ЎША СИЗНИНГ НАФСИНГИЗДИР! Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ушб | Дуолар
ЎША СИЗНИНГ НАФСИНГИЗДИР!
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ушбу ҳадисни нақл қиладилар: «Аллоҳ учун нафсини ғазабдан тийган бандани қиёмат куни Аллоҳ ўз ғазабидан омон сақлайди».
Ҳасан Басрий ривоят қиладиларки, бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан: «“Фараз қилингки, сизнинг бир биродарингиз бор. Уни меҳмон қилдингиз, тўйдирдингиз, чанқоғини қондирдингиз, кийим-кечак билан сийладингиз. У эса сизни ёмон йўлга бошлади. Бу биродарингиз ҳақида нима деган бўлардингиз?” деб сўрадилар. Саҳобалар бир овоздан: “У ер юзидаги энг ёмон одам”, дедилар. Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом дедилар: “Менинг жоним қўлида бўлган Зот – Аллоҳга қасамки, мазкур одам ичингиздаги нафсингиздир”».
"Мўминларнинг ибодатдаги даражалари" китобидан.
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.