Get Mystery Box with random crypto!

Ўзгидрометнинг 'Метеоинфоком' тузилмаси дастурий маҳсулотлариг | Dunyo🌐TV

Ўзгидрометнинг "Метеоинфоком" тузилмаси дастурий маҳсулотларига кўра, 11-13 январь кунлари пойтахт Тошкентда тунлари ҳаво ҳарорати -17 даражагача пасайиши мумкин. Кундуз кунлари ҳам максимал ҳарорат -7 даража совуқдан паст бўлиши прогноз қилинган.

-17 даражалик совуқлик ҳаво ҳарорати ҳозирги ҳароратдан 25 даражага паст демакдир. Ҳозир пойтахтда ҳаво ҳарорати +8 даража илиқни ташкил этган.

9-10 январь кунлари пойтахтда қор ёғиши, ҳаттоки, ёғаётган ёғин қор бўрон кўринишида ҳам бўлиши мумкин. Кутилмалар бўйича икки суткада умумий миқдор 20 мм га яқин. Ёғган қорнинг ерга ўрнаши инобатга олинса, ортидан совуқ антициклон омили йўлларда яхмалак ҳодисаларини кучайтиради. Ерда ўргаган қор кўпроқ сақланади.

Шунинг учун пойтахт ҳокимлиги ҳам 9-18 январь кунлари Тошкент шаҳрида аномал совуқлик даражасининг салбий оқибатларини камайтириш мақсадида, мутасадди ташкилотларга бир нечта топшириқлар юклаган.

Dunyo Tv