Get Mystery Box with random crypto!

📡Дунё янгиликлари🌍

Telegram kanalining logotibi dunyo24soatichida — 📡Дунё янгиликлари🌍 Д
Telegram kanalining logotibi dunyo24soatichida — 📡Дунё янгиликлари🌍
Kanal manzili: @dunyo24soatichida
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 116
Kanalning ta’rifi

Юртимизда ва дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар, табиий офат, фожиа, ҳалокат, тасодиф ва бошқа ҳолатларни, фойдали ва қизиқарли маълумотларни ушбу каналда кузатиб боринг.
Бирор воқеа гувоҳи бўлсангиз, бизга юборинг, каналга жойлаймиз:
@GrandMaxUz

Ratings & Reviews

3.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-01-07 09:43:51
Об-ҳавонинг ёмонлашганлиги, туман қалин тушганлиги туфайли бугун 2023 йил 7 январ куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 дан бошлаб, Андижон, Наманган, Фарғона, Урганч аэропортларида самолётларни қабул қилиш ва жўнатишда чекловлар жорий қилинди, деб хабар бермоқда uzbairportsuz канали.

Андижон аэропорти: туман, кўриш масофаси 50 метр.

Наманган аэропорти: туман, кўриш масофаси 50 метр.

Фарғона аэропорти: туман, кўриш масофаси 400 метр.

Урганч аэропорти: туман, кўриш масофаси 600 метр.

Каналга уланинг:
@dunyo24soatichida
57 views06:43
Ochish/sharhlash
2023-01-07 09:19:35
Агар Сиз:

- хоразмлик бўлсангиз;

- аёл бўлсангиз;

- Elegant ўқув марказига ташриф буюринг ва ўзингиз танлаган соҳа бўйича ўқишни бошланг.

Бу ерда Сиз:

- пазандачилик:

- тикувчилик;

- элита парда тикиш;

- аёллар сартароши;

- моделлаштириш;

- бижутерия;

- сунъий гуллар ясаш;

- карвен санъати;

- сарпо қутилари;

- массаж;

- компьютер курси йўналишларида ўқишингиз мумкин.

Манзил: Хоразм вилояти Урганч шаҳри Урганч савдо уйи рўпарасида.

Телефон рақами:+998-90-433-72-00.

Телеграм гуруҳи: t.me/elegant_new

Каналга уланинг:
@dunyo24soatichida
53 views06:19
Ochish/sharhlash
2023-01-07 08:55:18 Хорижий тилларни ўқитиш, турли фанларни чуқурлаштирилган ҳолда таълим бериш, абитуриентларни олий таълим муассасаларига ўқишга кира олишлари учун тайёрлаш каби мақсадларда ташкил этилган ва ўз фаолиятини муваффақиятли тарзда давом эттириб келаётган ўқув марказлари сони юртимизда жуда кўпдир. Бу эса, умумий ўрта таълим мактабларида олинган билимга қўшимча тарзда билиб олиш имконини бермоқда. Давлатимиз томонидан ўқув марказлари фаолияти қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Ушбу мақоламиз айнан шу ҳақида.

Энди қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган нодавлат таълим ташкилотлари бир марталик субсидия олиш учун онлайн ариза топширишлари мумкин, деб хабар бермоқда xs uz нашри.

Эътибор беринг: ушбу субсидия фақатгина қишлоқ ҳудудлари учун ажратилади.

Агар Сиз қишлоқ ҳудудида ўқув маркази фаолиятини йўлга қўйиш истагида юрган бўлсангиз, календар йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-санасига қадар my.gov.uz манзилидаги "Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига субсидия ажратиш" хизматидан фойдаланишингиз мумкин.

Диққат қилинг: "календар йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-санасига қадар", дейилди. Ҳозир айнан мана шундай даврда турибмиз: календар йилнинг 1-чораги 1- ойининг 7-санасидамиз, 10-санасига қадар эса, атиги 3 кун қолди, холос. Шундай экан, шошилинг!

