Get Mystery Box with random crypto!

#Назм (5-сон/2022) Баҳром РЎЗИМУҲАММАД Бу – мен. Агар кўз | Dunyo taomlari

#Назм (5-сон/2022)
Баҳром РЎЗИМУҲАММАД

Бу – мен. Агар кўзингизга қиёфам хунукроқ кўринса менда гуноҳ йўқ.

Ихтиёрим бўлса сизга ёқиш-чун танлаб олар эдим нафис либосни – гўзал қиёфани, сермаъно кўзни, ҳеч вақт сизникидан юқорироққа кўтарилмайдиган бурунни... бари барини ўз фикрим, ўз ақлим измига тушиб чертиб олар эдим битта-битталаб.

Мени адо қилар бу дард бир куни, кўзгуга қарайман, бу кўзгу ахир минглаб қорачиқдан таркиб топган-ку!

Гўё телба, телба сингари ҳар кун ҳайқираман ҳуда-беҳуда.

Майли, отқулоқман, майли сариқ гул сизга осойишта умр бермайман. Келинг, ҳайқирайлик. Бу овоз ахир барча товушларни шишира бошлар. Агар тепадаги мукаммал вужуд эшитса, яқинроқ келиб бемалол бизга бармоғини бигиз қилганча кўрсатиб беради энг тўғри йўлни.

Телеграм каналга уланиш:
"Шарқ Юлдузи" журнали