Get Mystery Box with random crypto!

Қирғизистон ТИВ Россияга нота юборди Москвада хавфсизлик кучл | DUNYO XABARLARI

Қирғизистон ТИВ Россияга нота юборди

Москвада хавфсизлик кучлари Қирғизистон элчихонаси маслаҳатчиси Манас Жўлдошбеков уйига бостириб кириб, оила аъзоларига тан жароҳати етказди. Улар дипломатик паспорт ва карточкалар тақдим этилганига қарамай дипломатдан миграция рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги ҳужжатларни талаб қилган.

Қирғизистон ТИВ бу элчихона ходимининг оила аъзоларига нисбатан 1961-йилдаги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенцияси қоидаларини қўпол равишда бузиш эканини билдирди ва дипломатик ваколатхонасининг аккредитациядан ўтган ходимларига нисбатан бундай хатти-ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.

@Dunyo_Xabarlari