Get Mystery Box with random crypto!

Халқаро маҳорат дарси Денов тадбиркорлик ва педагогика | DTPI rasmiy kanali

Халқаро маҳорат дарси

Денов тадбиркорлик ва педагогика институтининг рус тили ва адабиёти кафедрасида хорижий давлатлар етакчи олий таълим муассасалари билан илмий ҳамкорлик ишлари кенг йўлга қўйилган. Ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланиб, турли қўшма тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. ДТПИ ва Россия Федерацияси Олтой давлат университети ўртасида имзоланган меморандум доирасида Олтой давлат университети умумий ва амалий филология кафедраси мудири, филология фанлари номзоди Светлана Валерьевна Доронина иштирокида “Феъл сўз туркумининг грамматик категориялари” мавзусида халқаро маҳорат дарси бўлиб ўтди.
Маҳорат дарси янги педагогик технологиялар асосида интерфаол усулда олиб борилди. Якунда С. В. Доронина талабалар ва ўқитувчилар томонидан берилган саволларга жавоб берди. Қизиқарли ўтган маҳорат дарси талабаларимизнинг билим доирасини оширишга, кафедралар ўртасидаги илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва миллатлараро мулоқотни яхшилашга хизмат қилади.

Ж. Ғ. Чориев, Кафедра мудири.