Get Mystery Box with random crypto!

ЭЪЛОН! Давлат божхона қўмитаси ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилг | Samarqand DSB [CHANNEL] 🏢

ЭЪЛОН!

Давлат божхона қўмитаси ДБҚнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими серверларида кузатилаётган техник носозликлар туфайли қуйидагиларни маълум қилади.

1. Расмийлаштирувини кечиктириб бўлмайдиган товарларни “экспорт” (ЭК-10) божхона режимига расмийлаштирувини йўриқномада (рўйхат рақами 2773, 06.04.2016 й) белгиланган тартибда (божхона тўловлари бўйича тўлов топшириқномаси ва кафолат хати ҳамда БЮДнинг электрон нусхасини тақдим этиш бўйича кафолат хати асосида) қоғозда ёзма шаклда амалга оширилади.

2. Тез бузиладиган товарлар ва озиқ-овқат товарларини “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига мувофиқ шартли чиқариш (НД-40) тартибида (божхона тўловлари бўйича тўлов топшириқномаси ва кафолат хати ҳамда БЮДнинг электрон нусхасини тақдим этиш бўйича кафолат хати асосида) қоғозда ёзма шаклда йўриқномада (рўйхат рақами 2773, 06.04.2016 й) белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

3. Божхона расмийлаштируви жараёнларида товарларни ташқи савдо шартномаси, кузатув ҳужжатлари, рухсат этувчи ҳужжатлар (сертификат, рухсатнома ва х.к) қоғоз шаклда қабул қилинади.

4. Божхона расмийлаштирувини тақдим этилган тўлов ҳужжатларидаги маълумотлар билан ҳудудий бошқармалардаги маълумотлар солиштирилиб, пул маблағлари ҳақиқатда келиб тушганлиги тасдиқлангандан сўнг амалга оширилади.

5. Божхона омборларига товарларни жойлаштиришда божхона кўригини ўтказган ҳолда қоғоз шаклдаги ҳужжатларга асосланилади.

6. Иш хажмидан келиб чиқиб, иш тартиби куну- тун амалга ошириш йўлга қўйилди, шу билан бирга БЮДларни ТИФ божхона постларида расмийлаштирилишига рухсат берилди.

7. ДБҚ ахборот тизимларидаги носозликлар бартараф этилгандан сўнг, БЮД ва унга тегишли ҳужжатларни электрон нусхаларини барчаси ДБҚ ЯААТда тўлиқ шакллантирилади.

Расмийлаштирувдаги муаммолар бўйича Давлат божхона қўмитасининг Божхона назоратини ташкил этиш бош бошқармасига мурожаат қилишингиз мумкин.

Телефон: 11-08, (78) 120-76-16, 120-76-46, 120-76-27, 120-76-73, 120-76-52

Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!