Get Mystery Box with random crypto!

«Отанг бўлса агар дўстим, отанг бўлса...» Онанг хурсанд ўтлар | Dunyo🌐TV | LIVE

«Отанг бўлса агар дўстим, отанг бўлса...»

Онанг хурсанд ўтлар ёқар ўчоғига,
Эркалайсан, кириб олиб қучоғига.
Арзимайди умринг бари шу чоғига,
Отанг бўлса агар дўстим, отанг бўлса.

Отасизда ўз-ўзига ишонч қайда?
Оғир кунда суянгани суянч қайда?
Бундайин бахт қайда, бундай қувонч қайда?
Отанг бўлса агар дўстим, отанг бўлса.

Етим қолсанг, турфа йўлда суринасан,
Ўзи йўқни йўндирай деб уринасан.
Олтмишда ҳам ўттиз ёшдай кўринасан,
Отанг бўлса агар дўстим, отанг бўлса.

Отангдан сўнг умринг туман, тутун бўлар,
Ўттизга ҳам кирмай, тананг ўтин бўлар.
Илигинг тўқ ҳамда бағринг бутун бўлар,
Отанг бўлса агар дўстим, отанг бўлса.

Отаси бор бўлса, рангги тўзармиди?
Аъзамнинг ҳам иши униб-ўсармиди?
Қамчингни бос, биров йўлинг тўсармиди?
Отанг бўлса агар дўстим, отанг бўлса!

Dunyo Tv