Get Mystery Box with random crypto!

20 аср бошларида хонлик ва амирликлар нохақ қарорларидан, яшаш | Блог | Раджабов

20 аср бошларида хонлик ва амирликлар нохақ қарорларидан, яшаш сифатини пасилигидан қаршилик авж олади. Порахўрлик, таниш билиш, хукуматдагиларнинг бефарқлиги, хотинбозлигию, бачабозликлар кўпайган эди. Октябр инқилобидан кейин, чириган хокимиятни ағдариб, айбу нуқсонлардан пок, беайб давлат тузишга киришилади. У давлатда хамма тенг, қуллар йўқ, ўқи ишла ривожланган, барча имкониятлар мужассам эди. Энди аввалги порахўрлар ва бойликка берилган диндорларни четлаб, халол Ленин бобога интилинди.

- Большевиклар: Мусулмон хон сизларга зулм қилдими?

- Халқ: Ха зулм қилди!

- Б: Диндорлар сизларни химоя қилмадими?

- Ҳ: ха химоя қилмади

- Б: Эркинлик хохлайсизларми

- Ҳ: Ха

- Б: Бизни қўллайсизларми

- Ҳ: Ха албатта, жонимиз билан

1928 йил: Кўпчиликнинг нозик муаммоларини кўтариб тахтга келган Большевиклар: - Сизнинг қолоқлигингиз сабаби сизларнинг динларингиз! Сизларни яхши яшашингизга тўсқинлик қиляпти, исломни йўқотамиз дейишти.

Унда ҳалқ кеч қолган эди, хамма ерда тотал назорат ўрнатган большевикларни энди тўхтатиб бўлмас эди. Розилар янгича тизимда яшашга индамай ўтди, норозилар отилди. Афсуски кўпчилик жадидчилар хам, янги тизим қуришга қизиқиб динидан воз кечиб, қадимчиларга қарши кураш тимсолида динга хам қарши чиқишган. Атеизм ўрнатилишига билиб билмай хизмат қилишган.

1928 йилдан кейин кўпчилик динини химоя қилганлар отилди, бироздан сўнг уларга қарши чиққанлар отилди, қолгани иккинчи жахон урушидан қайтмади. Коммунизм ғоялари эса халққа синги кетди.

Бу воқеаларга хам юз йил бўлипти, Юнон файласуфи Фукидид айтганидек тарих такрорланиш қобилиятига эга.

Ps.: Тузум қандай бўлса хам, виждонни сотмайлик, қолгани ўткинчи