Get Mystery Box with random crypto!

#Жума_муборак Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатла | Дунё бўйлаб | Визитка

#Жума_муборак

Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири шуки, жума куни айнан жума намози учун ғусл қилиб, намозга эртароқ келган, намоз ва масжид одобларига риоя қилиб намоз ўқиган банданинг ҳар бир қадамига бир йиллик намоз ва рўзанинг савоби берилади.

Пайғамбар алайҳиссалом шундай дедилар:
"Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида келса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандек бўлади."

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган.

Барчангизга жуманинг хайри ва барокати бўлсин азизлар!

Дунё бўйлаб!