Get Mystery Box with random crypto!

Таълим тизимида хотин-қизлар учун яна бир қатор кенг имкониятл | Davlat Test Markazi

Таълим тизимида хотин-қизлар учун яна бир қатор кенг имкониятлар берилади:

Янги ўқув йилидан бошлаб магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари тўлиқ бюджетдан қоплаб берилади (23 минг нафар қизларга 200 миллиард сўм);

ҳар йили 50 нафар қизлар нуфузли хорижий олийгоҳларга бакалавр ва 10 нафари магистратурага юборилади;

ҳар бир вилоятда эҳтиёжманд оила вакиллари, ота ёки онасини йўқотган 150 нафар қизларнинг (жами 2,1 минг нафар) таълим контракти маҳаллий бюджетдан тўлаб берилади;

ёш фарзанди бор талаба-қизларга масофавий ўқишга шароит яратилади;

докторантура йўналишида хотин-қизлар учун ҳар йили камида 300 тадан мақсадли квота ажратилади.