Get Mystery Box with random crypto!

Германияда врач бўлиб ишлаш мақсадида бўлган ҳамкасбларимиз уч | @doctor_shizoid arxivi

Германияда врач бўлиб ишлаш мақсадида бўлган ҳамкасбларимиз учун командамиз немис тилини нолдан врач бўлиб ишлаш учун керак бўладиган B2 даражасигача ўқитиб, Германияда врачлик қилиш учун зарур бўлган врачлик рухсатномаси учун топшириш керак бўладиган имтихон ва Германияда Аппробация олишга ҳам тайёрловчи интенсив онлайн курсларни бошладик.
Бундан ташқари командамиз ушбу жараёнда Германияда қилиниши керак бўлган барча ҳужжат ишларида, виза ва Blau Card олишда ўз ёрдамини кўрсатади ҳамкасбларимиз фақат имтихон топшириш учунгина харажат қилишлари имконияти пайдо бўлади ва бу орқали Германияда вақтинчалик яшаш рухсатномаси учун керак бўлган банк ҳисоб рақамига ташланадиган маблағ тежалади, имтихон тўлови Германия давлати томонидан тўланади. Бу Ўзбекистонда яшаб қолиш учун курашаётган ҳамкасбларимиз учун жудаям яхши имконият. Ўзим шу жараёнда бошимдан ўтказганларим ва кўрган кунларимга ҳисоб берган холда айтишим мумкинки 2019-йилда менга шундай имконият беришганда жон деб имкониятдан фойдаланган бўлардим. Сизлардан фақат изчиллик, сабр билан меҳнат қилишлик талаб қилинади. Германияда бегона жамият ва маданиятга мослашув даври ва имтихонга тайёрланиш жараёни одамни эмоционал ҳолдан тойдириб ташлайди. Шундай экан ўз давлатларингда хотиржам ишлаб, команда билан биргаликда сабр билан изчил меҳнат қилиш орқали Германияга врач бўлиб Blau Card (Грин карддан ҳам авторитети баланд буни) билан келишлик ҳар томонлама яхши стратегия. IELTS (агар аллақачон қўлларингда бўлса) билан Германияга келиб врач бўлиб ишламоқчи бўлганлар учун ҳам ёрдам бериш имкониятимиз бор.
Шу хафта охирида Германияда врач булиб ишлаш хакида конференция булади. Ушбу мавзуда узларингни кизиктирган саволларни гурухда олдиндан бериб куйишларинг мумкин: https://t.me/+cUcQcycgKr00NmYy