Get Mystery Box with random crypto!

Ўтиб борар ўттизинчи кун ( баъзан 29-кун:) Эшитилади шом учун | Дунё бўйлаб! 🌍

Ўтиб борар ўттизинчи кун ( баъзан 29-кун:)
Эшитилади шом учун азон.
Алвидо, дейишга қўрқаман,
Кўришгунча, дейман, рамазон...

Елканлари уфққа шўнғиган,
Манзарани эслатган каби.
Қайларгадир савоб кўтариб,
Сузиб борар умр маркаби.

Мен оролда қолаётган ўй,
Ўша эртакдаги Робинзон...
Ўн бир ойлик ёлғизлигим қўй,
Сени кутмоқ — шараф, Рамазон!

Биттадан ёз, ҳам қишу баҳор,
Ўтказамиз, хўп, майли, дегин.
Суюклигим, лекин ваъда бер,
Мен шўрликни соғиниб келгин.

Елканларинг хилпиллат маҳзун,
Ол менданам кўп-кўп хавотир.
Ҳа, рамазон, билмайсан-да сен,
Йўқлигингда не ишлар содир...

Сен келасан, гуллар бу маскан,
Воқиф бўлиб азалий сирдан.
Ўн бир ойда дилимни эзган
Гуноҳларим куяди бирдан.

Унутилар ортдаги заҳмат,
Пешонамда раҳмат терлари.
Кўз ёшлардан қолармиканей,
Юракнинг ваҳм, мавҳум кирлари?!

Соғинчинг-ла бут бугун юрак,
Такрор-такрор васлингга етиш.
Ва қўшимча биргина тилак:
Бу оролдан сен билан кетиш!

Кўнглим энди тамомийла тўқ,
Тугаб қолди шомга ҳам азон.
Луғатимда хайр сўзи йўқ,
Кўришгунча, дейман, рамазон!

Хайрулла Хамидов

@dunyo_boylab