Get Mystery Box with random crypto!

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг | "Taraqqiyot strategiyasi" markazi

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қабул қилиниши ва унинг самарали ижро этилиши ортидан ислоҳотларнинг юқори натижаларига эришилди. Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, барча соҳалардаги ривожланиш, аввало аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини оширишга қаратилгани билан янги босқичга ўтди.

Жорий йил бошида Ҳаракатлар стратегиясининг узвий давоми ўлароқ, мамлакат келажаги билан боғлиқ бўлган муҳим ҳужжат – 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси қабул қилинди.

Эътиборингизга ҳавола этилаётган “Тараққиёт стратегияси” маркази жамоаси томонидан тайёрланган “Ҳаракатлар стратегияси билан 5 йил” ҳамда “Ҳаракатлар стратегияси билан 5 йил ва истиқболдаги мақсадлар” номли рисолаларда юқорида келтирилган стратегик ҳужжатлар доирасида амалга оширилган ва истиқболда режалаштирилган энг муҳим ислоҳотлар имкон қадар қисқа сатрларда баён этилган.

Каналимизга обуна бўлинг
https://t.me/dscuzbekistan