Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасида иккита яширин ерос | DUNYO 🌍

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасида иккита яширин ерости йўллари аниқланди.

ДХХнинг Андижон вилоят бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Хонобод шаҳрининг “А.Навоий” МФЙ ҳудудини Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Сузоқ тумани Бекобод қишлоғи билан боғловчи 2 та яширин ерости йўли аниқланиб, улар орқали товар-моддий бойликларни юртимизга олиб ўтиш билан шуғулланган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидан иборат трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолиятига чек куйилди.

Қирғиз Республикаси фуқароси ерости йўли орқали Ўзбекистонга 16 та қопда жами 813 дона мобил телефон воситаларини олиб ўтиб, юртимиздан эса 1 кг. 745 гр. олтин ёмбилари ва заргарлик буюмларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

@DunyoTv - обуна бўлинг