Get Mystery Box with random crypto!

#Али_Тантовий #Тарихий_қисса #Аллоҳга_топширилган_омонат Ал | Dunyo Qorilari

#Али_Тантовий
#Тарихий_қисса
#Аллоҳга_топширилган_омонат

Аллоҳга топширилган омонат
(1-қисм)

Бир йигит бор эди. Тижоратчининг фарзанди, келишган бўйли, ўзига тўқ йигит эди. У учун барча лаззатлар жамланган, орзулари рўёбга чиққанди. Дўкони бамисоли денгиз бўлиб, унга тилла анҳорлар қуйилар, ҳовлиси Жаннат бўлиб, остидан дарёлар оқарди. Жаннатмисол ҳовлисида ҳури айнлар, Ер юзининг турли минтақаларидан Бағдодга олиб келиниб, унинг ҳовлисида тўпланган 50 та мафтункор жориялари бор эди. Бу ҳури айнлар бамисоли боғдаги энг жозибадор гуллар ва тоғдаги энг гўзал чечакларни келинчакнинг хонасига терилгани каби жамланганди.
Бироқ, у йигит ҳаётнинг роҳатини, умрнинг тотини то қуллар бозорида учратиб, 500 динорга сотиб олган ушбу жориясини учратмагунча ҳис қилмади. У жорияни кўрган чоғи севги тушларидан-да тотли, орзу-умидларга етишдан-да гўзал, тоғ ясминидан-да покиза ҳисларни туйди. Унга қаттиқ ошиқ бўлиб, ҳаттоки уни мана шундай баҳога бўлса ҳам сотиб олди, уйига олиб келди. Энди у бутунлай ўзгарди, дунё унга кулиб боққандек ҳис қила бошлади. У билан банд бўлиб қолди, ўзини унга бахшида қилди. Дўконига ҳам бормай қўйди, борса ҳам бир оз муддатдан кейин усизликка бардош қилолмай ортга қайтадиган бўлди. Суюклисига бўлган шавқ уни туғёнга солар, муҳаббат ташвишлари етиб, уни рашк қила бошлади. Йўқ, йўқ, одамлардан эмас, балки унга назар солаётган қўёшдан, унга тегаётган шамолдан қизғанарди. Қалбида шундай аламли рашкни туяр, натижада, ўша алангани суюклисининг дийдори ила ўчириш учун у томон елиб борарди.
Эндиликда мана шу муҳаббат лаззатининг асосига, ҳаётининг сирига айланиб қолди. У олдинлари лаззат нима, ҳаёт нима, билмас экан. “Олдин ҳам яшаган эканман-да, қалбим бўлган экан-да” деб ўйлаб қолди. Олдинлари куннинг гўзаллигию, туннинг мафтункорлиги, ойнинг сеҳрини сезмаган ҳам экан. У учун бу каби нарсалар гўёки араб бўлмаган киши арабча ғазалларни ўқиб ҳеч нима тушунмагани сингари маъно-мазмунсиз лафзлар каби эди. У энди бу муҳаббатни туйгандан сўнг ушбу лафзлар ортидаги қалбларни тебратиб юборадиган, қалбни асир қиладиган маънолар борлигини тушуниб етди. У олдинлари ҳаёт йўлида худди қоронғи музейда юрган кишидек юрарди, энди эса мана бу муҳаббат унинг ҳаётига унга берилган жозибадор инъомларни ва ажойиботларни кўрсатадиган нур олиб келди.

(Давоми бор...)

Каналга аъзо бўлиш:
https://t.me/joinchat/AAAAAFazTpXE5LIvfUmySg