Get Mystery Box with random crypto!

Тошкент кўчаларида камера ва милтилловчи чироқлар билан жиҳозл | DUNYO XABARLARI

Тошкент кўчаларида камера ва милтилловчи чироқлар билан жиҳозланган тўрт ғилдиракли робот пайдо бўлди

Робот профилактика инспектори ёрдамчиси вазифасини бажаради. У жойларда жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган. Тўрт ғилдиракли ёрдамчи GPS тизими, ёзиб олиш функциясига эга юқори аниқликдаги 180 ва 360 даражали камералар билан жиҳозланган. Маёқ қоидабузарликлар ҳақида огоҳлантириш учун мўлжалланган.
Машина барча турдаги ҳуқуқбузарликларни, ҳатто чиқиндини нотўғри жойга ташлашни ҳам ёзиб олиши мумкин. Улар ҳақидаги маълумотлар ўша ҳудудга бириктирилган профилактика инспекторининг планшетига юборилади.

@Dunyo_Xabarlari