Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат #Тезкор Денов ХТБда 11 млрд пул “еб юборилгани” ани | Dunyo🌐TV

#Диққат #Тезкор
Денов ХТБда 11 млрд пул “еб юборилгани” аниқланди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов тумани Халқ таълими бўлими томонидан 11 млрд сўм камомадга йўл қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, камомадга йўл қўйилгани бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди, 184-1-моддаси (бюджет ва смета-штат интизомини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, етказилган зарар тўлиқ ундирилган.

Ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Dunyo Tv