sharhlash
2024-04-16 17:39:40 НЕГА РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ИСМЛАРИ КАМ ЗИКР ЭТИЛГАН?

Аллоҳ таоло нега Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак исмларини Қуръони каримда бор-йўғи тўрт марта зикр қилган?
Набий алайҳиссаломнинг муборак исмлари Оли Имрон сураси 144; Аҳзоб сураси 40; Муҳаммад сураси 2- ва Фатҳ сураси 29-оятларида зикр қилинган.
Лекин исмлари тўрт ўринда зикр қилиниши у зотнинг бошқа пайғамбарларга нисбатан эҳтироми кам эканини англатмайди, балки Аллоҳ таоло Пайғамбаримизга Каломуллоҳнинг 13 ўрнида “Эй Набий”, 2 ўрнида “Эй Расул!” деб мурожаат қилган. Аслида, юксак эҳтиромга сазовор кишига исми билан эмас, балки унинг унвони, да­ражаси ва мавқеи билан хитоб қилинади.
Бундан ташқари, Қуръони каримда буй­руқ майлида келган барча ҳукм оятлари бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва сал­ламга мурожаатдир. Шу орқали у зот­нинг ум­матларига таълим берилган. Охир замон умматини эса Аллоҳ таоло бошқа умматлардан улуғлаб, мақтаган: “Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз, (эй мусулмонлар!) зеро, сиз амри маъруф, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз" (Оли Имрон сураси, 110-оят).
Бу ҳам аслида Пайғамбаримиз алайҳиссаломга берилган таърифдир: у зотнинг умматлари энг яхши уммат экан, ўзлари энг улуғ набийдир.
Аллоҳ таоло Қуръони карим­да сўнгги ум­матга 90 ўринда “Эй имон келтир­ганлар!” деб мурожаат қилган. Демак, инсонларнинг “Эй имон келтирганлар!” деган шарафли номга са­зовор бўлишларида Набий алай­ҳиссаломнинг рисолатлари асос бўлган.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.
42.4K views14:39
Ochish/sharhlash
2024-04-16 17:29:02
Бу илон кимни ютиб юборган? Дахшат, бир хафтада ўзи ҳам ўлибди

ТЎЛИҚ ВИДЕО
33.9K views14:29
Ochish/sharhlash
2024-04-16 15:23:37
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир қавм олдидан ўтиб қолдилар ва улардан : "Сизлар кимсизлар?", деб сўрадилар. Улар: "Биз Аллоҳга таваккул қилувчилармиз", дея жавоб қилишди. Шунда ҳазрат Умар дедилар: "Йўқ, сизлар беғам-дангасасизлар. Таваккул қилувчи аввал уруғини ерга тикади ва сўнг Аллоҳ таолога таваккул қилади".

Ҳаким Термизий Муовия ибн Қуррадан ривоят қилган.
"Тафсирул-мунир" китобидан


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг
37.8K viewsedited  12:23
Ochish/sharhlash