Get Mystery Box with random crypto!

Қашқадарёда ўсмир қиз онасининг ўлимидан сўнг отаси унга ва си | DUNYO 🌍

Қашқадарёда ўсмир қиз онасининг ўлимидан сўнг отаси унга ва синглисига шилқимликлар қилаётганини айтди

Қизнинг мурожаатига кўра, 2008 йилда туғилган М.Ш. (қиз бола) ва 2010 йилда туғилган Н.Ш. (қиз бола) ларнинг онаси 2018 йилда вафот этган.
Қиз онасининг ўлимидан сўнг, отаси Н.Р. унга нисбатан турли уятсиз-бузуқ ҳаракатлар, шилқимликлар қилиб, бир неча йил давомида муттасил калтаклаб ҳам келганлиги, турли ҳақоратлар билан унинг шаъни-қадр қимматини поймол қилганлигини билдирган.

Ҳолат болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.

Ҳозирда вояга етмаган М.Ш. ва Н.Ш. лар ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлганлиги сабабли, Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган ва уларга зарурий кўмак кўрсатилмоқда.

@DunyoTv - обуна бўлинг