Get Mystery Box with random crypto!

УКА -Укажон... Ёрдаминг жуда зарур бўлиб қолди. Жиянларинг б | 𝑫𝑼𝑵𝒀𝑶𝒀𝑰𝑴𝑺𝑨𝑵 💍 Vizitka

УКА

-Укажон... Ёрдаминг жуда зарур бўлиб қолди.
Жиянларинг бетоб, поччанг эса борини ичиб тугатди... Озроқ қарз бериб тур, -гўшакнинг нарёғидан мунгли товуш эшитилди.
-Опажон, ўзи ойликни аранг етказиб яшасам...
Мени ҳам тушунинг-да, пулим йўқ, -ух тортди ука.
Сўнг жуда бандлигини айтиб алоқани ўчирди.
-Манави тилла занжирга нима дейсиз? -ёнидаги жонон унга суйкалди.
-Олиб берасизми?
-Истаганингни ол!
Бугун сахийман, жоним!

Нодирабегим Иброҳимова

@Hayotiy_bari | Ibratli Manzil