Get Mystery Box with random crypto!

Қуш овлаётган одам   Бир қушча ўтлоққа учиб борди. У ерда эса | Дуолар

Қуш овлаётган одам

  Бир қушча ўтлоққа учиб борди. У ерда эса овчи тузоқ қўйган, тузоққа бир сиқим буғдой сепган, ўзи чеккада, ўтлар орасида яшириниб ётарди.  Қушча келиб, унинг атрофида айланиб уча бошлади. Одамнинг бундай хас-хашакка ўраниб олиши унга ғалати туюлди:
  -   “Сен кимсан? Нега яшириниб ётибсан, бундай овлоқ жойда нимани кутяпсан? Йиртқич ҳайвонлардан кўрқмайсанми?” - деб сўради.
  -  “ Мен бир зоҳидман. Дунёга этак силкидим. Шу чекка жойда ўт-ўланлар билан озиқланиб, шунга қаноат қилиб яшайман” - деди одам.  Қушча одамдан яна бир неча савол сўради, одам жавоб берди. Ниҳоят, қуш буғдой доналарини кўриб қолди.
  -  ”Булар нима?”.
-  ”Булар менга ҳеч кими йўқ бир етимнинг омонати”.
  - “Жуда очман, рухсат берсанг, булардан еб, қорнимни тўйдирсам, чунки шундан менинг заруратим бор. Зарурий ҳолларда ҳатто лош (ўлакса) ейиш ҳам мубоҳдир.
  - ”Бу буғдойларни менга ишонишгани учун омонат қолдиришди, етим ҳақини ейиш гуноҳ”. 
Бироқ қуш ниҳоятда оч эди, қаттиқ туриб олди:
-  ”Эй зоҳид киши, рухсат берақол - шу буғдойдан еб, қорнимни тўйдирайин” - деди.
  - ”Зарурат ҳақида ўзингга бир фатво ўйлаб топдинг. Агар ҳақиқатда бундай бўлмаса, гуноҳкор бўласан. Ҳатто заруратинг бўлса-да, эҳтиёт бўлишинг, ҳаромдан сақланишинг яхшидир”. 
Қушнинг ортиқ чидашга тоқати қолмади, катта иштаҳа билан буғдойга отилди ва ея бошлади. Бир-икки дон емай туриб, тузоққа илинди. Қутулиш учун жон талвасасида типирчилар экан, ўз-ўзига:
- ”Сохта ёлғончиларнинг афсунларига алданган кишининг ҳоли хароб бўлади” - дер эди. 
Бу сўзларни эшитган одам унга:
- ”Етим молини ноҳақ еган, кўзларини ҳирс қоплаганларга ҳам лойиқ жазо мана шу” – деди.
(Жалолиддин Румий. “Маснавийи маънавий”)

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.