Get Mystery Box with random crypto!

Навоий вилоятидаги мактабларда дарслар 12-16 январдан бошланад | Dunyo🌐TV

Навоий вилоятидаги мактабларда дарслар 12-16 январдан бошланади

Вилоят ҳокимлигининг хабар беришича, 12 январдан Навоий шаҳридаги 21 та, Кармана туманидаги 32 та, Навбаҳор туманидаги 37 та, Қизилтепа туманидаги 43 та, Нурота туманидаги 11 та, Конимех туманидаги 14 та ҳамда Хатирчи туманидаги 72 та мактабларда анъанавий дарс жараёнлари бошланади.

Шунингдек, олис чўл, тоғ ва тоғолди ҳудудларда жойлашган 133 та мактабда офлайн дарслар 16 январдан давом эттирилади.

Dunyo Tv