Хўш, субсидия қайси мақсадлар учун ажратилиши белгиланган?

Бу турдаги субсидия:

- бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, мебел, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жиҳозлаш мақсадида;

- зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлаш мақсадида ажратилади.

Демак, субсидия ажратилиши вақтини билиб олдингиз, нима мақсадда ажратилишидан ҳам бохабар бўлдингиз. Энди эса, мазкур субсидияни олиш учун талаб этиладиган ҳужжатларни ўрганиб чиқамиз.

Хизматдан фойдаланишда қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

- 2 йилга мўлжалланган бизнес режа;

- маҳсулот етказиб бериш ёки ишларни бажариш, хизматларни кўрсатиш тўғрисида тузилган хўжалик шартномалари;

- педагог кадрлар билан тузилган меҳнат шартномалари;

- педагог кадрларнинг хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификатлари;

- таълим жараёнида фойдаланилаётган бино ёки ўқув хоналарининг ижара шартномаси (кўчмас мулк ижараси асосида фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун).

Имкониятдан фойдаланиб қолинг, ўқув марказингиз учун субсидия олиб, фаолиятинингизни янада ривожлантириб олинг!

Каналга уланинг:
@dunyo24soatichida
63 views05:55
Ochish/sharhlash
2023-01-07 08:52:37
58 views05:52
Ochish/sharhlash
2023-01-06 21:51:13
63 views18:51
Ochish/sharhlash
2023-01-06 21:50:42
2023 ЙИЛ 7 ЯНВАР КУНИГА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ

Тошкент вақти билан:

Бомдод: 06:24.

Қуёш: 07:49.

Пешин: 12:34.

Аср: 15:29.

Шом: 17:11.

Хуфтон: 18:34.

Тошкент шаҳри билан бошқа шаҳарлар ўртасидаги вақт фарқи:

Тошкент шаҳридан аввал:
Чимкент: —1 дақиқа.
Конибодом: —5 дақиқа.
Хўжанд: —6 дақиқа.
Қўқон ва Жамбул: —7 дақиқа.
Наманган, Фарғона ва Марғилон: —10 дақиқа.
Андижон: —11 дақиқа.
Ўш: —14 дақиқа.
Жалолобод: —15 дақиқа.
Бишкек ва Олма ота: —21 дақиқа.

Тошкент шаҳридан кейин:
Бекобод ва Туркистон: +4 дақиқа.
Жиззах: +6 дақиқа.
Гулистон, Денов ва Жомбой: +7 дақиқа.
Самарқанд: +9 дақиқа.
Шаҳрисабз: +10 дақиқа.
Каттақўрғон ва Қарши: +12 дақиқа.
Нурота: +14 дақиқа.
Навоий: +19 дақиқа.
Бухоро: +21 дақиқа.
Хива: +35 дақиқа.
Нукус: +42 дақиқа.

Каналга уланинг:
@dunyo24soatichida
62 views18:50
Ochish/sharhlash
2023-01-06 21:49:41 2023 ЙИЛ 7 ЯНВАР КУНИГА ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ

ТОШКЕНТ ШАҲРИ:
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилади.
Кечаси 4-6° илиқ, кундузи 12-14° илиқ бўлиши кутилмоқда.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ:
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Кечаси 0-5° совуқ, кундузи 6-11° илиқ бўлиши кутилмоқда.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ:
Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Туман тушиши мумкин.
Кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ:
Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Туман тушиши мумкин.
Кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлиши кутилмоқда.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ:
Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилади. Туман тушиши мумкин.
Кечаси 2-7° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлиши кутилмоқда.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ:
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлиши кутилмоқда.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ:
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ва қор ёғиши кутилади, йўлларда айрим жойларда музгарчилик юзага келади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор.
Кечаси 0-5° совуқ, кундузи 4-9° илиқ бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотлар асосида тайёрланди.

Ҳар қандай об-ҳавода ҳам яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

Каналга уланинг:
@dunyo24soatichida
55 views18:49
Ochish/sharhlash
2023-01-06 21:49:33
48 views18:49
Ochish/sharhlash