2. Намоз ўқиётганингизда гуноҳларингиз қаерга қўйилади ? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар банда намоз ўқишга киришса, унинг барча гуноҳлари бошига ва елкасига қўйилади. Рукуъ ва сажда қилганда эса гуноҳлари ундан соқит бўлади. Эй намозини шошиб ўқувчи дўстим ! Гуноҳларинг сендан соқит бўлиши учун имкон қадар рукуъ ва саждаларингни комил қил.Бундай ажр мукофотни ўтказиб юборма.
3. Ҳар намоздан сўнг Оятал Курсийни ўқисангиз, сиз билан жаннат орасида фақат ўлим қолади.
4. Намозни тугатганингиздан сўнг шошилманг, бир оз муддат ўтиринг, чунки фаришталар Роббингизнинг ҳузурида сиз учун дуо қиладилар .
5. Бир солиҳа аёл вафот этибди. Унинг қабрининг тупроғидан хуш бўй ҳид тараларди. Бунинг боисини эридан сўраганларида у, аёлим ҳар доим ухлашдан аввал «Мулк» сурасини тиловат қилишни тарк қилмас эди, бу унинг одатига айланган эди, деди. Мулк сурасини ўқишга ҳарис бўлинг. Чунки у қабр азобидан нажот берувчидир. Бу сеҳрли маълумотларни дўстларингиз билан ҳам баҳам кўринг..!
buxoriy uz
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН