Get Mystery Box with random crypto!

​ 2022-йилнинг 2-ярми учун чет тили имтиҳонларига талабгорлар | DTM

2022-йилнинг 2-ярми учун чет тили имтиҳонларига талабгорларни онлайн рўйхатга олиш бошланди

2022-йил октябр, ноябр ва декабр ойларида бўлиб ўтадиган чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари учун талабгорларни рўйхатга олиш бошланди.

Талабгорларни рўйхатга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 16-февралдаги 73-сон қарорига мувофиқ my.gov.uz сайти орқали амалга оширилади (my.gov.uz/oz/service/559).

Рўйхатдан ўтиш вақтида талабгорлар имтиҳон топшириш ҳудуди сифатида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан бирини танлаб, ўзлари танлаган ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.

Тест синовлари қайси тиллардан ўтказилиши, онлайн рўйхатга олиш муддатлари ва тест синови ўтказиладиган саналар қуйидаги расмда келтирилган.

Kanalimiz linki

Barcha abituriyentlarga ulashing!

@DTM_Axboroti_uz | Batafsil
https://t.me/+R7eLd8T_g3P-lctt