Get Mystery Box with random crypto!

#Эътироф Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили в | DTPI rasmiy kanali

#Эътироф

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети Илмий тадқиқотлар ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи Нодирбек Жўрақўзиев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, маданий-маърифий ҳамда илмий алоқаларни ривожланишига қўшган ҳиссаси учун Қозоғистон Республикаси биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев имзоси билан Қозоғистон халқлар ассамблеясининг «Бирлик» олтин медали билан тақдирланди.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети профессори, педагогика фанлари доктори Дилноз Рўзиева Россия Федерацияси Белгород давлат университетининг Ўзбекистондаги элчиси фахрий унвони билан тақдирланди. Эндиликда олима педагогика йўналишида икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшади.

Вазирлик телеграм каналига уланиш
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g