Чилонзор туманида 21 ёшли йигитнинг тергов вақтида Ички ишлар бўлими биносининг 4-қаватидан йиқилиб вафот этгани юзасидан расмий баёнот берилди.
Бош прокурор матбуот котибининг маълум қилишича, мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 208-моддаси (Ҳокимият ҳаракатсизлиги) билан жиноят иши қўзғатилган.