Get Mystery Box with random crypto!

​​Янги йилда Аллергияга йўлиқмаслик учун нималарни билиш керак | Аллергия ва хаёт🌺🌺🌺

​​Янги йилда Аллергияга йўлиқмаслик учун нималарни билиш керак?

Aллергия - бу янги йил байрамидан кейин кўп кузатилаган машҳур касалликдир. Aллергия билан биз ўйлагандан кўра кўпроқ одамлардан азият чекишмоқда. Байрам дастурхонидаги кўпгина овқатлар аллергияга мойил кўпгина инсонлар учун "кутилмаган совғалар" бериши мумкин. Бу ҳолатларни бир сўз билан озиқ овқат маҳсулотларидан аллергия деб номлаймиз.

Янги йил дастурхонидаги қайси озиқ-овқатлар аллергияни кўпроқ келтириб чиқариши мумкин?

Озиқ-овқат махсулотларидан қуйидагилар энг кўп аллергик реакцияларга сабаб бўлиши мумкин:

Лимон  мандарин, апелсин, қулупнай, малина;

Шоколад, қаҳва;

Товуқ ва бедана тухумлари;

Балиқ ва денгиз маҳсулотлари;

Ёнғоқлар (айниқса, ерёнғоқ кучли аллерген ҳисобланади, аммо бошқа ёнғоқ турлари ҳам хавфли бўлиши мумкин).

Спиртли ичимликлар. Кўпгина эркакларда яхши тозаланмаган, сифатсиз спиртли ичимликлардан кейин турли аллергик реакциялар кузатилади. Ҳақиқий этил спирти аллерген эмас. Асосан унга қўшиладиган қўшимча моддалар эвазига аллергия ривожланади.

Бу махсулотлар, шунчаки, энг кенг тарқалган гипераллерген махсулотлар ҳолос. Сизда аллергия бўлса, ёхуд оила аъзолариздан бирортасида аллергияга мойиллик мавжуд бўлса, танаввул қилинаётган таомларнинг таркиби билан қизиқиб кўриш ва албатта аллергик реакцияларни қўзғатувчи юқоридаги махсулотлар бўлганда иложи борича улардан узоқроқ юриш мақсадга мувофиқ.

Беморларга қийин эмас, тушунаман. Масалан, оддийгина ерёнғоқ кимдадур тошмалар тошиши билан намоён бўлса, яна кимдадир кучли нафас қисишлари билан оғир ҳолатда кечиши мумкин.

Бир кунлик байрам ўтади-кетади. Уни еманг, буни еманг дейишдан йироқмиз. Танлов ўз ихтиёрингизда.

Аллергияси бўлса ҳам диета-пиета қилмайдиган, диета қилишдан безор бўлиб кетган ёҳуд янги йил ўтсин кейин диета қиламан деб режа қилаётган беморларга алангали саломлар!

https://t.me/drNasiba777