Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаёт, моҳир муаллим, гарчи гапира олмасада жуда яхши тушунтира | Dunyoda

Ҳаёт, моҳир муаллим, гарчи гапира олмасада жуда яхши тушунтиради...

Ҳаёт, одил ҳакам, унда ҳеч ким ғирром ўйнай олмайди...

Ҳаёт, уста тарозибон, нимага лойиқ бўлсангиз фақат ўшани беради...

Ҳаёт, шундай хонандаки, одамларни хоҳлаган куйига ўйната олади...

Ҳаёт, оқил донишманд, сизга нима яхши, нима ёмонлигини эслатиб туради...

Ҳаёт, бахт ва бахтсизлик, орзу ва армон, муҳаббат ва нафрат, ҳурмат ва иллат, доно ва нодон оқибат ва ғафлат каби жуфтликлар йиғиндисидир...

Ҳаёт, баҳоларингиз жамланиб борадиган кундалик дафтардир...

Ҳаёт, кичкина ховли, ховлингизга хоҳласангиз гул экасиз... хоҳласангиз тиконзорга айлантирасиз.!

DUNYODA