Get Mystery Box with random crypto!

​​ДИЛ ОҒРИТИШ ЁМОН ЭКАН Онамнинг кекса холалари бор, пойт | Дуолар

​​ДИЛ ОҒРИТИШ ЁМОН ЭКАН

Онамнинг кекса холалари бор, пойтахтда яшайдилар. Ўғилларидан бири баъзи айбловлар билан қамалиб қолди. Кўнгил сўраб, онам билан уйларига бордик. Суд жараёнларида ёнларида турдик, қўлдан келганча тасалли бериш учун уйларида бир неча кун қолдик. Ўша кунларнинг бирида катта келинларининг акаси синглисини кўргани келди.
Дастурхон атрофида ўтирганимизда гап айланиб қамалган ўғилларига тақалди, онаизор боласига куйиб йиғладилар, келиннинг акаси гапга аралашди:
— Эй, қўйсангизчи! Бир иши бўлмаса, бекордан бекорга қамалармиди?
Шу каби пичинг гаплар билан қаттиқ гапирди. Холам: «Менинг болам ўғри эмас, бировни ургани йўқ, », деб йиғлаганча, хоналарига кириб кетдилар.
«Ундан кўра, ўғрилик қилсин эди, бузуқлик қилса ҳам иши осон бўларди», деди меҳмон…
Холамни овутган бўлдик, «хафа бўлманг, бир ахмоқ эканда», десак бироз ўйланиб турдиларда:
— Мен ёш пайтимда холамнинг қизларидан ёдгорлик бўлиб қолган набираси қамалиб қолганди. Совет даври эди у пайтлар, зоналар узоқ бўларди. Набираси учун қайғуриб, эринмай шу олис сафарга қатнардилар. Раҳмим келиб: «Хола, шу нарсаларни ўзингиз есангиз бўлмайдими, бу ўғри бола таъзирини есин, борманг шунинг кетидан, арзирмиди, билармиди!?» деганман ўшанда. Холамга ачиниб айтганман бу гапларимни, лекин, диллари оғриган эканда, ўзимда хис қилдим шуни, — дедилар...

Хом сут эмган бандалармиз , билиб - билмай гапириб қўямиз. Аллоҳим, ўзинг бизни ислоҳ қилгин.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.