Get Mystery Box with random crypto!

Аёл матонатдан яралган хилқат, Ёки харсангтошдан олган сабрини | Дунё бўйлаб! 🌍



Аёл матонатдан яралган хилқат,
Ёки харсангтошдан олган сабрини.
Тан олинг бор ахир битта хақиқат,
Гоҳида билмайсиз унинг қадрини.

Аёл пойларингга тиз чўкса агар,
Ҳўрлама, у ахир севаркан чиндан.
Ё ўйла бир марта шу кунга қадар,
Битта гул тутдингми жилмайиб дилдан.

Аёл алангадир кези келганда,
У хам ёндиришда ўтади сиздан.
Фақат ибосини қилмайди канда,
Устун турмай дейди, пир каби эрдан.

Аёл мўъжизани яратгувчи зот,
Шундан сен туғулдинг, бўлма ношукур.
Бир парча эт эдинг берганку хаёт,
Унга бирор марта бердингми хузур?

Аёл севилишга арзийди шаксиз,
Ҳўрлашга хаққинг йўқ, унутма инсон.
Ўзингиз қиласиз уларни бахтсиз,
Мардликда уларга берингиз имкон.

Аёл бир ниҳолку парваришга зор,
Унга хам эътибор тадорик керак.
Бўлмасин сизларсиз тунлари бедор
Аёлни эъзозланг бўлсангиз ЭРКАК.

Телеграм | Инстаграм