Муслима аёлга ГЎЗАЛ бўлишнинг 10 та сири: 1. Лабларингиз маф | Дуолар
Муслима аёлга ГЎЗАЛ бўлишнинг 10 та сири:
1. Лабларингиз мафтункор бўлишини истасангиз, ширинсўз ва ростгўй бўлинг;
2. Кўзларим чиройли бўлсин десангиз, эзгуликка боқинг;
3. Қоматингиз расо бўлиши учун таомингиздан муштоқларга улашинг;
4. Сочларингиз жозибадор бўлишини истасангиз, кунига бир бора гўдакнинг қўлчалари уларни силашига имкон беринг;
5. Қатъиятли юриш учун ёлғиз эмаслигингизга ўзингизни ишонтиринг, Аллоҳга таваккул қилишни ўрганинг;
6. Инсон ҳамиша далда, кечириш, рағбат ва меҳрга эҳтиёж сезади. Ҳеч қачон ҳеч кимни ташлаб юборманг, эътиборсиз қолдирманг;
7. Агар сизга ёрдам қўли керак бўлса, у ҳамиша сиз билан — ўз қўлингиз. Бир қўлингиз ўзингизга, иккинчиси бошқаларга ёрдам бериш учун эканини унутманг.
8. Аёл гўзаллиги либос, қомат ёки соч турмагида эмас, балки қалбларда акс этади. Айнан қалб — Аллоҳнинг назаргоҳидир.
9. Чинакам гўзаллик суратда эмас, сийратда намоён бўлади.
10. Аёл гўзаллиги Аллоҳга итоат ва умр йўлдошининг ризолигида!
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.