Get Mystery Box with random crypto!

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ШАЙТОНДАН САҚЛАНАСИЗ? Банда шайтондан тўрт нар | Дуолар

ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ШАЙТОНДАН САҚЛАНАСИЗ?

Банда шайтондан тўрт нарса билан нажот топиши мумкин:

  Биринчиси – Доим Аллоҳнинг зикрида бўлиш.

  Аллоҳ таоло айтади: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”
(Раъд сураси, 28-оят);
 
“Бас, Мени ёд этингиз, мен ҳам сизларни ёд этурмен”
(Бақара сураси, 152-оят).

  Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтдилар:
“Шайтон банданинг қалбига тазйиқ ўтказади. Банда Аллоҳни зикр қилса, пусиб кетади, ғафлатда қолса, васваса қилади”.
Банда шайтондан фақат ёлғиз Аллоҳнинг зикри билан нажот топиши мумкин. Зикр – энг катта ҳимоядир. У мўминларнинг қуроли, авлиёлар шиори, обидлар қўрғони, орифлар қиличидир.
Ким Аллоҳнинг зикрига одатланса, Аллоҳ уни сақлайди, ҳимоя қилади. Ким Аллоҳнинг зикридан ғофил бўлса, шайтон тузоғига тушиб қолади.

Иккинчиси – таҳорат.

Шайтон нопок одамларга кўп зарар беради. У хароба, тоза бўлмаган ҳовлилирни, Аллоҳни танимайдиган қалбларни ўзига маскан қилиб олади. Шайтон ифлос нарсаларни яхши кўради, нопок одамларга ўралашиб юради. Ким таҳоратга, покликка одатланса, шайтондан ҳимояланган бўлади, иблис ундан узоқлашади. Жин чалган инсонларга эътибор қилсак, уларнинг аксари покликдан узоқ инсонлар эканини кўрамиз. Шайтон ҳам жинлардандир. “у жинлардан эди. Бас, Парвардигорининг амрига бўйсунишдан бош тортди”
(Каҳф сураси, 50-оят).

Учинчисисолиҳ суҳбатдош, яъни намозхон дустлар.

Улар масжид аҳли, Қуръон аҳли, суннат аҳлидир. Бундай суҳбатдошлар шайтонга қарши уруш қилиб, сизга ёрдам беради. Мўмин инсон жамоатдан ажраб қолмайди. Зеро, “бўри тўдадан ажраб қолган қўйни ейди”. Агар мусулмон осий тўдаларга ошно бўлса, авлиёлар йўлига терс юрса, пайғамбарлар йўлида тўхтаб қолса, ибодати ва иродасидан ажрайди. Аллоҳнинг динидан юз ўгиргани учун Аллоҳнинг ғазабига ва лаънатига дучор бўлади.

Тўртинчиси – гуноҳ, фаҳш ишларни тарк этиш, истиғфорни кўпайтириш, тавба қилиш ва Аллоҳга қайтиш.

“Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳолангки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна била туриб қилмишларида давом этмайдиган кишилардир”
(Оли Имрон сураси, 135-оят).

“Қалблар тизгини” китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@Duo_yodlash - Кунлик дуолар канали.