Get Mystery Box with random crypto!

«Абу Сахий» бозорининг собиқ раҳбари, Темур Тиллаевнинг ҳамкор | Dunyo🌐TV | LIVE

«Абу Сахий» бозорининг собиқ раҳбари, Темур Тиллаевнинг ҳамкори Давронбек Алимбековнинг қизи ва невараси ўғирланган. Жиноий гуруҳ Алимбековнинг оила аъзоларини қўйиб юбориш эвазига 10 млн доллар талаб қилган

Bugun.uz маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 9 март куни эрталаб унинг қизи М.О фарзандини боғчага олиб кетаётганида уларнинг йўлини тўсиб, сохта қурол билан қўрқитиб олиб қочишган. Ушбу шахслар ижарага олинган машинадан ўғирланган рақам тақиб фойдаланишган. Шунингдек, жабрланувчиларнинг қимматбаҳо, хусусан, 250 миллион сўмга яқин буюмлари олиб қўйилган.

Жабрланувчиларнинг манзиллари ва бошқа маълумотлар уларнинг шахсий ҳайдовчиси Ж.М томонидан берилгани аниқланган.

М.О ва унинг фарзанди И.М сақлаб туриш учун олдиндан банд қилинган ижара уйига олиб кетилган ва уларнинг машинаси излардан тозаланиб, Яшнобод туманидаги 145-сонли автосарой ҳудудида қолдириб кетилган. Шундан сўнг, ушбу шахслар Давронбек Алимбековнинг ёрдамчисига боғланиб, жабрланувчиларнинг Ўзбекистондан олиб чиқиб кетилганини билдириб, кўрсатилган криптоҳамёнга маълум вақт ичида 10 миллион АҚШ доллори миқдоридаги пулларни ўтказишини талаб қилган.

Бироқ, олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида ушбу шахслар қўлга олиниб, жабрланувчилар уйига қайтарилган.

Аниқланишича, мазкур жиноят ҳаракатларини амалга оширишда иштирок этган Ўзбекистондаги уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг ҳар бирига маълум вазифалар юклатилган бўлиб, бир нечтасига ўғирланиши лозим бўлган шахслар ҳақида, хусусан, манзил ва вақти тўғрисидаги маълумотларни йиғиш юклатилган бўлса, бошқалар керакли жиҳоз, автомобиль, авто рақам ва ижара уйларни топган.

Шунингдек, Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтиб келган уларнинг жиноий шериклари ҳудудни ўрганиш, жабрланувчиларни ушлаб туриш, руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказиш ҳамда вазият бўйича Америкадаги «Роха» лақабли шахсга маълумот етказиб туриш билан шуғулланган. Ҳаракатларда бевосита қатнашиш эвазига катта миқдордаги пул ваъда қилинган

Dunyo Tv