Get Mystery Box with random crypto!

Dunyo🌐TV

Telegram kanalining logotibi dunyotv_yangilikar — Dunyo🌐TV D
Telegram kanalining logotibi dunyotv_yangilikar — Dunyo🌐TV
Kanal manzili: @dunyotv_yangilikar
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 493.45K
Kanalning ta’rifi

Прилагаем все усилия, чтобы своевременно, удобно и быстро информировать соотечественников о последних новостях!
Быстрые видео, новости и на другие темы👉 @Dunyo_tvbot
.
.
.
@DT_REKLAMA

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 18

2023-01-05 21:30:19
«Издевательство»

Йиғлашни ҳам, кулишни ҳам билмайди одам

Dunyo Tv
15.6K views18:30
Ochish/sharhlash
2023-01-05 21:01:47
#Диққат
Нодавлат таълим муассасаларида ҳам таътил узайтирилдими?

Яъни хусусий таълим муассасалари учун таътилни узайтириш мажбурий эмас, тавсиявий характерга эга. Аммо аномал совуқ пайтида йўлда келиш-кетиш қийинлашишини, электр ва газга талаб ошиб, тез-тез ўчишини ҳисобга олиб, шунингдек ёшлар ўртасида грипп ва шамоллаш тарқалишининг олдини олиш мақсадида нодавлат боғча, мактаб ва университетларда ҳам таътилни узайтириш мақсадга мувофиқ, дея ҳисобланган.

Dunyo Tv
17.7K views18:01
Ochish/sharhlash
2023-01-05 20:23:15
#Дахшат

Бу Форсаж Фильмидан лавха эмас

Болаларингизга эътиборли бўлинг

Dunyo Tv
23.1K views17:23
Ochish/sharhlash
2023-01-05 19:50:11
#Диққат #Тезкор

10—15-январ кунлари мамлакатда -27 даражагача бўлган даҳшатли совуқ ва қор ёғиши кутилмоқда.

Бундай ҳолат 1969 йилда ҳам кузатилган эди. Ўша пайтдаги Тошкентнинг тарихий суратлари.

Dunyo Tv
29.5K views16:50
Ochish/sharhlash
2023-01-05 19:22:30
#тезкор #диққат

Аномал совуқ пайтида ҳам электр энергиясида чекловлар киритилади

Ўзбекистонга Волгабўйи ҳудудларидан совуқ нам ҳаво массалари кириб келишига қарамасдан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига киритилаётган чекловлар давом эттирилади.

Шунингдек, энерготизимда содир бўлиши мумкин бўлган йирик аварияларни олдини олиш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тасдиқланган графикларга асосан қисқа муддатли чекловлар киритилади.

Бундан ташқари, ишлаб чиқариш корхоналарига табиий газ етказиб бериш ҳажми кескин камайтирилади.

Dunyo Tv
27.4K views16:22
Ochish/sharhlash
2023-01-05 19:15:11
Талабалар харид қилинган чипталар бепул алмаштирилиб берилади

Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, талаба-ўқувчиларнинг ўз таълим муассасаларига қайтишларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида авиа ҳамда темир йўл чипталари тариф қисмидан 50 фоиз миқдорида чегирма берилиши муддати ҳам 2023 йилнинг 18 январига қадар узайтирилди.

Шунингдек, 9 январгача харид қилинган авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда тегишли муддатга алмаштириб берилади.

Dunyo Tv
24.7K views16:15
Ochish/sharhlash
2023-01-05 18:53:32
Эртага республиканинг шарқий (водий) ва шимолий ҳудудларидан ташқари жойларда ёғингарчилик (ёмғир, баланд тоғларда қор) бўлиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати кундуз куни жанубда +15 даражагача, бошқа ҳудудларда +7 +12 даражагача юқорилайди. Фарғона водий вилоятларида қалин туман ҳисобига ҳаво ҳарорати пастроқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

Навоий вилояти айрим ҳамда Тошкент вилоятининг Бекобод туманида кучли шамоллар, у кучайганда 25 м/с гача эсиши мумкин.

Dunyo Tv
25.1K views15:53
Ochish/sharhlash
2023-01-05 18:08:33
Фарзанди мактабгача таълим ташкилотига бораётган буджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларнинг иш вақти иш ҳақи камайтирилмаган ҳолда қисқартирилади

Жорий йилнинг 10-18 январь кунлари мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил эълон қилиниши муносабати билан мактабгача таълим ёшидаги (3-7 ёшли) болалари бор, буджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларда ишлаётган аёлларга меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати

Dunyo Tv
7.8K views15:08
Ochish/sharhlash
2023-01-05 17:49:47
Навбатдан ташқари таътил кунлари давомида таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ходимларнинг иш ҳақи тўлиқ тўланади

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, 2023 йил 10-18 январь кунлари бериладиган навбатдан ташқари таътил кунлари давомида таълим ташкилотларида фаолият юритаётган раҳбар ходимлар, тарбиячилар, педагоглар, профессор ўқитувчилар ва бошқа ходимлар, жумладан, меҳнатига соатбай ҳақ тўланадиган ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб борилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати

Dunyo Tv
12.7K views14:49
Ochish/sharhlash
2023-01-05 17:36:25
Афғонистондаги 6 баллик зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Бугун соат 19:25 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Магнитуда М=6. Зилзила эпицентри Тошкентдан 562 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 4 балл, 321 км.
Фарғона вилоятида 4 балл, 459 км.
Жиззах вилоятида 4 балл, 490 км.
Сирдарё вилоятида 4 балл, 491 км.
Самарқанд вилоятида 4 балл, 493 км.
Андижон вилоятида 3-4 балл, 514 км.
Қашқадарё вилоятида 3-4 балл, 515 км.
Наманган вилоятида 3-4 балл, 525 км.
Тошкент вилоятида 3-4 балл, 536 км.
Тошкент шаҳрида 3-4 балл, 562 км.
Навоий вилоятида 3-4 балл, 626 км.
Бухоро вилоятида 3-4 балл, 668 км.
Хоразм вилоятида 3 балл, 1044 км.
Қорақалпоғистон Республикасида 3 балл, 1169 км.

Dunyo Tv
15.4K views14:36
Ochish/sharhlash