Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор_видео Японияда 7,1 магнитудали зилзила қайд этилибди. | DUNYO XABARLARI

#Тезкор_видео
Японияда 7,1 магнитудали зилзила қайд этилибди.

Япониянинг шимоли-шарқида кучли зилзила содир бўлди. Силкинишлар пойтахт Токиода ҳам сезилган.

Мамлакат миллий метеорология идораси маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Япониянинг шимоли-шарқида, Фукусима префектураси ҳудудида бўлган. Зилзила кучининг 7,1 балл бўлганлиги айтилмоқда.

Цунами хавфи ҳам бўлиши мумкин. Талофатлар ва қурбонлар ҳақида маълумотлар берилмаган.