Get Mystery Box with random crypto!

​Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг марузаларид | Дуолар

​Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг марузаларида қуйидаги ҳикояни келтирганлар:

“Бир киши қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш ўрнига уни қийматини бева - бечораларга садақа қилар эди. Бир кеча туш кўрди. Қарасаки, қиёмат қоим бўлибди. Сирот кўприги қоим қилинган. Нариги томони жаннат, жуда кўпчилик ўз уловларига миниб, сирот кўпригидан ўтиб жаннатга кирмоқдалар. У киши эса, ҳайрон, қандай ўтишни ва нимага минишни билмас эди. Одамларга уловлар қаердан келаётганини тушунмай ҳайрон ҳолатда турганида ғоибдан овоз келиб, бу уловлар уларнинг бу дунёда тайёрлаб қўйган уловларидир. Сиз қурбонлик қилмаганингиз учун уловдан маҳрумсиз, деган овоз келди. Уйқудан уйғонгач тавба қилди".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Ёш, навқирон, бақувват жонворларни қурбонлик қилинглар. Чунки, улар (қиёмат куни) сирот устидаги уловларингиздир”


"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.