Get Mystery Box with random crypto!

ФОЙДАЛИ МАЛҲАМ Малҳамнинг номи: БУГУНДАН БОШЛАБ СИҚИЛМАНГ! | Dunyo bo'ylab.| On

ФОЙДАЛИ МАЛҲАМ

Малҳамнинг номи:

БУГУНДАН БОШЛАБ СИҚИЛМАНГ!

• Таркиби: «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, инний кунту миназ-золимийн»
(«Ўзингдан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен (ўз-ўзимга) зулм қилганлардан бўлиб қолдим»)

• Қўллаш услуби:
Сажда қилган ҳолда ўқилса, таъсири аъло бўлади.

• Таъсир даражаси:
«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё: 88 - оят).

• Хос хусусиятлари:
Бошқа дорилардан фарқ қилади. Қалбга хотиржамлик бағшлайди. Хафачилик, қўрқув, ташвиш, асабийликни кетказади.

• Истеъмол қилиш вақти:
Зулм, қаҳр, ғамни сезганда қўлланилади, натижада қалбдан ҳаёт машаққатларини сиқиб чиқаради.

• Даволаш муддати: Тўхтовсиз айтилса, инсон фақат ва фақат фойда кўради. Зарари ҳақида гап - сўз бўлиши мумкин эмас.

• Бу малҳамни бошқаларга ҳам истеъмол қилишларини тавсия қилсангиз дунё ва охиратингиз учун фойдали!!!

Яқинларга Ҳам Улашинг

https://t.me/Shifoizlab01